Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
 
3.4. Замин ва пойдеворларни текшириш 
Бино ва иншоотларни текширишда замин ва пойдеворларнинг юк кўтариш 
қобилияти ўрнатилиши лозим. Текшириш бўйича ишлар қурилиш майдонининг 
мухандислик-геологик ва гидрогеологик тадқиқоти, замин грунтини 
мухандислик-геологик текшириш ва пойдеворлар холатини мухандислик
текширувдан ўтказшини кўзда тутади. Заминни текшириш ҚМҚ 2.02.01-
97 мъёрий ҳужжат асосида бажарилиши лозим. Замин ва пойдеворлар грунтини 
мухандислик-геологик текширувини ишчи чизмалар бўлмаган ҳодда, ҳамда 
заминда нотекис чўкиш сабабли бино ва иншоотнинг ер усти 
конструкцияларида деформациялар топилганда ўтказилади. 
Бу текширувларни сони ва жойланиш ўрни ҳарбир конкрет ҳолда 
аниқланадиган очиқ шурфлар ёрдамида амалга оширилади. Бир-икки шурфлар 
ҳарбир турдаги конструкция ёнида кўпроқ юкланган ва юкланмаган қисмларда, 
ташқи ва ички деворлар ёнида устун, қурилма ости пойдеворлари ёнида амалга 
оширилади. Шурфларни албатта деформацияланган конструкциялар ёнидан, 
ҳамда биноларга лойиҳалаштирилган қўшимча биноларга устқурма ажратилган 
участкаларда ва юклари сезиларли оширилиши кўзда тутилган жойларда 
очилади. Шурфларнинг чуқурлиги одатда пойдевор остидан камида 0,5—1,0 м 


47 
пастроқ олинади. Пойдеворнинг тури ва конструкцияси, ўлчамлари ва 
жойланиш чуқурлиги, гидроизоляциянинг борлиги ва тури аниқлангандан 
кейин маълум усуллар ёрдамида унинг материалини физик — механик ва физик 
— химиёвий тавсифлари ўрнатилади. Бунда нуқсонлар, шикастланишлар ва 
лойиҳадан чекинишлар аниқланади. Свайли пойдеворларни тзкширишда 
уларнинг диаметрлари, сони ва чуқурлиги аниқланади. Бу кўрсаткичларни 
шурф очиш ёки геофизик усуллар билан аниқлаш мумкин. 
Лаборатория синовларини бузилган ва бузулмаган структурали 
грунтларнинг физик-механик тавсифларини: нисбий оғирлиги, зичлиги, 
намлиги, грунтнинг кесишга қаршилигани. сшрмувчанликни, ўтирувчан 
грунтлар учун — ўтирувчанлик коэффициентини аниқлаш мақсадида 
ўтказилади. Эксплуатация қилииаётган биноларнинг заминини текшириш 
тажрибаси шуни кўрсатадики, грунтнинг тури ва унинг намлигига кўра
заминни шиббалаш ҳисобига грутғгнинг меъёрий қсршилиги 25% гача ошади. 
Замин ва пойдеворларни текширув натижаларини таҳлил этишда СниП 2.02.01-
83 «Бино ва иншоотларнинг заминлари», ҚМҚ 3.02.01-96 «Замин ва 
пойдеворлар», ҚМҚ 2.02.03-97 «Свайли пойдеворлар» кўрсатмаларига 
асосланиш лозим.
Назорат шурфлари пойдеворларнинг ўлчамларини, жойланиш сатхларини 
ва материалларининг холатини кўздан кечириш учун қазилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling