Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Замин деформацияси туфайли содир бўладиган шикастланиш ва


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

2.3. Замин деформацияси туфайли содир бўладиган шикастланиш ва 
авария ҳолатлари 
 
Пойдевор 
ва 
унинг 
устида 
жойлашган 
конструкцияларнинг 
деформацияланишига кўп ҳолатда заминнинг деформацияланиши сабаб бўлади. 
Заминнинг деформацияланиши асосий сабабларидан қуйидагиларни келтириш 
мумкин:

сунъий заминнинг ортиқча намланиши натижасида чўкиши; 


26 

музлаш натижасида грунтнинг кўпчиши (ҳажмининг ортиши).
Намланиш наижасида чўкиш, аксарият ҳолларда лёссимон грунт (соз 
тупроқ)ларга хосдир. Ортиқча намлик таъсирида лёссимон грунтли заминнинг 
юк кўтариш қобилияти кескин камаяди. Шунинг учун бино ва иншоотлар 
атрофларининг вертикал режалаштириш тўғри ташкил этилиб, ташқи 
сувларнинг бино заминига тушишига йўл қуймаслик лозим. Бундан ташқари 
бино ва унинг атрофидаги ер ости мухандислик таъминоти қувурларининг соз 
ҳолатда ишлашини таъминлаш лозимдир. 
Грунтнинг музлаши билан боғлиқ бўлган деформация- грунт таркибидаги 
сувнинг муз кристалларига айланиши натижасида пайдо бўладиган 
кучланишдир.
Грунтнинг музлаши билан боғлиқ бўлган ҳажмий кенгайиши учун 
қуйидаги учта асосий шароит бўлиши лозим: 

ҳажмий кенгаювчи грунт; 

бу грунтнинг намланиши; 

етарли чуқурликда пойдевор атрофидаги грунтнинг музлашига 
сабаб бўлувчи манфий ҳаво ҳароратининг бўлиши.
Юқоридагилардан сабалрадан бирортаси бўлмаган ҳолда, грунтда 
совуқдан ҳажмий кенгайиш ва бинода шикастланиш ҳолатининг юзага 
келишига сабаб бўла олмайди.
2.4. Бинонинг асосий конструкцияларида учрайдиган шикастланиш ва 
авария ҳолатлари 
 
 
2.4.1. Пойдеворларда учрайдиган шикастланишлар 
Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда бино ва 
унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган дефектларни эксплуатацион 
дефектлар дейиш мумкин. Эксплуатацион дефектлар механик ёки физик 
емирилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Механик емирилиш деганда конструкциянинг кучланганлик-деформация 
ҳолати натижасида юзага келадиган барча дефект ва деформациялар 
тушунилади.
Физик емирилиш эса асосан материалнинг физик-кимёвий таъсирлар ёки 
коррозия натижасида юзага келадиган барча дефектлар тушунилади.
Демак 
механик 
емирилиш 
фавқулодда 
конструкцияда 
ички 
зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида пайдо бўладиган емирилиш десак, 
физик (жисмоний) емирилиш эса вақт омилиги боғлиқ бўлган, материалнинг 
табиий ҳолда емирилиши натижасида юзага келадиган емирилиши 
тушунилади. Лекин шуни ҳам таъкидлаб утиш керакки, конструкцияда пайдо 
бўладиган дефектлар иккала жараённинг маҳсули бўлиши ҳам мумкин. Мисол 
сифатида, йиллар давомида мустаҳкамлигини йуқотган юк кутарувчи 
конструктив элементнинг фавқулодда унга таъсир қилган зилзила ёки бошқа 


27 
бир технологик жараён натижасида деформацияланиши ёки авария ҳолатига 
келишини келитириш мумкин.
Механик емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

юк кўтарувчи конструкциялар пойдеворларидаги ва ертўла 
қаватларидаги деворлардаги ёриқлар; 

пойдевор элементларининг чўкиши ва горизонтал силжиши; 

деворларда чокларнинг очилиши

тўсин ва перемичкалар тақалган жойларда деворнинг бузилиши. 
Жисмоний емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

бетон ва темир-бетон элементларда ташқи қатламнинг бузилиши; 

арматура ва металл элементларнинг коррозия натижасида 
бузилиши; 

девор термаларидаги чокларнинг қоришманинг бузилиши; 

ғиштли терманинг бузилиши. 
Пойдеворлардаги механик емирилиш кўп ҳолларда ер усти 
конструкцияларида бинонинг умумий ҳолатида ёки айрим конструктив 
элементларнинг деформацияланиши эвазига намоён бўлади. Бироқ, шуни ҳам 
унутмаслик керакки, бинонинг деворларидаги ва ёпилмаларида пайдо бўлган 
ёриқлар уларнинг маҳаллий зўриқиши ҳисобига ҳам бўлиши мумкин.
Ер ости қисмининг чўкиши натижасида пайдо бўладиган ёриқларни 
қуйидаги белгилар орқали ҳам аниқлаш мумкин:

чўкиш натижасидаги деформациялар ҳар доим дераза оралиқлари 
атрофида ёриқларни юзага келтиради; 

агар девордаги ёриқ чўкиш натижасида пайдо бўлган бўлса, у 
ҳолда параллел ёки тақалган деворларда ҳам ёриқлар бўлиши 
керак, масалан, тасмасимон пойдеворда маҳаллий чўкиш 
натижасида юзага келган деформация деворда камида иккита 
ёриқни хосил қилади ва бу ёриқлар биноинг пастки қисмларида 
кўзатилади; 

агар бинода оралиқ ёпилмалар темир-бетон плиталардан иборат 
бўлса, у ҳолда чўкиш ёриқлари жойларида плиталар орасидаги 
чоклар очилади.
Биноларда чўкиш ёриқлари жисмоний емирилиш билан боғлиқ бўлган 
бўлиши ҳам
мумкин. Пойдеворларнинг коррозия натижасида емирилиши уларнинг ост 
қисмининг юзасини камайишига олиб келади. Бунинг натижасида пойдеворга 
тушадиган юк ортиб, пойдеворнинг қушимча чўкишига олиб келади.
Пойдеворнинг жисмоний емирилиш даражасини фақатгина турли жойлардани 
очиб кўриш билан аниқлаш мумкин. Бу нарса бинонинг техник ҳолатини 
аниқлашда зарурий ҳолатдир.


28 
Устун қозиқли пойдеворларнинг емирилишини аниқлаш амалда мумкин 
эмас. Буни фақатгина ер усти конструкциянинг ҳолати бўйича ва 
пойдеворларнинг эксплуатация шароитидан келиб чиққан ҳолда мулоҳаза 
қилиш мумкин.
Йирик панелли биноларда пойдеворларнинг емирилишини фақатгина 
девор ва ораёпма панеллари орасидаги чокларни очиб кўриш билан аниқлаш 
мумкин. Бунда бошқача ҳолат, яъни панелларнинг ўзаро тақалишида бузилиш
ҳолати ҳам кўзатилиши мумкин. Ер отки қисмининг нотекис чўкиши сезиларли 
даражада бўлган ҳолларда девор панелларида диагонал ёриқлар кўзатилади.
Каркас панелли биноларда юқорида келтирилган белгилар қаторида 
ригель каркасида ёриқларнинг пайдо бўлиши кўзатилади. Бу каркаснинг 
қийшайиши натижасида юзага келадиган деформация белгисидир.
Каркасли (саноат) биноларда пойдеворнинг емирилишини юк кўтарувчи 
элементларнинг туташган жойларида- ферма, тўсин, ёпилма плиталарининг 
тақалган жойларидан қидириш керак. Кўприк кранли биноларда ер остки 
қисмининг нотекис чўкишини краности тўсинининг горизонталдан оғиши 
эвазига аниқлаш мумкин.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling