Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 электрокимёвий коррозия– металл конструкциялар бундай коррозия 
натижасида кўпроқ талофат кўради. Бундай коррозиянинг содир бўлиши ишлаб 
чиқаришда ва маиший ҳаётимизда кенг тарқалган. Электрокимёвий коррозия 
металлнинг электролит (электр утказиш хусусиятига эга бўлган барча 
эритмалар)лар билан ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлади. Унинг моҳияти 
шундаки, анод сифатида металлнинг гидратация маҳсули ва мусбат зарядли 
ионлар сифатида электролитга утишидир. (Бойко):  
1.4 Бетон, темир-бетон, тош конструкцияларининг емирилиши
Бино ва иншоотларнинг конструкциялари бетондан, темир-бетондан ва 
ғиштдан ташкил топади. Уларни емирилиш ва бузилишдан сақлаш бино ва 
иншоотларни умрбоқийлигини узайтиришда ҳамда зарурий эксплуатацион 
талаблар даражасида сақлаш муҳим амалий аҳамиятга эгадир.
Тузилиши жиҳатидан табиий ва сунъий ғишт-тош материаллари бетонга 
яқин, уларнинг асосини боғловчи ва тўлдирувчи ташкил этади. Ғишт-тош 
қурилиш ашёлари тузилиши жиҳатидан авваломбор ғовақлигининг катталиги 
билан металлдан фарқланади. Ғоваклик даражаси бетонда 10-15%, оҳактошда 
15-30%, сопол буюмларда 5-35%. Бу уларнинг сувни сиздириши, намликни 
ютиш ёки конденсациялаш, конструкцияга агрессив эритмаларнинг ютилишига 
имкон беради.


11 
Демак, материалнинг ғоваклиги қанча катта ва унинг тарикиби қанчалик 
кўп ташкил этувчилардан иборат бўлса, унинг агрессив муҳитга бардошлилиги 
шунчалик кам бўлади.
Бетоннинг мустаҳкамлиги назарий жиҳатдан вақт утиши билан ошиб 
боради. Бироқ, цементнинг гидратация жараёнида фақатгина бетоннинг 
намлиги 70-90% ва ҳарорат 10-30 даража бўлгандагина агрессив бўлмаган сув 
таъсирида бетон мустаҳкамлигининг ошиб боришига имкон яратилади (Бойко).
Бетон ва темир-бетон конструкцияларнинг коррозияланиши.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling