Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
 
6.2. Заминни кучайтириш усуллари. 
Реконструкция қилинадиган объектларни лойиҳалашда барпо 
қилинадиган ташқи иншоотларнинг заминини чўкишга текшириш тақазо 
зтилади. 
Тасмасимон ва устунсимон пойдеворларда, aгap заминлар гуруҳи 
сиқилувчи қатлам чегарасида Е≥15 МПа ўртача деформация модулига эга бўлса 
ва янги мавжуд пойдеворларнинг чеккалари орасидаги масофа L≥0,25Н
с
(бу 
ерда Н
с
- ҚМҚ 02.02.01-97 талабларига биноан аниқланган сиқилувчи қатлам 
чуқурлиги) бу текширишларни ўтказмаслик ҳам мумкин. Агар янги 
иншоотнинг пойдевори яхлит плитадан бажарилган бўлса, Е≥30 МПа ва 
L≥0,5Н
с 
да мавжуд бинони қўшимча чўкишга ҳисоб бажарилмайди. 
Янги пойдеворларни қоида бўйича, мавжуд пойдеворлар билан бир белгига 
қўйиш лозим. Янги пойдеворларни мевжуд пойдеворлардан пастроқ 
қўйилганда бино ва иншоотларнинг заминларини лойиҳалаш бўйича ҚМҚ 
02.02.01-97 тегишли талабларига риоя этиш лозим. Грунтларни кимёвий 
усуллар билан ҳам маҳкамлаш мумкин. 
Эксплуатация қилинадиган бинонинг замин ва пойдеворларини 
кучайтиришни асосий усуллари қуйидаги жадвалда келтирилган: 


78 
Жадвал . 
 
 
Кучайтириш усули
 
Қулланиш соҳаси
Техник 
эксплуатация 
тавсилотлари
 
Усул
 
Конструктив
технологик ечим 
 
Замин грунти 
 
Фильтрация 
коэфф. 
м/сут 
Кучайтиришнинг 
тахминий 
мутаҳкамлиги 
Кгс/см2 
Цементлаш
Цемент 
қоришмасини 
юбориш 
Йирик донали 
қумлар 
2-8 
10-40 
Бир 
қоришмали 
силикатлаш
Натрий силикат 
эритмасини 
юбориш. Қотирувчи 
эритмани юбориш
Лёссимон, 
майда 
чангсимон 
қумлар 
0.1-2.0 
0.5-5.0 
6-8
4-5 
Икки
қоришмали 
силикатлаш
Икки томонлама 
натрий силикатини 
ва CaCl эритмасини 
юбориш 
Ўртача 
йирикликдаги 
ва майда қумлар
2-8 
15-20 
Электр 
силикатлаш 
Натрий силикати ва 
CaCl эритмасини 
тишли электрод 
орасида доимий ток 
электр майдонини 
ҳосил қилиб, кетма-
кет юбориш 
Лой-тўпроқ, 
соз-тўпроқ,
қум-тупроқ 
0.01-0.1 
4-8 
Смолалаш
Карбомид смоласи 
эритмасини 
қотирувчи билан 
юбориш
Ўртача 
йирикликдаги 
қумлар 
0.5-5 
15-20 
Термик усул
Куйдириш, 
ёқилғини қудуқда 
куйдириш 
Лёссимон
0.1-1 
10-15 
Механик 
зичлаш
Бурғулаб қоқилувчи 
свайлар тизими.
Тоғ жинсли
грунтларда девор 
тизими
Ҳар қандай 
грунт учун 
0.1-5 
0.1-5 
6-8 
10-20 
 
Бино ва иншоотларнинг пойдевор асосини мустаҳкамлигини ошириш 
зарурати қуйидаги ҳолатларда юзага келади: фойдаланиш давомида замин 
грунтини мустаҳкамлигини камайишида, лойиҳалаш вақтида замин грунтини 
нотўғри ҳисобга олишда, таъмирлаш давомида заминга тушувчи юкни ортиши 
натижасида, бино ён атрофида қурилиш ишларини бажаришда, динамик 
ҳолатларнинг таъсирида, турли хилдаги авария холатларида ва бошқа турдаги 
сабаблар содир бўлганда. 
Бино заминини мустаҳкамлаш қуйидаги усуллар билан бажарилади: 
кимёвий 
мустаҳкамлаш, 
физик-кимёвий 
мустаҳкамлаш, 
термик 


79 
мустаҳкамлаш, грунтни чуқур зичлаш билан, грунтни алмаштириш йўли билан, 
заминга қаттиқ элементларни ўрнатиш йўли билан ва ҳ.к. 
Ҳар қандай бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда уларга 
қўйиладиган талаблар асосида заминнинг юк кўтариш қобилятини белгилаш 
зарур. Кўп ҳолларда замин сифатида ишлатиладиган грунтлар уларга 
қўйиладиган талабларга жавоб бермайди. Бунда икки ҳолатни кўрсатиш 
мумкин: 
a) Бино ва иншоотлардан тушаётган юкнинг миқдори заминнинг юк 
кўтариш қобилятидан ортиқ бўлиши. 
b) Грунтнинг физик-механик кўрсаткичлари уларга қўйиладиган талабга 
жавоб бермаслиги (серғоваклик, кам сув сиздиришлик, кичик миқдорли 
ишқаланиш кучи ва боғланиш кучларига эга бўлишлик, ўта чўкувчанлик). 
Бундай ҳолатларда грунт мустаҳкамлигини оширишга қаратилган чора 
тадбирлар қўлланилад. Бу чоралар икки усулга бўлинади: 
1. Заминни зичлаш усуллари. 
2. Заминни қотириш усуллари. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling