Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
I тур коррозия. Бу турдаги коррозия сувнинг бетонга сингиб унинг
таркибидан ташкил этувчилар, хусусан, сўндирилган оҳак- Са (ОН)2 ни ювиб чиқаради. Бу жараёнга оҳакнинг ишқорланиши дейилади ва бетон учун жуда хавфлидир. Оҳактош эса деярли барча турдаги цементнинг асосий ташкил этувчисидир. Масалан, кимёвий таркиби бўйича портландцемент – 64-68% оҳактошдан, 21-24% кремней тупроғидан, 4-7% лойтупроқдан, 1-3% темир ва магний оксидидан иборат. 1-турдаги коррозиянинг ташқи белгиси - бетоннинг ташқи деворини оқ порошок сифат модда билан қопланишидир. Бунда кальций гидрооксиди- Са (ОН)2 ҳаводаги ис гази- СО2 таъсирида кальций карбонатга- Са CО3 га айланади: Са (ОН) 2 + СО 2 = Са CО3 + Н2О Агарда таъсир қилувчи сувнинг миқдори кам бўлиб ва сув бетоннинг сиртида парланиб турса (бетонга сингмасдан), бунда кальций гидрооксиди- Са (ОН)2 бетон таркибида қолади ва бу жараён бетоннинг ўз-ўзидан даволаниши дейилади. 1-турдаги коррозиянинг асосий кўрсаткичи кальций гидрооксидининг эриш тезлигидир. Тажрибалардан маълумки, оҳактошнинг дастлабки 16% ишқорланиши бетон мусаҳкамлигини 20%, кейинги 14% эса мустаҳкамликни 50% га камайишига олиб келади. Конструкциянинг тўлиқ бузилиши оҳактошнинг емирилишининг 35-50% миқдорига тўғри келади. Бетоннинг 1-тур коррозияга бардошлилигини баҳолашда асосий омил сифатида бетоннинг зичлиги ва цементнинг тавсилотидир (унинг таркибидаги оҳактошнинг камлигига боғлиқ). Турли хилдаги цементларнинг 1-тур коррозияга бардошлилиги улардаги оҳактош миқдорига боғлиқ. Бу кўрсаткич бўйича портландцемент бардошсиз, пуццоланли ва шлакли портландцемент зичлиги нисбатан катта ва бардошли ҳисобланади. Шундай қилиб, 1-тур коррозияси – бу бетоннинг ишқорланиши. Бино ва иншоотларни коррозиянинг бу туридан сақлаш, конструкцияни сув таъсиридан сақлаш, гидроизоляция ишларин бажариш, сизот сувларини қочиришдан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling