Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Жамоат бинолари капиталлиги, девор ва ораёпма материалларига кўра 9  гуруҳга бўлинади (жадвал-1.3.)


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
Жамоат бинолари капиталлиги, девор ва ораёпма материалларига кўра 9 
гуруҳга бўлинади (жадвал-1.3.). 
 
Девор ва ораёпма материалларига кўра жамоат биноларининг туркумлари 
Жадвал 1.3. 


15 
Бино 
гуруҳи 
Бино конструкцияси 
Хизмат муддати, 
йил 

Махсус капиталликка эга, темирбетон ёки металл 
каркасли, ғишт материаллар билан тўлдирилади.
175 
II 
Капитал бино, деворлари тошлардан ёки йирик 
блоклардан, 
устунлари 
темирбетон 
ёки 
ғиштдан, 
ораёпмалари темирбетон, металл балкалар устида сводлар
150 
III 
Деворлари тошдан ёки йирик блоклардан, устунлари 
темирбетон ёки ғиштли, ораёпмалар ёғочдан иборат 
бинолар
125 
IV 
Деворлари енгиллаштирилган тош термалардан, устунлари 
темирбетон ёки ғиштли, ораёпмалар ёғочдан иборат 
бинолар 
100 

Деворлари енгиллаштирилган тош термалардан, устунлари 
ғиштли ёки ёғоч, ораёпмалар ёғочдан иборат бинолар 
80 
VI 
Деворлари текисланган ёғоч ёки бруслардан иборат 
бинолар 
50 
VII 
Ёғоч каркасли ва тўсиқли конструкцияли бинолар 
25 
VIII 
Қамишли ва бошқа енгиллаштирилган бинолар 
15 
IX 
Чодирлар, павильонлар, кичик савдо дуконлари ва 
бошқалар 
10 
Эксплуатация жараёнида барча бинолар жисмоний емирилади ва маънавий 
эскиради. Бинонинг жисмоний (физик) емирилиши ҳақида 1.1 п.да 
маълумотлар келтирилган эди. 
Бино ва унинг қисмларини маънавий (функционал) эскириш даражаси уни 
қуриш даврида ишлатилган ашёларнинг физик хоссаларига, конструкциянинг 
тавсифи ва геометрик ўлчамларига, бино жойлашган майдоннинг 
хусусиятларига, эксплуатация шароити ва бошқа кўпгина омилларга боғлиқ. 
Бинонинг маънавий эскириши деганда унинг техника тараққиёти таъсири 
остида вужудга келган функционал ёки технологик талабларга мос келмай 
қолиши тушунилади. Масалан, тураржой биноларининг маънавий эскиришига 
қуйидагилар киради: хонадоннинг режаси замонавий талаб ва меъёрларга мос 
келмаслиги (айниқса кам, ўрта ва кўп қаватли тураржой биноларида); 
шифтнинг пастлиги, хоналарнинг ва мухандислик жиҳозларининг замонавий 
талабларга мос келмаслиги. 
Тажриба шуни кўрсатадики, меъёрий эксплуатация шароитларида 
кўпчилик конструкциялар ўзларининг меъёрий хизмат муддатида физик- 
механик хоссаларини тугатмайдилар. 
Маънавий эскириш омилининг муҳимлигига йирик панелли уйларнинг 
эксплуатация тажрибаси яққол мисол бўлиши мумкин. Уларнинг асосий 
конструктив элементлари юқори даражада заҳираларга эга бўлганликлари 
билан бир вақтда, режавий ва қулайлик кўрсаткичлари (хоналарнинг 
кичиклиги, шифтларнинг пастлиги, хизмат хоналарининг кичик ва ноқулайлиги 
ва ҳ.к), турар-жой андозаларининг замонавий талабларига жавоб бермай 
қолган. 
Барча асосий конструкцияларнинг хизмат муддати шу бинонинг хизмат 
муддатига тенг деб мўлжалланади. Бинонинг қолган ҳамма конструкция ва 


16 
жиҳозлари тури хизмат муддатига мос келиб, бу омил уларнинг материали, 
эксплуатация шароити, баъзан- капиталлик гурухидан, яъни материалнинг 
дастлабки кўриниши ва сифат ва ишланишига боғлиқдир. Ёғоч ораёпмалар 
учун энг катта хизмат муддат 80-60 йил, поллар, ўртадеворлар ва деразалар 
учун 40-30 йил ва энг кам муддат турли мастикалар ва бўёқлар ва сув оқова 
қувури учун 8-5 йил. Расмда қиёсий кўринишда айрим конструктив
элементларнинг хизмат муддати кўрсатилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling