Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Бино ва унинг конструкцияларида учрайдиган дефект


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

2.2. Бино ва унинг конструкцияларида учрайдиган дефект, 
шикастланиш ва деформация ҳолатлари. 
Эксплуатациядаги бино конструкциялари ташқи муҳит билан ўзаро 
мураккаб таъсирда бўлади. Авария ҳодисаси деб- иншоот элементларида
бутунлай ёки қисман бузилиш ҳолатлари мавжуд, юк кутарувчи 
конструкциялар бузилиш босқичидаги ҳолатга айтилади; авария ҳолати –
алоҳидаги элементлар чегаравий ҳолатда бўлиб, кучланганлик даражаси 
материалнинг мустаҳкамлик чегарасидан ошмаган, ёки баъзи конструктив 
элементларнинг алоҳидаги деталлари ишдан чиққан, бироқ бузилиш руй 
бермаган [73].
Дефект – бу конструкциянинг маълум бир параметрларга, меъёрий ёки 
лойиҳа талабларига мос келмаслигидир. Масалан, ёпилма тўсинида 
арматуранинг лойиҳада белгилангандан паст синфининг қулланилиши дефект 
бўлиб, бунинг натижасида тўсиннинг эгилиб, унда дарзлар ҳосил бўлиши 
ҳодисаси – шикастланишдир. Демак, одатда конструкциянинг дефектли ҳолати 
уни шикастланишга олиб келади ва бу ҳолат охир-оқибат конструкциянинг 
бузилиши ёки авария ҳолатига олиб келиши мумкин.
Дефектларни қуйидаги кўрасткичлар бўйича турларга ажратиш мумкин.


22 
 
1-расм. Бинодаги дефектларнинг турлари
 
Лойиҳа-қидирув ишларидаги дефектларга- қурилиш майдончасини нотўғри 
танланиши, грунтни нотўғри баҳолаш, материални, конструкцияни ва кесим 
юзаларни нотўғри танлаш, ташқи юкларни аниқлашдаги хатоликлар ва ҳ.к. 
киради. Баъзи дефектлар тўғридан-тўғри қурилиш жараёнида лойиҳа 
чизмаларида ноаниқликлар ёки чизманинг тўлиқсизлиги, баъзи ишлар бўйича 
лойиҳада зарурий кўрсатмаларнинг йўқлиги сабабли қурувчи томонидан ечим 
қабул қилиниб, мавжуд имкониятдан фойдаланган ҳолда вазиятдан чиқилади.
Дефектларнинг тавсилоти бўйича текширув натижасида бевосита кўзга 
ташланмайдиган ва очиқ, яъни кўринадиган турларга бўлинади.
Аҳамияти (хавфлилиги) бўйича уч турга бўлинади: 

аварияга олиб келувчи дефектлар. Бундай дефектлар аиқланганда уларни 
дарҳол бартараф этиш зарур; 

бузилиш 
хавфини 
тўғдирмайдиган, 
бироқ, 
конструкцияни 
кучсизланишига олиб келадиган ёки бинонинг эксплуатацион сифатига 
таъсир кўрсатадиган дефектлар, шунинг учун улар ҳам бартараф 
қилиниши зарур; 

бузилишга олиб келмайдиган, бироқ, бинонинг эксплуатацион сифатига 
таъсир кўрсатадиган ва эксплуатация жараёнида қушимча ҳаражатлар 
талаб қиладиган дефектлар.
Бинодаги дефектларнинг ўрганиш ва классификациялаш улар 
тўғдирадиган хавфни олдиндан башорат қилиш ва зарурий чора тадбирлар 
Бинодаги дефектлар 
Қидирув ва лойиҳа 
ишларида йўл қуйиладиган 
ҳисоблар ва хатоликлар 
Қурилиш жараёнидаги йўл 
қуйиладиган ҳисоблар ва 
хатоликлар 
Келиб чиқиши ва вақти бўйича 
Тавсилоти бўйича 
Кўринмас 
Кўринадиган 
Аҳамияти бўйича 
1-гуруҳ, бузилишдан дарак 
берувчи, конструкцияни 
кучсизлантириб, авария 
ҳолатини келтириб чиқарувчи 
2-гуруҳ, бузилиш 
хавфини тўғдирмаса-
да, конструкцияни 
кучсзлантиради 
3-гуруҳ, бузилишга олиб 
келмайди, лекин эксплуа-
тация жараёнида қушимча 
ҳаражатлар талаб қилади 


23 
қуллаш имкониятини беради ҳамда лойиҳа ва қурилиш жараёнида бундай 
нуқсонларга йўл қуйилишини камайтиради.
Ғиштли деворларда учрайдиган кўзга ташланувчи дефектларга 
қуйидагиларни келтириш мумкин: горизонтал текисликдан оғувчи ва қалин 
бўлган чоклар, чокларни боғлаш, усутунлар ва оралиқ деворларни арматуралаш 
ҳамда деворларнинг вертикалдан оғиш ҳолатлари. Бундай дефектлар ишнинг 
олиб борилиши жараёни етарлича назорат қилинмаганлигидан келиб чиқади.
Бевосита кўзга ташланмайдиган дефектларга паст синфли ғиштни ёки 
қоришмани қулланилишини мисол қилиш мумкин.
Юқорида келтирилган дефектлар биринчи ҳолатда чўкиш ва бузилишга 
олиб келса, иккинчи ҳолатда эса деворнинг музлаши, захлаши ва ҳ.к. га олиб 
келади.
Горизонтал чокларнинг ўртача қалинлиги 12 мм (8 дан 15 мм гача) ни, 
вертикал чокларники эса 10 мм ни ташкил этади. Терманинг кўтариш 
қобилиятини ошириш мақсадида девор арматураланади. Қулланилаётган 
арматура сеткасининг симларининг қалинилиги 3-8 ммни ташкил қилади. Сим 
тур албатта пайвандланган, боғланган ёки зигзаг шаклида эгилган бўлиши 
лозим. Столбалар ва оралиқ деворларда сим турларнинг мавжудлигини 
текшириш учун уларнинг учлари горизонтал чоклардан 2-3 мм чиққан ҳолда 
бўлиши лозим.
Дарзлар – конструкциянинг юкланиши ва деформациясининг ташқи 
белгисидир. Конструкцияда дарзлар турли сабабларга кўра пайдо бўлиБ 
турлича даражадаги асоратлар қолдиради. Шунинг учун улар аҳамиятига кўра 
хавфли ва хавфсиз турларга бўлинади. Конструкцияда дарзлар аниқланганда, 
уларнинг келиб чиқиши сабаби ва тавсилоти, ривожланувчими ёки турғунлиги 
ҳақида билиш зарурдир.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling