Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Ғишт-тош конструкциялар материалининг тавсилотларини аниқлаш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

3.2.6. Ғишт-тош конструкциялар материалининг тавсилотларини аниқлаш. 
 
Девор ва пойдеворлардаги ғишт-тош конструкцияларининг физик-
механик тавсилотлари бузадиган усулларда текширилаётган конструкциянинг 
бевосита ёки яқин жойлашган қисмидан олинган намуналарни синаш орқали 
аниқланади.
Девор ва пойдеворлардан олинаётган ғишт, тош, қоришма намуналари юк 
кўтармайдиган қисмлар (дераза, эшик оралиқлари ости)дан ёки енгил юкланган 
ёки бузиб олинадиган ва демонтаж қилинадиган конструкциялардан олинади.
Ғишт, тўғри шаклли тошлар, девор ва пойдевор термасидаги 
қоришмаларни бутунлайича, шикастланмаган ҳолда олиш зарур (қоришма 
горизонтал чоклардан пластинка сифатида кўчириб олиниши керак).
Нотўғри шаклли табиий (бутли) тошларни текширишда тошдан олинган 
фрагмент 40-200 мм ли кубик шаклда тайёрланади ёки диаметри 40-150 мм ва 
узунлиги диаметридан 10-20 мм ортиқ бўлган цилиндр шаклида уйиб олинади.
Одатдаги лойдан тайёрланган бутун ва тешикли, силикатли ғиштларнинг 
мутаҳкамлиги (маркаси) бузувчи усулларда 
ГОСТ ..
бўйича аниқланади
Деворнинг характерли жойларидан олинган ғишт термаси чокларидаги 
қоришманинг сиқилишдаги мутаҳкамлиги (маркаси) бузувчи усулларда 
ГОСТ ..
талабларига мос равишда аниқланади
Қоришмалардан 
тайёрланган 
кублар 
қотгандан 
сўнг 
уларни 
тайёрлагандан 1 сутка утгач, эриган қоришма эса 2-3 соат кейин синалади. 
Қоришма маркаси сифатида ўтказилган 5та тажриба натижасида олинган 
ўртача қиймат қабул қилинади.
Ғишт-тошли терманинг ҳисобий қаршилиги
ҚМҚ ... 
бўйича, ғишт ва 
тошнинг тури ва мустаҳкамлигига, бундан ташқари, амалдаги меъёрий 


43 
ҳужжатлар талабига мос равишда синовдан ўтган конструкциядан олинган 
қоришма намуналарининг мустаҳкамлиги боғлиқ равишда қабул қилинади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling