Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Зубила ёрдамида бетоннинг тахминий маркасини аниқлаш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

Зубила ёрдамида бетоннинг тахминий маркасини аниқлаш 
Жадвал
№ 
Бетонниг маркаси 
Бетон юзасига перпендикуляр ўрнатилган 
зубила қолдирган из 

70 паст
Зубила бетонга киради 

70-100 
Зубила бетонга 0,5мм га яқин чуқурликда киради 

100-200 
Бетон юзасидан юпқа парчалар учиб чиқади.

200 дан ортиқ 
Унча чуқур бўлмаган из қолади, парчалар 
ажралмайди, бетон сиртида сезиларсиз чизиқчалар 
қолади.
Агар пойдеворга қўшимча юк қўйилиш имконини аниқлашда пойдевор 
материалининг мустаҳкамлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлса, у ҳолда 
пойдевордан ва ертўла деворидан лаборатория тадқиқоти учун намуналар 
олинади. 
Сиқилишга ва эгилишга синаш учун керак бўлган намуналар бутун бино 
пойдеворининг турли қисмларидан олинган 10та ғиштдан иборат. Яхлит қуйма 
пойдевордан лаборатория таҳлили учун бетон намуналари диаметри 10см ли 
узунлиги камида 12 см бўлган 5та жойдан бурғулаб олиш билан амалга 
оширилади. Пойдевор текшируви тугаши билан дарҳол шурфлар қаватма-қават 
шиббалаб кўмилиб супани кайта тиклаш лозим. 
Деворларни текшириш. 
Деворларни текширишни девор конструкцияси ва материалини терма ва 
қопламаларнинг ҳолатини, мавжуд деформацияларни (дарзлар, вертикалдан 
оғишлар, 
қатламланиш 
чўкиш) 
перемичкаларнинг
бузулганлиги 
ва 
депорлардаги заифлашган қисмларини аниқлаш учун ташқи кўрикдан бошлаш 
керак. 
Аниқлаш учун 400 см
2
деворнинг сувоқ ёки қоплама қисмини тозалаш 
лозим ва Кашкаров болғаси билан билак зарбасида ўртача куч билан бетон 
юзасига ораларидаги масофа камида 30 мм дан иборат 10-12 белги (чуқурча) 
тушуриб, чуқурчанинг диаметрини бурчаклик масштаб билан ўлчанади. 
Чуқурча диаметрларининг ўртача арифметик қийматини топиб, солиштирма 
эгри чизиқдан фойдаланиб бетон маркаси топилади. Кашкаров болғасининг 
Физдел болғасидан фарқи, учида махсус юмшоқ метал
ўзакнинг мавжудлигидир. 


49 
Бетон мустаҳкамлигини аниқлаш учун электрон акустик аппарат - 
ультратовушли асбоб УКБ қўлланилади. 
Бетоннинг мустаҳкамлиги бегондан ультратовушнинг утиш тезлиги ва 
бетон намунасининг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги орқали эмпирик 
боғлиқлик бўйича аниқланади. Бу мустаҳкамликни бўзмасдан аниқлаш 
усуллари эксплуатация қилинаётган биноларни текширишда қўлланилади. 
Деворлари деформацияланган биноларни текширишда деформациянинг пайдо 
бўлиш сабабини аниқлаш лозим бўлади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling