Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
 
 
 
 
Расм 1.2. Бино конструктив элементларининг алмаштириш даврийлиги: 
а-ананавий 
қурилган бинолар: 1-бинонинг ва унинг алмаштирилмайдиган 
конструкцияларининг ҳисобий хизмат муддати; 2-ёғоч ораёпма, паркет ва керамик поллар; 3-
тахта поллар, ёғоч стропил, ораёпма, деразалар ва эшиклар; 4-металл томқоплама; 5-
томқоплама ва сув қувурлари; б-якка тартибдаги қурилувчи бинолар; 6-гипсли 
ўртадеворларнинг, паркет ва керамик полларнинг ҳисобий хизмат муддати; 7-тахта поллар, 
рулонли томқоплама, дераза ва эшиклар; 8-рулонли-томқопламалар. 
Иқтисодий хизмат муддати - бу шундай муддатки, бу вақт мобайнида, ё 
бинони бутунлай реконструкция қилиш, ё унинг конструкцияларини 
алмаштириш талаб қилинади. 
Иқтисодий хизмат муддатини ҳисоблашда амортизация меъёри ва 
ремонтга маблағ сарфлашнинг самарадорлиги кўрилади. Кўпсонли бешқаватли 
уйларнииг 
техник 
хусусиятлари, 
реконструкция 
(ҳажмий-режавий 
тавсифларини ўзгартириш, олдқурма ва ҳакоза) ёки объект структурасини 
мукаммаллаштириш мақсадида модернизация (қайта режалаш), хоналарни 
функционал зоналаш, хонадон сифатини тубдан ўзгартириш, бинони лифтлар 
билан жиҳозлаш каби жараёнлар қилиш имконини беради.
Саноат биноларини вазифасини сақлаб ёки ўзгартириб реконструкция 
қилиш ёки бузиш, ҳудди турар жой биноларидек келгусида фойдаланишнинг 
мақсадга мувофиқлиги, эскириш даражасига кўра бегиланади. Амалиётда 
қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг физик-механик кўрсаткичлари 
давлат стандартларида (РСТ) кўрсатилган катталиклардан фарқ қилиши 
мумкин ва кўпдан-кўп омилларнинг умумий таъсири оқибатида бино ва 
иншоотларнинг эскиришини тезлашуви рўй бериши мумкин. Ҳозирги даврда 
саноатнинг 
ривожланиши 
технологик 
жарааёнларнинг 
(босим, 
материалларнинг ҳарорати, агрессив муҳит ва механик қизиш) юқори тезликда 
жадаллашуви эвазига, бу омиллар табиийки уларнинг тезроқ бузилишига олиб 
келади. 


17 
Саноат бинолари ва иншоотлари конструкцияларининг бўлиши мумкин 
бўлган шикастланиши, физик эскириши уларнинг асосий белгиларига кўра 
туркумланади. Уларни келтириб чиқарувчи механизмлар-конструкциянинг 
коррозия оқибатида емирилиши, бинони бузилиши ва уни қайта тиклашнинг 
меҳнатсарфлилигидир.
Маънавий эскириш- яъни ишлаб чиқариш биноларининг иқтисодий 
самарадорлигининг йўқолиши икки хил шаклда намоён бўлади: 
1. Вақт ўтиши билан бошланғич нархнинг пасайиши (бу- қурилиш 
технологиясининг ривожланиши ва замонавий материалларнинг пайдо бўлиши 
ва ҳ.к.факторлар); 
2. Мавжуд бино параметрларини ишлаб чиқаришни қайта ташкил
қилиш талабларига худди шундай вазифали объектлардаги бошқа 
ўзгаришларга солиштирганда мос келмаслиги кўзатилади. 
ПРОДОЛЖИТЬ ............. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling