Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
МИСОЛ........... 
3.6. Бинони синчиклаб текшириш бўйича техник хулоса. 
Техник хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: бинони текшириш 
бўйича дастлабки материаллар; бинонинг умумий ҳолатини тасвири; барча 
текширилган конструкцияларнинг деталлари ва ўлчамлари билан чизмалари: 
юк кўтарувчи конструкцияларни текширув ҳисоблари (устқурмадан олдин ва 
кейин). Техник хулоса бино паспорти билан бирга бинони капитал таьмирлаш, 
устқурма ва реконструкциялашга лойиҳалаш учун дастлабки материал бўлиб 
хизмат қилади. 
3.7. Текширув ишларида бузмайдиган ва бузадиган усуллар
Пересмотреть по Лужину 
Қурилган ва эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотларнинг қурилиш
конструкциялари ва материалларининг мустаҳкамлик деформация ва 
бошқа физик механик тавсилотларини аниқлаш учун бузмайдиган усуллардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда асосий усуллар: 
1) механик; 
2) физик. 
Механик усуллардан кўпроқ тарқалганлари: 
1) 
Статик ёки динамик юк остида штампни ботириш йўли билан бетон 
юзасига тушадиган изнинг ўлчамлари билан мустахкамлик ўртасидаги 
боғлиқликка асосланган пластик- деформация усули. Бетон юзасидаги из пресс 
остидаги статик юкнинг, зарб остидаги динамик юкдан пластик ёки қайишқоқ-
пластик деформацияни тавсифлайди. 
2) Ёриш билан кўчириб олиш синов усули. (
Бу бузадиган усулку)
Бу усул 
конструкция қисмидан бетон бўлакчасини ёриб кўчириб олиш учун талаб 
қилинадиган куч бўйича мустаҳкамликни аниқлашга асосланган. Бунинг учун 
бетонда пармаланган тешикчага цемент қоришмаси билан анкер қурилмаси 
олинади. Бу усул бетон юзасига эпоксид елими билан ўрнатилган дискни 
юқоридаги асбоб билан кўчириб олиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. 
3) Пружина остидаги болғачани бетон юзасидан қайтишининг ўзгаришига 
асосланган ва бетоннинг мустаҳкамлигини бетонга ўрилгандаги қайтиш 
катталиги бўйича тавсифлайди
Физик усуллар: 
а) импульсли;
б) радиоизотоп. 
Импульсли усуллардан, ультратовуш усули кенг қўлланилади. Бу усул 
ультратовуш тўлқинининг бетонда тарқалишига кетадиган вақтнинг 
ўзгаришига асосланган. 


52 
Радиоизотоп усул бетоннинг зичлигини ва олдиндан ўрнатилган 
боғлиқликларга кўра ғовакли бетонларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш 
имконини беради. У радиоактав изотоплар манбаларидан чиқадиган гамма-
нурлардан фойдаланишга асосланган. 
Мустаҳкамликни аниқлашдаги хатоларни камайтириш учун бетонни 
комплекс синовларга, намуналарни бузувчи усулларда бетон мустаҳкамлигини 
аниқлашни тавсия этилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling