Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

3.3. Юк ва таъсирлар
Мавжуд лойиҳавий-техник ҳужжатлар ёки текширув ишлари учун 
берилган техник топшириқ асосида конструкцияга таъсир қилувчи доимий ва 
вақтинчалик юкларнинг меъёрий қийматлари аниқлаштирилади. Бу юк ва 
таъсирларга қузғалмас ускуналардан; сақланувчи материаллардан; осма, 
тельфер кранлар, юк кўтарувчи турли транспорт воситаларидан; таъмирлаш 
материалларидан ва қулланувчи ускуналардан; ҚМҚ 2.01.07-97 га мос равишда 
текис таралган вақтинчалик юклардан; шамолдан; қордан тушадиган юк ва 
таъсирлар киради.


45 
Бу юк ва таъсирлар бўйича ишончлилик коэффициенти ҚМҚ 2.01.07-97 га 
мос равишда қабул қилинади.
Объектни кўзатув-текширув ишларида қуйидаги ҳақиқий юклар 
аниқланади: 

юк кўтарувчи ва чегараловчи конструкциялардан тушувчи хусусий 
оғирлик; 

полдан, юк кўтарувчи конструкцияларга тақалувчи оралиқ ва ички 
деворларнинг оғирлиги; 

конструкцияларда ва том ёпмаларида йиғиладиган технологик 
чангларнинг оғирлиги.
Йиғма юк кўтарувчи конструкцияларнинг хусусий оғирлигидан хосил 
бўлувчи юклар уша пайт кучга эга бўлган чизмалар ва каталоглар ёрдамида, 
улар бўлмаган холда эса текшириш пайтида ўлчовлар натижасида олинган 
маълумотлар асосида аниқланади.
Монолит темирбетон юк кўтарувчи конструкцияларнинг оғирлиги ҳам 
текшириш пайтида ўлчовлар натижасида олинган маълумотлар асосида 
аниқланади.
Металл конструкцияларнинг хусусий оғирлиги текшириш пайтида асосий 
конструкцияларни ўлчаш асосида қабул қилиниши мумкин. Асосий 
элементларга қуйидагилар киради: 
- фермаларда – пастки, устки камарлар ва стерженлар (ҳовонлар); 
- тўсинлар ва яхлит деворли устунларда- камарлар ва деворлар; 
- ичи бўш устунларда- камарлар; 
- боғланиш (связ)ларда – камарлар ва панжара элементлари.
Конструкциянинг тўлиқ оғирлиги- асосий элементларнинг хусусий 
оғирлигини В иловадаги В.1. жадвалга асосан қабул қилинувчи оғирликнинг 
қурилиш коэффициентига купайтириш орқали аниқланади.
Стационар жиҳозлардан тушувчи юклар техник ҳужжатларни таҳлил 
қилиш орқали, жиҳозларнинг жойланиш схемасини бинонинг бўлувчи ўқларга 
нисбатан конструкцияларга таяниш усули кўрсатилган ҳолда аниқланади. 
Жиҳозлар ва ускуналарнинг ҳақиқий оғирлиги паспорт бўйича қабул қилинади. 
Зарурий ҳолларда схемага коммуникацияларнинг оғирлиги кўрсатилган ҳолда 
уларни конструкцияларга маҳкамланиш жойлари кўрсатилади. Том ва оралиқ 
ёпилмаларга тушувчи доимий юклар (товушғ ва иссиқликдан ҳимоя қилувчи 
материаллар, сувоқ, том қопламасининг гидроизоляцияси, пол қопламалари...) 
уларни бевосита очиб кўриб, уларнинг зичлиги ва қалинилигини аниқлаш ёки 
уларнинг юзасидан 0.04 дан 0.25 кв.м гача бўлган намуна олиб, бевосита 
тортиб кўриш орқали аниқланади. Бунда намуналар ҳар бир қаватда камида 
учта жойдан, майдони 500 кв.м. майдонларда эса камида олтита жойдан 
олиниши керак.
Очиб кўриш натижасида меъёрий юклар қуйидагича ҳисобланади.
__ 
q
n
= q

+(t
α
S)/√n 


46 
бу ерда,
q

– барча очилган жойлардан олинган юкларнинг ўртача 
арифметик қиймати;
t
α
– Стьюдент коффициенти (Б-иловада Б1-жадвалдан олнади);
n - очилган жойларнинг сони; 
S – тортиб кўрилган натижаларнинг ўртача квадрат хатолиги
___________ 
S = √∑( q
i-
q
m
)

/n-1 
бу ерда,
q

– i- чи намунанинг оғирлиги;
Хусуий оғирлик бўйича ишончлилик коэффициенти барча турдаги 
конструкциялар учун 1.1 га тенг қабул қилинади.
Зилзилавий ҳудудларда эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотларда 
текширув ишлари жараёнида уларнинг хусусий тебранишларини ҳамда 
қаралаётган нуқталарнинг нисбий силжишини аниқлаш бўйича микродинамик 
асосда синаш мақсадга мувофиқдир.
Микродинамик синов ўтказилишида қуйидагилар қулланилади: 

бевосита конструкцияга ёки грунтга ўрнатиладиган, берилган 
юкланиш параметрларига эга бўлган сейсмотитратгични қуллаш билан амалга 
ошириладиган - вибродинамик усул; 

юк кўтарувчи конструкцияга пластик юк билан 30-50кг зарб билан 
урилувчи – импулсли усул.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling