Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


 Бино конструкцияларини баҳолаш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
4.4. Бино конструкцияларини баҳолаш.
4.5.1. Бетон ва темирбетон конструкцияларини текшириш. 
Реконструкция қилинадиган бино ва иншоотларнинг бетон ва темирбетон 
конструкцияларини текширишда ҚМҚ 2.03.01-96 «Бетон ва темирбетон 
конструкциялар» талабларини ҳисобга олиш лозим. 
Юк кўтарувчи конструкцияларни чегаравий ҳолатлар бўйича лойиҳалаш 
ВП 
ҳисоблаш тамойилларига кўра текширишда назарга тушган нуқсонларни 
қуйидаги турларга ажратиш лозим: юк кўтариш қобилиятини пасайишига ёки 
таъминламасликка олиб борувчи нуқсонлар, конструкцияни меъёрий 
эксплуатацияга яроқлилик нуқтаи назаридан йўл қўйиб бўлмайдиган 
нуқсонлар. Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, биргина нуқсоннинг ўзи 
конструкциянинг, хам юк кўтариш қобилияти бўйича қониқарсизлигини, ҳам 
эксплуатацияга яроқсизлигини кўрсатади. Элементнинг бўйлама ўқига 
нисбатан нормал дарзнинг кенглиги чўзилувчи зонада а >> 0.4 мм эканлиги, 
чегаравий ҳолатнинг 2 гуруҳида қўйилган дарзнинг очилиш кенглиги а <<0,3 
мм талабини бажарилмаганлигидан далолат беради ва бир вақтнинг ўзида А-II 
синфидаги арматуранинг оқувчанлик чегарасига етиш имконини кўрсатади, бу 
эса элементнинг юк кўтариш қобилиятининг йўқолиши билан боғланган. 
Бетон ва темирбетон конструкциялар учун характерли нуқсон - бу 
дарзлардир. ҚМҚ 2.03.01-96 талабларига кўра эксплуатация шароити, 
арматуралаш тури, кесимнннг зўриқиш ҳолати (чўзилиш,
сиқилиш) дарзбардошлилик
тоифаларига боғлиқ равишда ноагрессив муҳит 
шароитида чегаравий йўл қўйиладиган дарз очилиш кенглиги 0,1-0.4 мм гача 
бўлиши мумкин. 1-тоифали дарзбардошлилик учун, дарз ҳосил бўлишига 
умуман йўл қўйилмайди. Темирбетон конструкцияларида ҳосил бўладиган 
дарзларни, тайёрлаш, ташиш ва монтаж қилиш жараёнида, ҳамда муҳитнинг юк 
ва таъсирлари билан боғлиқ турдаги дарзларга ажратиш лозим. 
Эксплуатация давригача пайдо бўлувчи дарзларга қуйидагилар киради: 
киришиш, бетоннинг юза қатламини тез қуриши ва хажмининг қисқариш 
оқибатида, ҳамда бетоннинг кўпчишидан, нотекис совишидан, тайёрлаш 
жараёнидаги технологик сабаблардан (уларнинг улуши 60% гача етади), 
нотўғри тахлашдан келиб чиқадиган дарзлар, ташиш ва монтажда, конструкция 
хусусий оғирлигидан, лойиҳада кўзда тутилмаган схемада қўйиладиган куч 
таъсирларига учрайди. 
Эксплуатация даврида пайдо бўладиган дарзларни қуйидаги турларга 
бўлиш мумкин: ҳарорат деформациялари натижасида хосил бўладиган дарзлар, 
замин грунтини чўкишининг нотекислигидан пайдо бўладиган дарзлар, 
темирбетон 
элементларининг 
чўзилувчи 
зўриқишини 
қабул 
қилиш 
қобилиятини оширувчи куч таъсири билан боғлиқ дарзлар. 
Ёпилма плиталари учун томонларининг нисбати турлича бўлган плитанинг 
пастки чўзилувчи юзасидаги куч таъсири билан боғлиқ дарзларнинг ривожи 


64 
характерлидир. Бунда бетоннинг сиқилган зонаси ҳали сақланган бўлca ҳам, 
бетоннинг сиқилувчи қисмининг сиқилганлиги плитанинг тўла бузилиши 
хавфи борлигини кўрсатади. Сиқилувчи элементларда арматура бўйлаб 
бўйлама дарзларнинг пайдо бўлиши, бўйлама сиқилган арматуранинг 
кўндаланг арматуралар миқдорининг етарли эмаслиги билан боғлиқ бўлган 
бузилишдан дарак беради. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling