Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Ёғоч конструкциялар материалининг тавсилотларини аниқлаш
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
3.2.7. Ёғоч конструкциялар материалининг тавсилотларини аниқлаш.
Ёғоч ёпилма конструкциясидан намуна олиш учун уларни авваломбор очиш зарур. Майдони 100 кв.м. гача бўлган ёпилмаларда ёғоч тўсинларни текшириш учун камида 3та жойда очиш ишлари олиб борилади. Майдони 100кв.м дан ортиқ бўлган жойларда эса камида 5 та жой очилади. Металл тўсинлар асосидага ёғоч ёпилмаларда эса бу кўрсаткич мос равишда 2 ва 4 га тенг бўлади. Бундан ташқари пол, стяжкалар, пол остидаги тайёрлов қисми, гидроизоляция, иситкич қатлами ёки товушдан ҳимоя ва сувоқ қатламлари ҳам очиб текширилиши лозим. Юкланиш остида бўлмаган ёки кам юкланган ёғоч конструкцияларда ёғочнинг физик-механик тавсилотлари бузадиган усулларда текширилаётган конструкциянинг бевосита ёки яқин жойлашган қисмидан олинган намуналарни синаш орқали аниқланади. Кесиб олинган намуналар синфлаштирилиб, полиэтилен халаталарга солиниб лабораторияга текшириш учун юборилади, олинган намуна конструкция схемасида қаердан олинганлиги кўрсатилиб, уни синов натижалари тўғрисидаги далолатномага киритилади. Намуна сифатида олинаётган тахтачаларнинг ўлчамлари синов турига қараб танланади. Кесилган ёғоч конструкциялар қайта тикланиши ёки кучайтирилиши лозим. Шамоллатиладиган ёпилма оралиқлари, чордоқ ва ертўла хоналаридаги ҳарорат ва намлик термометр в психрометрлар ёрдамида, ҳавонинг алмашиниши эса анемометр ёрдамида аниқланади. Синов учун намуналарни танлашда ёғоч конструкцияларнинг бутун узунлиги бўйича таянч ва тақалиш бирикмаларига ҳамда больтли, михли, бундан ташқари ёғочнинг металл, бетон, ғишт билан бириккан тугунларига алоҳида эътибор бериш керак. Намуна олиш жараёнида стропила оёқларини текшириш пайтида том қопламасидан сув утган жойларга, эшитиш туйнуклари билан бириккан жойларга алоҳида эътибор бериш керак. Текшириш пайтида ёқочда табиий ва сунъий нуқсонлар, механик шикастланишлар, намланиш, ёғочни биологик таъсирлар остида емирилиши ва ҳ.к. лар қайд этилиши зарур. Ёғоч конструкцияларнинг биошикастланиш даражасини баҳолаш учун олинадиган намуналар пол, оралиқ деворлар, шифт қопламаси ва ҳ.к. ларнинг турли жойларидан танлаб олинади. оралиқ ёпилма тўсинлари орасида очиб кўриладиган юза камида 0.5 кв.м. ва оралиқ деворларда камида 30*30 см бўлиши лозим. Ёғочдаги биошикастларнинг диагностик белгилари бевосита кўзатув натижасида, аниқроқ белгилари эса лаборатория шароитида намуналарни микологик синаш натижасида ўрнатилади. 44 Ёғоч конструкцияларда очиб кўриш ишлари авваломбор, сув утган жойларда, ташқи деворларда, тўсин прогон ва фермаларнинг таянч қисмлари, санузелларнинг коммуникация ўтувчи жойлари, иситиладиган хоналарни иситилмайдиган хоналардан ажратувчи оралиқ ёпилмалар, оралиқ деворларда бажарилиши лозим. Ёғоч конструкцияларда биошикастланиш даражаси шикастланган кесим юзасининг шикастланмаган юзага нибати орқали, шикастланиш чуқурлигини ўлчаш ёрдамида аниқланади. Осма ёғоч стропилли тизимларда пастки ва устки камарларнинг узунликлари бўйича тақалиш жойлари, камарларнинг ўзаро, тиргак ва ҳовонлар билан бирикувлари, бундан ташқари осма стропилларнинг вертикал текислик бўйича ҳолатлари текширилиши зарур. Нуқсонли жойлардан синов учун намуна олинади. Таянувчи ёғоч стропилларда камарларнинг, тортқиларнинг ва стропилнинг ўзининг эгилиши (солқилиги) қиймати аниқланиши зарурий ҳолатдир. Бундан ташқари, таянувчи стропилларнинг деворга таянган бирикмаларининг техник ҳолатини аниқлаш лозим ва айнан ушбу жойлардан синов учун намуна олиш керак. Елимланган йиғма конструкцияларни (тўсин, рама, арка...) текширишда авваломбор елимланган чокларнинг ҳолати, уларнинг қаватланишига эътибор бериши керак. Қаватланиш (қаватларнинг ўзаро ажралиши) кўзатилганда, конструкция сиртига нисбатан елимланган чокнинг шикастланши (қаватларнинг ажралиши) чуқурлигини аниқлаш лозим. Арка ва рамаларнинг остида, таянч қисмида гироизоляция мавжудлиги текширилиши керак. Ёғоч материалининг вақт ўтиши билан мустаҳкамлигининг ўзгариши бўйича маълумотлар йўқлиги сабабли, конструкциянинг ёки унинг бирор қисмида биошикастланишга учрамаган жойларидаги ҳисобий қаршилик, ҚМҚ га мос равишда янги ёғочники каби қабул қилинади. Ёғоч конструкция сиртининг биошикастланишга чалиниши натижасида унинг кесим юзаси шикастланиш қалинилигига мос равишда камайтирилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling