2.4. Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий салоҳият кўрсаткичлари ичида маълум даражада ўз ўрнига эга. Ушбу воситаларга хўжалик юритувчи субъектларнинг анча маблағи жалб қилинган бўлади. Мазкур маблағларнинг қайтими асосий воситалардан самарали фойдаланиш эвазига амалга оширилади1[15].
Асосий воситаларни ифодаловчи кўрсаткичларни уч гуруҳга бўлинади: асосий воситалар ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар; асосий воситалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар; асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ушбу гуруҳ кўрсаткичларининг таснифи қуйидаги расмда ифодаланган.
Асосий воситалар ҳолатини таҳлил қилишда уларни ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш лозим. Уни таҳлил қилиш учун бизнес-режа ҳисоб ва ҳисобот маълумотларидан фойдаланилади. Унда бизнес-режадаги маълумотлари ҳақиқий маълумотлар билан таққосланиб, ўзгаришларнинг яхшиланганлиги ёки ёмонлашиш сабаблари аниқланади.
Эскириш коэффиценти (Кэск) эскириш суммасининг асосий воситалар бошланғич қийматига нисбати сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади:
Бунда:
Авэ – асосий воситалар эскириш суммаси;
Авбқ – асосий воситаларниниг бошланғичқиймати;
Расм. Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Асосий воситалар яроқлилик коэффиценти (Кяр) қолдиқ қийматининг (эскириш чегирилган ҳолдаги) бошланғич қийматга нисбати сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади:
бунда:
Авқ.қ – асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати.
Асосий воситалар янгиланиш коэффиценти (Кянг) йил мобайнида янги келган асосий воситаларнинг йил охиридаги улар қолдиғига нисбатисифатида қуйидаги формула орқали аниқланади:
Кянг = Ав.янг/Ав.йо.
бунда:
Авя.к – янги келган асосий воситалар суммаси;
Авдо.б.қ – асосий воситаларнинг давр охиридаги бошланғич қиймати;
Do'stlaringiz bilan baham: |