Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


 Бетон ва темир-бетон конструкциялар материалининг тавсилотларини


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

3.2.4. Бетон ва темир-бетон конструкциялар материалининг тавсилотларини 
аниқлаш. 
Бир гуруҳ бир турдаги ёки алоҳидаги конструкциянинг мустаҳкамлигини 
аниқлашда бетоннинг натуравий тажриба қисми сифатида қуйидаги жойлар 
қабул қилинади: 
- эксперт усулида аниқланган бетон мутаҳкамлигининг кам бўлган 
жойи; 
- юк кўтариш қобилияти аниқланиши лозим бўлган конструкция 
элементларининг қисмлари;
- бетон мутаҳкамлигининг камайганлигидан гувоҳлик бериши мумкин 
бўлган дефект ва шикастланган жойлар (ғоваклик, коррозияли 
шикастланиш, бетоннинг ҳарорат таъсирида ёрилиши, рангининг ўзгариши 
ва.ҳ.к.). 
Бетоннинг мутаҳкамлигини аниқлашда текширилаётган участкалар сони 
қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак: 
3- зонанинг мустаҳкамлигини ёки бетон конструкциянинг ўртача 
мустаҳкамлигини аниқлашда; 
6- ўртача мустаҳкамликни ва бетон конструкциянинг ўзгарувчанлик 
коэффициентини аниқлашда; 
9- бир типдаги конструкциялар гуруҳида бетоннинг мустаҳкамлигини 
аниқлашда. 
Бузмайдиган усулларда ёки конструкциядан олинган намуналарни синаш 
натижасида аниқланган конструкциядаги бетоннинг ҳақиқий мустаҳкамлиги, 
бетоннинг ҳисобий тавсилотларини аниқлашда зарурий омил бўлиб хизмат 
қилади.
Бетоннинг меъёрий ва ҳисобий тавсилотлари ҚМҚ нинг мос равишдаги 
бўлимлари асосида сиқилишдаги мутаҳкамлиги бўйича бетоннинг шартли 
синфига боғлиқ равишда аниқланади.
Сиқилишдаги мутаҳкамлиги бўйича бетоннинг шартли синфининг 
қийматлари оғир бетон учун қуйидаги формула орқали аниқланади В = 0.8R*, 
енгил бетон учун В=0.7R*, бу ерда R*-бузмайдиган усулларда ёки 
конструкциядан олинган намуналарни синаш натижасида аниқланган 
конструкциядаги ёки унинг бир қисмидаги бетоннинг ўртача кубик 
мустаҳкамлиги.
Бетоннинг мутаҳкамлигини аниқлашда иш ҳажми катта бўлган ҳолларда 
баҳолашнинг статистик усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.


39 
Бетоннинг 
мутаҳкамлигини 
аниқлашда 
баҳолашнинг 
статистик 
усулларидан фойдаланиш 
Б - иловада келтирилган.
Текшириш 
тажрибасидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
бетоннинг 
мустаҳкамлигидан ташқари унинг бошқа тавсилотларинин ҳам аниқлаш 
зарурияти пайдо бўлиши мумкин.
Бетоннинг таркиби ва структураси махсус кимёвий, физико-кимёвий 
усуллар ҳамда микроскопик таҳлиллар ёрдамида аниқланади.
Ёнғин 
натижасида 
бетоннинг 
қизиши 
ҳароратини 
аниқлашда 
диффренциал-термик таҳлил ва цемент тоши ғоваклигининг ва рангининг 
ўзгаришини текшириш усуллари қулланилади.
Темир бетон конструкциянинг арматуралаш тизими (арматура 
стержнларининг жойлашуви, уларнинг диаметрлари, бетоннинг ҳимоя қатлами 
қалинлиги) ни текшириш ва аниқлаш учун қуйидаги усуллр қулланилади: 
магнит усули; радиацион усул (зарур ҳолларда қулланилади); арматуранинг 
бевосита диаметри ва сонини аниқлаш мақсадида бетонни очиш, арматура 
синфини профил расмига қараб аниқлаш ва коррозия атижасида емирилган 
қисмининг қолдиқ кесим юзасини аниқлаш. Арматуралар ва қуйилма 
деталларидаги шикастланиш ўлчамлари радиацион усулда туширилган 
суръатлар ёки бевосита бетонни очиш усули ёрдамида аниқланади.
Механик синов натижалари асосида арматуранинг мутаҳкамлигини 
аниқлашда бир турдаги конструкциядан олинган бир турдаги диаметр ва бир 
хил профил арматуралар сони камида 3 та бўлиши лозим. Арматура стержнлари 
шундай жойдан олиниши керакки, конструктив элемент арматура қирқиб 
олингандан сўнг ҳам ишлаш қобилиятини йуқотмаслиги керак. 
Арматуралардаги, қуйилма деталларидаги пайванд чокларини текшириш 
радиацион, ультратовуш усуллари ва бевосита очиб кўриш усуллари ёрдамида 
аниқланади.
Ёнғин натижасида конструкцияни текшириш жараёнида зарурий 
маълумотларни олиш учун қуйидагиларни аниқлаш таклиф қилинади:
- ёнғин аниқланган вақт; 
- ёнғин тарқалган ҳудуд ва жадал ёниш муддати; 
- ёнғин пайтидаги хоналардаги ҳарорат; 
- ёнғин учоғининг жойлашган жойи
- ёнғинни ўчириш воситаси; 
- бетоннинг, арматуранинг, қуйилма деталларининг ва пайванд 
чокларининг қизиши ҳарорати; 
- ёнғин мобайнида ҳароратнинг ҳудуд бўйлаб тақсимланиши.
Ёнғин пайтидаги бетоннинг қизиши ҳароратини аниқловчи белгилар 
Г-
иловада г1 жадвалда 
келтирилган.
ГОСТ 22690 – уточнит вести или не вести. (Низамов) 


40 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling