Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


 Бино конструкцияларини синчиклаб текшириш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
3.2.2. Бино конструкцияларини синчиклаб текшириш 


35 
Асбоб-ускуналар ёрдамида синчиклаб текшириш- қуйилган топшириқдан, 
лойиҳавий-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўлалигидан, дефект ва 
шикастланишларнинг тавсилоти ва даражсидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ ёки 
маҳаллий аҳамиятга эга бўлади.
Тўлиқ текширув қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда; 

конструкцияларнинг мутаҳкамлигини пасайишга олиб келувчи дефектлар 
аницланганда; 

бинода юкларнинг ортиши билан боғлиқ реконструкция ишларини 
бошлашдан олдин (жумладан, қаватлар бўйича реконструкция шларидан 
олдин); 

қурилиши тугалланмаган бинонинг охирги уч йил давомида консервация 
ишларисиз қолиб кетиб, сўнгра унда қурилиш-монтаж ишларини давом 
эттиришдан олдин; 

бир хил типдаги конструкцияларда материал таркибининг турличалиги 
аниқланганда, агрессив муҳит таъсирида ёки техноген жараёнлар таъсири 
остида эксплуатация шароитининг ўзгариши ва ҳ.к.
Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган текширув қуйидаги ҳолларда амалга 
оширилади:

алоҳидаги конструкцияларни текшириш зарурияти тўғилганда; 

тўлиқ текширув ўтказиш имконияти чекланган, хавфли жойларда. 
Агарда 
тўлиқ 
текширув 
жараёнида 
танланган 
20дан 
ортиқ 
конструкциянинг камида 20 таси қониқарли ҳолатда деб топилиб, қолганларида 
дефект ва шикастланишлар бўлмаса, бу ҳолда қолган конструкцияларда танлаш 
асосида (маҳаллий) текширув ўтказиш кифоя қилади.
Маҳаллий текширув аниқ ишҳажми бўйича бажарилиши лозим (барча 
вазиятларда бир турдаги конструкциялар учун камида 10%, лекин 3% кам 
бўлмаган ҳолда).
Бинони синчиклаб текшириш олд қисмидан (фасад) бошланади, ички 
режаси, пойдевор ва замин, деворлар, устунлар, ораёпмалар конструкциялари
мухандислик таъминоти қурилмалари текширилади ва бинони синчиклаб 
текширилганлиги бўйича техник хулоса тузилади. 
Фасадларни синчиклаб текшириш барча ташқи деворларни зимдан 
кўрикдан ўтказиш билан бошланади. Сўнгра бинонинг ички тарафи кўрикдан 
ўтказилади. Фасадларни текширишда бинонинг пардоз ва нуқсонларини ташқи 
архитектурасини юзага чиқариш учун шикастли ва дарз кетган
жойлардаги фасад фрагментларини ва меъморий деталларни йирик планда 
расмга олинади. 
Бинонинг ўлчамли режаси ва қирқимларини тузиш бир вақтда бажарилади. 
Қаватлараро ўлчамли режалар барча қаватлар, ертўла ва чордоқ учун тузилади. 
Ҳар бир хонанинг 2 тарафи, нотўғри бурчаклилиги хонанинг 4 тарафи ва 
диагонали ўлчанади, шу билан бирга барча эшик ва дераза ўринлари, дераза 
эшиклар ўртасидаги деворлар ўлчаниши лозим. Барча ўлчовлар 1 мм гача 
аниқликда амалга оширилади. Ўлчовлар билан бир вақтда барча хоналарнинг 


36 
фойдаланишдаги вазифа ва тавсифлари билан танишилиб, уларнинг номлари 
ўлчамли режада кўрсатилади. 
Синчиклаб текширишда қуйидаги асосий конструкциялар текширилиши 
лозим: 

пойдеворлар, ростверк ва пойдевор тўсинлари; 

деворлар, устунлар, столблар; 

оралиқ ва том ёпилма конструкциялари (жумладан: тўсинлар, аркалар, 
стропил ва стропил ости фермалари, плиталар, прогонлар); 

кран ости тўсинлар ва фермалар

боғловчи конструкциялари, бикрлик элементлари;

тақалиш пазлари, тугунлар, бирикмалар ва таяниш майдончалари.
Бино конструкциясининг техник ҳолати бўйича категориялаштириш, 
кўзатув-текширув ишларидан сўнг қайта ҳисоблашлар натижасида қуйидаги 
гуруҳлар бўйича туркумланади: 
- соз ҳолатда; 
- ишчи ҳолатда; 
- чекланган ишчи ҳолатида; 
- рухсат этилмаган ҳолатида; 
- авария ҳолатида.
Соз ва ишчи ҳолатда ҳисобий юк ва таъсирлар остида чекловсих 
эксплуатация қилиниши мумкин. Бунда конструкция ишчи ҳолатда бўлган 
даврда эксплуатация мобайнида даврий кўзатув-текширув талаби қуйилиши 
мумкин.
Чекланган ишчи ҳолатда конструкциялар ҳолати назорат остида бўлиб, 
ҳимоя тадбирлари бажарилади, эксплуатация жараёни параметрлари ҳам 
назорат остида бўлади (масалан, юкларни чеклаш, конструкцияларни 
коррозиядан сақлаш, конструкцияни қайта тиклаш ва кучайтириш). Агарда 
чекланган ишчи ҳолатда бўлган конструкциялар кучайтирилмаган бўлса, у 
ҳолда такрорий кўзатув-текширув ишлари ўтказилиши мажбурий бўлиб, 
уларнинг вақти ўтказилган текширишдан сўнг аниқлаштирилади.
Рухсат этилмаган ҳолатда конструкцияни қайта тиклаш ва кучайтириш 
ишлари бўйича тадбирлар ўтказилади.
Авария ҳолатда конструкциянинг эксплуатацияси тухталиши лозим.
Бундан ташқари, бино ва иншоотларни кўзатув-текширув ишларини олиб 
боришда уларни зилзилавий таъсирлар омилини ҳисобга олган ҳолда амалга 
оширилиши лозим: 

ОСР-97 харитаси бўйича қурилиш майдончасининг ҳисобий зилзилавий 
кўрсаткичи; 

Зилзилавий таъсирларнинг даврийлиги (такрорланувчанлиги); 

Зилзилавий таъсирларнинг спектрал таркиби

Зилзилавий таркиб бўйича грунтлар категорияси.


37 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling