Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Бинонинг эксплуатация қилиш қоидаларини бузилиши ва уларнинг
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
Бинонинг эксплуатация қилиш қоидаларини бузилиши ва уларнинг
асоратлари Биноларни эксплуатация қилиш қоидаларнинг бузилиши уларнинг тавсифи ва асорати бўйича турли туман бўлиб, уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: бинони сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши; таъмир ишларининг ўз вақтида ва қониқарсиз равишда олиб борилиши. Биринчи гуруҳга замин ва пойдеворларни нотўғри сақлаш бўлиб, у бино эксплуатацияси қоидаларини хавфли равишда бузилишидир. Айниқса лёссимон грунтларда заминни сув таъсирида қолиши, пойдеворда катта нотекис чўкишни келтириб чиқаради. Бу ҳолат бино атрофидаги ерларни вертикал режалашдаги хатоликлар билан, ер ишлари, ер ости коммуникацияларнинг носозлиги ва ҳ.к.лар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бино атрофида бундай ҳолатлар келиб чиқиши грунтнинг музлашига, натижада тупроқ ҳажми кенгайган ҳолда кўтариш қобилиятининг камайишига олиб келади. Эксплуатация жараёнида кўп учрайдиган яна бир ҳолат борки, бу том ёпилмасини тўғри эксплуатация қилиш билан боғлиқдир. Бу кўпинча ёпилма конструкцияларини тўғри танлаш, чордоқли ёпмаларда вентиляция ва иссиқлик режимини тўғри ташкил этиш ва ҳ.к. лар билан боғлиқдир. Иккинчи гуруҳга замин ва пойдеворларда, отмосткаларда, девор ва том ёпмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш технологиясининг бузилиши билан боғлиқ хатоликларни киритиш мумкин. 25 Конструкцияни кучланганлик ҳолатини тасаввур қилиш учун ундаги дформацияларни ўрганиш ва аниқлаш лозим бўлади. Конструкция элементида деформация турли хилда пайдо бўлади, кеисмнинг параллел силжиши, сиқилиш ёки чўзилиш характрига эга бўлиши мумкин. Бино конструкцияларида деформация ҳолати икки хил кўринишда, маҳаллий ёки умумий бўлади. Маҳаллий деформацияга конструкция тугунларида пайдо бўладиган буралиш, силжиш, элементларнинг сиқилиши ёки чўзилиши ҳолатлари киради. Умумий деформацияга алоҳидаги конструкциянинг ва бутунлай иншоотнинг силжиши ёки деформацияланишини киритиш мумкин. Конструкция ёки элемент юксизлантирилганда деформация қолдиқ ёки йўқолувчи турларга бўлинади. Маҳаллий деформация ва эгилишларни ўлчаш учун прогибомерлар, маҳаллий чизиқли (чўзилиш ёки сиқилиш) деформациялар учун эса тензметрлар қулланилади. Прогибомерлар деформацияларни 0.001 мм аниқликда ўлчаш имкониятига эга. Тензометрлар эса битта конструкциядаги чизиқли деформацияни ёки ёнма-ён жойлашган иккита конструкцияни ўзаро кўчишларини аниқлаш имкониятига эга. Тензометрнинг иккала таянчлари орасидаги масофа база деб аталиб, у ўртача 2-5 дан 200 мм гача бўлиши мумкин. Кичик деформацияларни аниқлаш учун механик, оптик, электрли, акустик ва ҳ.к турдаги тензометрлар қулланилади. Бино ва иншоотлардаги деформация ва кўчишлар одатда геодезик асбоблар ёрдамида ўлчанади. Деформацияларни геодезик назоратининг мазмуни шундан иборатки, иншоотнинг алоҳидаги нуқталарининг доимий равишда қузғалмас репер нуқтасига нисбатан вертикал ва горизонтал кўчишларни доимий равишда кўзатиб борилишидир. Констркциянинг горизонтал кўчиши теодолит ёрдамида, юқорида айтиб утилганидек, қузғалмас нуқтага нисбатан аниқланади. Вертикал кўчиш – конструкциянинг чўкиши – қузғалмас нуқтага нисбатан геометрик нивелирлаш орқали амалга оширилади. Одатдаги нивелирда нуқтага нисбатана визирлаш учун камида 3 м масофа зарур бўлади. Шунинг учун хоналанинг ичида оддий нивелирджан фойдаланиш ноқулай бўлганлиги сабабли унинг объективига ўрнатиладиган қушимча махсус оптик қурилмадан фойдаланилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling