Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Металл конструкциялар материалининг тавсилотларини аниқлаш
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
3.2.5. Металл конструкциялар материалининг тавсилотларини аниқлаш. Металл конструкцияларни текширишда уларни тайёрлашда қулланилган металларнинг сифатини, яъни металл таркибининг ва ҳисобий тавсилотларининг стандарт бўйича ушбу маркага қанчалик мос келишини текшириш керак. Бунинг учун заурият юзасидан металлнинг қуйидаги тавсилотлари аниқланади: - металл маркасининг амалдаги меъёрларга қанчалик мос келиши; - мустаҳкамлик тавсилотлари- оқувчанлик чегараси, вақтинчалик қаршилиги (врем. сопротивл); - пластиклиги- нисбий чўзилиши ва қисқариши; - мўртлик- турли ҳарорат таъсирига ва эскириш натижасида зарбий ёпишқоқлик катталиги; - пайвандбоплиги (зарур ҳолларда). Металлнинг сифатини баҳолаш учун дастлабки материал сифатида ишчи чизмалар ва металлнинг, электроднинг, паванд симларининг сертификати, бундан ташқари объектни қуриш жараёнидаги амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар ҳисобланади. Текшириш жараёнида ишчи чизмалар ёки муфофиқлик сертификатлари бўлмаган ҳолларда ёки уларда шикастланишни келиб чиқишига сабаб бўлувчи метал сифатининг пастлигидан далолат берувчи бошқа маълумотлар бўлмаган ҳолларда, бундан ташқари конструкциянинг юк кўтариш қобилиятининг заҳирасини аниқлаш учун лаборатория тадқиқотлари асосида, текширилаётган конструкциядан олинган намуналар синаш асосида олиб борилади. Намуналарни лаборатория шароитида тадқиқ этиш вақтида текширилаётган конструкциядаги металлнинг ҳолатини баҳолаш учун уларнинг кимёвий таркиби, механик тавсилотлари ва бошқа кўрсаткичлари аниқланади. Намуна сифатида конструкциядаги бурчакларнинг маҳкамланмаган қисмларидан, балкаларнинг четларидан ва ҳ.к. жойлардан олинади. Намуна олинган жойлар конструкциянинг умумий ишлаш қобилиятига зарар етказмаслик керак, акс ҳолда ушбу жойлар кучайтирилиши ёки хавфсизликни таъминлаш мақсадида қушимча ишлар бажарилиши лозим. Металлнинг кимёвий таркибини аниқлашда фотоэлектрик спектрал таҳлил ва спектрографик таҳлил усулларидан фойдаланишга рухсат этилади. Металлнинг оқувчанлик чегараси ва вақтинчалик қаршилик меъёрий кўрсаткичлари улардан олинган намуналарни ГОСТ бўйича синовдан ўтказилган ёки бино қурилган пайтда амалда бўлган меъёрлар бўйича маркага мослигини текшириш билан амалга оширилади. Пўлатнинг маркаси кимёвий ёки спектрал таҳлил натижасида амалдаги стандарт меъёрларига мослиги билан аниқланади. Пўлатнинг ҳисобий қаршилиги Rу, оқувчанлик чегарасининг меъёрий қийматини Rуп материал бўйича ишончлилик коэффициенти γm га бўлиш билан аниқлани, қуйидагича қабул қилинади: 41 - 1.2- 1932-йилгача тайёрланган конструкциялар ҳамда текшириш пайтида оқувчанлик чегараси 215 МПа дан кам бўлган пўлатлар учун; - 1.1- 1932-1982- йилларда тайёрланган конструкциялар учун ҳамда оқувчанлик чегараси 380 МПа дан кам бўлган пўлатлар учун; - 1.15- оқувчанлик чегараси 380 МПа дан катта бўлган пўлатлар учун; - 1982- йилдан кейин тайёрланган конструкциялар учун амалдаги ҚМҚ бўйича аниқланади. Коррозияли емирилиш натижасида кундаланг кесим юзаси 25% дан ортиқ камайган ёки коррозия натижасида қолдиқ қалинлиги 5 м ва ундан кам бўлган конструкция элементлари учун ҳисобий қаршилик γα коэффициентига кўпайтирилиши лозим ва у қуйидагича қабул қилинади: - 0.95- кам таъсир қилувчи муҳит учун; - 0.9 - ўртача таъсир қилувчи муҳит учун; - 0.85- кучли таъсир қилувчи муҳит учун. Парчинмихли бирикмалардаги парчинмих сифатини текшириш учун унинг кимёвий таркиби ва кесилишга вақтинчалик қаршилик кўрсатиши аниқланади. Болтларнинг механик таркибини аниқлашда, болтларни узилишга синаш, намуналарни чўзилишга синаш, қаттиқликни ўлчаш, зарур ҳолларда эса зарбий ёпишқоқлиги аниқланади. Агарда болтларнинг мустаҳкамлик синфларини аниқлашнинг имкони бўлмаса, унда кесилишга ҳисоблашда болтнинг ҳисобий қаршилиги 4.6 мустаҳкамлик синфи бўйича қабул қилинади. Чўзилишга эса 4.8 мустаҳкамлик синфи бўйича қабул қилинади Пайванд чокларининг сифатини баҳолашда зарурият юзасидан пайванд чокларга эга бўлган цилиндрик намуналарни чўзилишга синаш билан металлнинг механик таркиби аниқланади. Металлнинг пайванд чоки ва чок атрофидаги зона бирор бир манфий ҳароратда -20С° ёки -40С° да зарбий ёпишқоқликка синалади. Пайванд чокларининг мустаҳкамлиги ва пластиклиги чокларда ва улар атрофидаги зоналарда совуқ ҳолатда намунанинг қаттиқлиги бўйича чўзилишга ва эгилишга синалади. Пайванд чокларининг ҳисобий қаршилиги пўлатнинг маркасини, пайванд материаллари, пайвандлаш турлари, чокларнинг ҳолатлари ва текшириш усулларини ҳисобга олга ҳолжда тайинланади. Мазкур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолда бурчак чоклари учун металл чокининг вақтинчалик қаршилигининг меъёрий қиймати Rωun = Run* γωm* βf* βz* βс бу ерда Run – пўлат элементнинг вақтинчалик қаршилиги; γωm – материал бўйича ишончлилик коэффициенти- 1.25; βf – 0.7; βz – 1.0 βс – конструкциянинг ишлаши шароити коэффициенти – 0.8. Чўзилишга ишлайдиган тақалиб пайвандланган чоклар учун оқувчанлик чегараси бўйича металл чокининг ҳисобий қаршилиги 1972-йилгача 42 тайёрланган конструкциялар учун Rωу = 0.55 Rу ва 1972-йилдан кейин тайёрланган конструкциялар учун Rωу = 0.85 Rу. Конструкцияни электрпайвандлаш орқали кучайтириш зарурияти тўғилганда кучайтирилувчи элемент пўлатининг пайвандга моиллиги унинг углерод эквивалентлигини таққослаш йўли билан аниқланади ва бу кўрсаткич 0.62 ортиқ бўлмаслиги лозим. Чўян конструкцияларда ёки уларнинг элементларида чўяннинг сифатини текшириш учун уларнинг кимёвий таркиби лаборатория шароитидаги тадқиқотлар асоида аниқланади. Кўкимтир чўяннинг тахминий кимёвий таркиби В-илованинг В4 жадвалида келтирилган. Кимёвий таҳлил натижалари бўйича чўяннинг ҳисобий қаршилиги қуйидагича: - 1981-йилгача тайёрланган конструкциялар учун В-илованинг В5 жадвали бўйича; - 1981-йилдан кейин тайёрланган конструкциялар учун мос равишдаги ҚМҚ бўйича қабул қилинади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling