Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


 Конструкцияларда дефектларни аниқлаш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

4.3. Конструкцияларда дефектларни аниқлаш.
Қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг нуқсонинн топиш 
масаласига турли нуқсонларни аниқлаш киради: микро ва макродарзлар, 
ғоваклар, ножинс қўшилмалар ва бошқалар. Бундан ташқари дефектоскопия 
ёрдамида темир бетон конструкцияларда бетонни очмасдан туриб 
арматуранинг жойланишини топиш мумкин, шу билан бирга бетон танасида 
жойлашган метал конструкциянинг кесимини аниқлаш учун ультратовушли 
дефектоскоп (импульсли ва бетўхтов нурланувчи) усуллари қўлланилмоқда. 
Бунда «акс-садо» ультратовушнинг қайтиши ва бутунлай ўтиш усуллари 
фарқланади. 
Бу усулларнинг биргаликда қўлланиши нуқсонларнинг мавжудлиги ва 
жойлакишини етарли даражада аниқлик билан топиш имконини беради (УКБ-1 


62 
асбоби). Дарз очилиш кенглига микроскоп ёрдамида ва МИР-2 асбоби
ёрдамида аниқланади. Дарзларнинг чуқурлигини игна ёки симни ультратовуш 
усули билан биргаликда қўллаб аниқланади. 
Дарзларнинг вақт мобайнида ривожланиш динамикасини турли хилдаги 
нишонлар ёрдамида ўрнатилади. Масалан, ғишт термасидаги дарзларни 
кўзатиш учун уларга гипсли, шишали ёки металдан нишонлар ўрнатилади 
(расм .). Гипсли ва шиша нишонларни олдиндан сувоқлардан тозаланган 
деворга алебастрли ёки цементли қоришмада ўрнатилади.
 
 
 
Расм . Нишонларнинг турлари 
а – гипсли; б- шишали; в-металли. l-дарз; 2-сувоқланган юза; 3- девор; 4-алебастр 
қоришма; 5- 2...3 мм масофали белгилар. 
Метал нишонларни одатда тунукалардан тайёрлаб, деворга мих билан ёки 
елимлаб махкамланади ва бўёқ билан бўялади. Нишонларга тартиб номери ва 
сана қўйнлади. Маълумотларни махсус журналга қайд этилади. 7,5 метргача 
бўлган етиш қийин бўлган жойлардаги қурилиш конструкцияларининг юза 
қатламини баҳолаш РВП-451 оптик прибор ёрдамида амалга оширилади. 
Ораёпмаларда, деворларда ва бошқа конструкцияларда металл борлигини 
МИ-1 метал қидирувчи ёрдамида аниқлаш мумкин. 
Темирбетон конструкциялардага арматуранинг диаметрини, ҳимоя 
қатламини қалинлигини ва ораёпма, девор ва бошқа конструктив 
элементлардаги метал қисмларнинг кесим юзасини аниқлаш учун ВИМ, ИЗС, 
ТЗС, ИСМ турдаги приборлар қўлланилади. Уларни қўллаш тамойили 
материалларнинг магнит ўтказувчанлиги ёки радиация усулларига асосланган. 
Металлда, пайвандлаш натижасида юзага келадиган механик кучланишни 
ўлчаш учун ва дарзларни аниқлаш учун ИНТ-М2 асбоби ВД-1 ва ВД-2 
олинадиган датчиклари билан бирга қўлланиш мумкин. 


63 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling