Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
1- жадвал
Муҳит Ташқи қатламнинг ўртача емирилиш тезлиги, мм/йил 1 йилда коррозия зонасида мустаҳкамликнинг пасайиши, % Металл бўлмаган материалларда коррозиянинг ташқи белгиси Металлда Металл бўлмаган материаллар Металлда Металл бўлмаган материаллар Таъсирсиз 0 0.2 0 0 - Кам таъсир қилувчи <0.1 0.2-0.4 < 5 < 5 Сиртки қатламнинг Енгил шикастланиши Ўртача 0.1-0.5 0.4-1.2 3-15 5-29 Бурчакларнинг шикастланиши ёки толасимон дарзлар Кучли таъсир қилувчи >0.5 >1.2 >15 >20 Шикастланишнинг яққол намоён бўлиши Атмосферани ифлослантирувчи асосий манба бўлиб турли ёқилғиларнинг ёнишидан ҳосил бўладиган сульфат (SO 2 ) ва ис (СО 2 ) газларидир. Қуёш нурлари ва бошқа омиллар таъсирида сульфат гази сульфат ангидрид (SO 3 )га айланади, у намлик билан бирикиб қурилиш материалларига жуда хавфли бўлган сульфат кислотасини ҳосил қилади [32]. Металлнинг бардошлилиги унда коррозия жараёнининг жадаллиги билан аниқланади (кундаланг кесимнинг камайиши, мм/йилда ҳисобланади). Ўртача агрессив муҳитда ўртача йилига 0.1 мм ли коррозия натижасида кесим юзасининг 25 йилдан сўнг тахминан 5% камайишига олиб келади. Агрессив муҳитда эса худди шу муддат ичида 20-25% гача етади [32]. 21 Бундан ташқари бевосита инсон томонидан йўл қуйиладиган хатоликлар мавжудки, уларнинг пировард натижаси конструкциянинг ишончлилик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатади, булар: лойиҳалаш жараёнида йўл қуйиладиган хатоликлар (Б 1 ), қурилиш материаллари ва конструкцияларни завод шароитида тайёрлаш жараёнида, уларни ташиш, сақлаш (Б 2 ), қурилиш- монтаж ишлари жараёнида (Б 3 ) ва узоқ давом этувчи эксплуатация босқичида (Б 4 ) йўл қуйиладиган хатоликлардир. Қурилиш конструкциялари- уларни ишлаб чиқишдан жараёнидан бошлаб, хизмат даврининг сўнгги кунигача юқорида келтирилган турли сабабларга кўра ишлаш қобилиятининг сифатига у ёки бу даражада таъсир қилувчи омилларнинг қамровида бўлишга маҳкумдир. Юқорида санаб утилган омиллар бино конструкциясининг ишончлилик кўрсаткичлари даражасини аста-секинлик билан ёки фавқулодда камайишига олиб келади. Бинонинг бутун эксплуатация даври мобайнида конструкция ва унинг элментларида ўзгаришлар пайдо бўлиб, натижада конструкция элементларида кучлар тақсимотининг бузилишига, уларда зўриқишлар пайдо бўлишига олиб келади. Кўриниб турибдики, юқорида шартли равишда икки гуруҳга ажратилган бу омилларнинг иккинчи гуруҳини (Б-омили) мумкин қадар бартараф этиш имконияти мавжуд. Бу кўпроқ шу соҳадаги мутахасис ва ишчиларнинг малакаси ва маъсулияти билан боқлиқдир. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling