Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ораёпмаларни текшириш
- 3.5. Конструкция ва унинг элементларини ишончли (поверочный расчет) ҳисоби
Устунларни текшириш. Устунларни текшириш уларнинг конструкциясини, кесимини, терма сифатини, мавжуд деформацияларини. вертикалдан оғипшни, дарзларни устун йўналишини аниқлаш бўйича қилинадиган кўрикдан бошланади. Устуннинг мустахкамлигини Кашкаров ёки Физдел болғаси билан уриш орқали аниқланади. Уришни полдан 1,2-1,5 м юқорида икки тарафидан амалга оширилади. Ораёпмаларни текшириш Ораёпмаларни текширишда уларнинг хили, материали ва конструкцияси, таъмирлаш лозим бўлган қисмларнинг холати, деворга бириккан ерларида захлаш ёки музлашларнинг борлиги, дефектлар (солқилик, устун сувоғининг холати, девор ва ўртадевор билан бирикув жойларида дарзлар) аниқланади. Ораёпманинг конструктив схемасини топиш, темир-бетон конструкциядаги арматурани ва унинг жойланишини аниқлаш учун ИСМ ва ферроскоп асбоблари қўлланилади. Ораёпманинг солқилигини прогибомер ёки нивелир билан аниқланади. Санитар-техник ва махсус тизимларни текшириш Марказий иситиш тизими ва шамоллатиш тизимини текширишда ертўла режасида иссиқлик узелини, қозонхона ва унинг қурилмаларини кўрсатиш лозим. 3.5. Конструкция ва унинг элементларини ишончли (поверочный расчет) ҳисоби Бино ва иншоотларни ҳисоблаш ва эксплуатация юклардан уларнинг конструктив элементларидаги ички зўриқишларни аниқлаш қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги усуллари асосида амалга оширилади. 50 Ҳисоб-китоблар сертификатлаштирилган ШЭҲМга мўлжалланган махсус дастурлар ёрдамида мухандислик усулларида ҳам амалга оширилиши мумкин. Ҳисоблар текшириш натижасида олинган маълумотларга асосан ва мос равишдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Бу кўрсаткичлар қуйидагилардир: - бинони ва унинг конструктив элементларининг геометрик параметрлари- оралиқлар, баландликлар, юк кўтарувчи конструкцияларнинг ҳисобий кесим юзалари; - юк кўтарувчи конструкцияларнинг ҳақиқий таяниш ва бирикиши, уларнинг ҳақиқий ҳисобий схемаси; - конструкцияни ташкил этган қурилиш материалларининг ҳисобий қаршилиги; - конструкциянинг юк кўтариш қобилиятига таъсир қилувчи дефект ва шикастланишлар; - ҳақиқий юклар, таъсирлар, бино ёки иншоотнинг ишлаш шароити. Ҳақиқий ҳисобий схема текширув натижасида ойдинлаштирилиб, у қуйидагиларни ўзида акс эттриши лозим: - бошқа ёндош конструкциялар билан таяниш ёки бирикиш шартлари, таянч бирикмаларининг деформацияланиши; - кесимларнинг геометрик ўлчамлари, оралиқларнинг ва эксцентриситетларнинг катталиги; - ҳақиқий (ёки талаб қилинган) юкларнинг тури ва тавсилоти, конструктив элемент бўйича уларнинг қўйилиши нуқталари ёки тарқалиши; - конструкциянинг дефект ва шикастланишлари. Темирбетон конструкцияларнинг ишилашининг ҳақиқий ҳисобий схемаларини аниқлаш учун, уларнинг геометрик ўлчамлари билан бир қаторда улардаги ҳақиқий арматуралаш схемаси ва арматураларнинг ўзаро боғланиш усулларини инобатга олиш керак. Барча турдаги конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини ҳисоблаш мос равишдаги ҚМҚ ларга асосан амалга оширилади. Бажарилган ҳисобларга асосан қуйидагилар амалга оширилади: - конструкцияларда эксплуатация жараёнида таъсир қилувчи юк ва таъсирлар, шу жумладан зилзилавий таъсирлар аниқлаштирилади; - мазкур конструкцияларнинг юк кўтариш қобилияти аниқланади. Бу кўрсаткичларни ўзаро таққослаш натижасида уларнинг юк кўтариш қобилиятига нисбатан қандай юкланганлиги ойдинлашади. Юк кўтарувчи қурилиш конструкцияларини текшириш ва уларни ҳисоблаш ва таҳлили натижаларига асосан ушбу конструкцияларнинг техник ҳолати бўйича категорияси аниқланиб, уларнинг кейинги эксплуатацияси бўйича тавсиялар берилади. Агарда ташқи юклар таъсири конструкциянинг юк кўтариш қобилиятидан ортиб кетадиган бўлса, у ҳолда бундай констркциянинг ҳолати ишдан чиққан ёки авария ҳолатида эканлигини қайд этиш зарурдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling