Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
 
3.2.3. Синчиклаб текширишда ўлчов ишларини ўтказиш 
Ўлчов ишларини ўтказишдан мақсад, қурилиш конструкциялари ва 
уларнинг элементларини ҳақиқий геометрик параметрларини ойдинлаштириш, 
уларни лойиҳага мослиги ёки ўзгаришларни аниқлашдан иборат. Асбоблар 
ёрдамида ўлчовлар натижасида конструкцияларнинг оралиқлари, уларнинг 
жойлашуви ва режадаги қадамлари, кундаланг кесим ўлчовлари, баландлик 
бўйича ўлчамлар, характерли бирикмаларнинг белгилари, улар орасидаги 
масофалар ва ҳ.к. ойдинлаштирилади. Ўлчов ишлари натижасида 
конструкцияларнинг ҳақиқий жойлашиши бўйича тарҳи, бинонинг қирқими, юк 
кўтарувчи конструкциялар ва уларнинг элементларининг ва бирикув 
тугунларининг ишчи кесимлари тузилади.
Ўлчов ишларини ўтказиш мақсадида қуйидаги ўлчов асбоблари 
қулланилади: чизғич, рулетка, штангенциркул, нутромер, шуп, бурчак ўлчагич, 
сатҳ, лупа, ўлчов микроскоплари, зарурият бўлганда нивелер, теодолит, 
дальномер, турли дефектоскоплар ва ҳ.к., булардан ташқари фотограмметрия 
қулланилади.
Текширув ишларини олиб боришда қулланилган қурилиш ашёсидан 
қатъий назар, қуйидаги ўлчов ишларини олиб борилади: 
* иншоотнинг бўлувчи уқларининг вертикал ва горизонтал ўлчамлари
аниқлаштирилади; 
* кўтарувчи конструкцияларнинг оралиқлари ва қадамлари текширилади; 
* кўтарувчи конструкцияларнинг асосий геометрик параметрлари 
аниқланади; 
* конструкциялар ва улар элементларининг ҳисобий кесимларининг 
ҳақиқий ўлчамлари аниқлаштирилиб, уларни лойиҳага қанчалик мослиги 
ойдинлаштирилади; 
* элементлар ва уларнинг таянч қисмларининг тақалиб бирикувчи 
тугунларининг шакли ва ўлчамлари аниқлаштирилиб, уларни лойиҳага 
мослиги ойдинлаштирилади; 
* таянч конструкцияларнинг вертикалдан оғиши ва қушни элементлар 
орасидаги паралеллик, бирикув чокларининг мавжудлиги ва жойлашуви, 
кесимининг ўзгариш жойлари текширилади
* эгилиш, солқилик, вертикалдан оғиш, қийшайиш, букилиш, қўзғалиш ва 
силжиш каби деформациялар ўлчанади; 
Булардан ташқари: 
* темир-бетон конструкцияларда арматураларнинг мавжудлиги, 
жойлашуви, сони унинг синфи, арматура ва қуйилма деталларидаги коррозия 
белгилари ҳамда ҳимоя қатламининг ҳолати аниқланади; 
* темир-бетон ва ғишт-тош конструкцияларда дарзларнинг мавжудлиги ва 
уларнинг очилиш кенглиги аниқлаштирилади; 
* металл конструкцияларда сиқилган стерженларнинг тўғри чизиқлилиги, 
бирикув планкаларининг мавжудлиги, кундаланг кесимлари фарқ қилувчи 
элементларнинг ҳолати, ҳақиқий узунлиги, пайванд чокларининг сифати, 


38 
парчинмихлар 
ва 
болтларнинг 
жойлашуви, 
сонлари 
диаметрлари, 
элементларнинг чекка ва уч қисмларига махсус ишлов берилганлик
даражалари текширилади; 
* ёғоч конструкцияларда элементларнинг эгилиши ва қийшайиши, 
уларнинг узунлиги бўйича узилиш ёки дарзларнинг мавжудлиги, биологик 
шикастланган жойларнинг мавжудлиги ва уларнинг ўлчамлари қайд этилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling