Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- А- табиий ва техноген омиллар.
- Б- субъектив омиллар.
II-БОБ. БИНО КОНСТРУКЦИЯЛАРИДА ШИКАСТЛАНИШ ВА АВАРИЯ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ САБАБЛАРИ 2.1. Бинога салбий таъсир кўрсатувчи омиллар Биноларнинг меъёрий хизмат даврларининг ҳақиқий хизмат даврларига мос келмаслиги уларнинг эксплуатацион ишончлилиги масалаларини чуқурроқ ўрганишни талаб қилади. Бунинг учун бино конструкциясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш зарурдир. Бу соҳада ўрганилган ишларнинг таҳлили, қурилиш конструкцияларида [Монография] дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларининг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатация жараёнида йўл 18 қуйиладиган хатоликлар, бундан ташқари табиий ва техноген омилларнинг таъсирлари натижаси эканлигини кўрсатади ва уларни шартли равишда А ва Б гуруҳ омилларга ажратиш мумкин. А- табиий ва техноген омиллар. Ўз навбатида “А” ташқи ва ички турларга бўлинади. Ташқи омилларга: А 1 - иқлим таъсири; А 2 - динамик таъсирлар; А 3 - таъсир қилувчи муҳит...ва ҳ.к.ларни; Ички омилларга: А 4 - технологик (функционал) таъсирларни киритиш мумкин. Б- субъектив омиллар. Б 1 - лойиҳалаш жараёнида; Б 2 - конструкция ва материалларни завод шароитида тайёрлаш, транспортировка ва уларни сақлаш шароитида (дефектли элементлар); Б 3 - қурилиш жараёнида; Б 4 - эксплуатация босқичида йўл қуйиладиган хатоликлар. Бу омилларнинг турлари ва уларнинг таъсири шунчалик хилма-хилки, эксплуатация жараёнида бино конструкциясининг жисмоний емирилишига олиб келувчи бундай сабабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида аниқлаш ёки ҳисобга олиш мураккаб вазифадир. Бино конструкцияларининг муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келувчи юқорида санаб утилган “А” ва “Б” омилларни қисқача қуйидагича таърифлаш мумкин. Иқлимий (А 1 ), n i i A A 1 1 1 бу ерда А 11 - ҳарорат; А 12 - намлик; А 13 - қуёш радиацияси; А 14 - шамол ва ҳ.к. Динамик таъсирлар (А 2 ), n i i A A 1 2 2 бу ерда А 21 - зилзила; А 22 - техноген таъсирлар; А 23 - турли хилдаги портлашлар таъсири ва ҳ.к. Таъсир қилувчи муҳит (А 3 ), n i i A A 1 3 3 бу ерда А 31 - биологик; А 32 - физик; А 33 - кимёвий; А 34 - физик-кимёвий ва ҳ.к.; Технологик (функционал) (А 4 ), n i i A A 1 4 4 бу ерда А 41 - юклар (доимий, вақтинчалик, қисқа вақт таъсир қилувчи, махсус…); А 42 - технологик жараёнлар (зарблар, вибрация, едирилиш…); А 43 - технологик хароратнинг ўзгариши ва А 44 - намлик (технологик жараён билан боғлиқ бўлган) ва ҳ.к. Лойҳалаш босқичи (Б 1 ), n i i Б Б 1 1 1 19 бу ерда - Б 11,12...n - лойиҳа пайтида лойиҳачининг нотўғри ечим қабул қилиши билан боғлиқ хатоликлар, юк ва таъсирлар, қурилиш конструкцияси ҳақида маълумотларнинг йўқлиги ёки етишмаслиги, аниқ ишлаб чиқариш ва эксплуатация шароитларини тўлиқ ҳисобга олмаслик, эксплуатация мобайнида баъзи қурилиш конструкцияларининг ҳақиқий емирилиши ва физик-механик таркиби ҳақида экспериментал маълумотларнинг йўқлиги, бинони, унинг конструктив қисмлари фаолиятини нотўғри моделлаштиришнинг ва бошқа кўпгина ноқула омилларни инобатга олмаслик. Қурилиш конструкцияларини завод шароитида тайёрлаш, ташиш ва сақлаш босқичи (Б 2 ), n i i Б Б 1 2 2 бу ерда Б 21,22...n – завод шароитида қурилиш конструкцияларини тайёрлаш жараёнида хом ашё ва материалларнинг сифатсизлиги назоратининг пастлиги, буюмларни тайёрлаш технологиясининг бузилиш ҳолатлари, бундан ташқари тайёр конструкцияларни транспортировкаси ва уларни сақлаш жараёнларидаги йўл қуйиладиган хатотиклар ва ҳ.к. Қурилиш-монтаж босқичи (Б 3 ), n i i Б Б 1 3 3 бу ерда Б 31 , 32...n – ишчиларнинг малакаси, лойиҳа ечимидан чекиниш, қурилиш сифатини текширувчи муаллифлик назоратининг йўқлиги, қурилиш ишларини бажаришда техник шартларнинг бузилиши, монтаж жараёнида конструктив элементларнинг нотўғри ўрнатилиши, боғланишларнинг нотўғри бажарилиши, қиш пайтларида зарурий техник шартларга риоя қилмаслик, металл конструкциялари ва боғловчи элементларининг коррозияланиши, темирбетон конструкцияларда дарзларнинг пайдо бўлиши (айниқса, узоқ вақт қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда), ва ҳ.к. Эксплуатация босқичи (Б 4 ). n i i Б Б 1 4 4 бу ерда Б 41,42..n – барча турдаги кўрик ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида утказилмаслиги, эксплуатация шароитига лойиҳавий ечимнинг мос келмаслиги, эксплуатациядаги бинода режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш тизимининг мавжуд эмаслиги; бинонинг, уни ташкил этувчи элемент ва тизимларнинг ёши; юк кутарвчи ва ташқи конструкцияларда емирилиш даражасининг ортиб кетганлиги; эксплуатация қоидаларининг бузилиши; қурилиши тугалланмаган биноларнинг узоқ давр мобайнида қолиб кетиши ва ҳ.к. Ўрта Осиё региони учун иқлим таъсири (А 1 ) қурилиш конструкциялари учун салбий таъсир кўрсатувчи омилларининг асосийларидан биридир. Кунлик, йиллик ҳароратнинг ўзгариши, доимий музлаш ва эриш, бино ичкарисида ва грунтда намлик даражасининг ортиб кетиши ва ҳ.к. лар бино конструкцияларини муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келади. 20 Динамик таъсирлар (А 2 ) аста-секин бино конструкциясида чарчаш хусусиятига эга, охир-оқибат конструкцияда шикастланиш ёки авария ҳолатига олиб келувчи ёки фавқулодда (кучли зилзила) олиб келувчи ҳодисадир. Бундан ташқари, таъсир қилувчи муҳит (А 3 ) эксплуатациядаги бино ва иншоотлар конструкцияларига, айниқса кимё саноатидаги иншоотларга нисбатан жуда ноқулай омилдир. Муҳит конструкцияга таъсир қилиш даражаси бўйича таъсирсиз, кам таъсир қилувчи, ўртача ва кучли таъсир қилувчи гуруҳларга ажратилади (ҚМҚ 2.01.01-94). Қурилиш ашёсининг коррозияланиши айнан шу муҳитнинг агрессивлигига боғлиқ жараёндир. Коррозия жараёни суюқ агрессив муҳитда жуда тез ривожланади. Бунга мисол тариқасида пойдеворга таъсир қилувчи турли кислотали, ишқорли, тузли сувларнинг таъсирини келтириш мумкин. Муҳитнинг қурилиш конструкцияларига нисбатан агрессивлик даражаси коррозия зонасида мутаҳкамликнинг йиллик ўртача йўқотилиши ва материалнинг бузилиши тезлиги билан тавсифланади. Қуйидаги жадвалда агрессив муҳитнинг қурилиш конструкцияларига таъсири даражалари келтирилган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling