Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Заминни сунъий зичлаш усуллари


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

Заминни сунъий зичлаш усуллари. Заминни сунъий зичлаш усуллари 
деганда турли механик воситалар ёрдамида заминнинг юк кўтариш 
қобилиятини ошириш тушунилади. Ушбу усул икки хил бўлади:

Сиртдан зичлаш усуллари 

Чуқурдан зичлаш усуллари.
Сиртдан зичлаш усуллари. 
a) Катоклар ёрдамида зичлаш. Бу усул қуйидагича бажарилади: аввал енгил 
катоклар юритилади (оғирлиги 0,5-1,0 т) сўнг оғирликдаги каток юритилади 
(оғирлиги 5,0-10 т), сўнгра эса оғир катоклар (оғирлиги 25-40 т) юритилади. 
Натижада грунт сатхидан 50-60 см қисми зичлашади. Бу усул ёрдамида грунт 
сиртини зичлашга оид амал бажарилади ва у лойли, сувли, лой ва лойли 
қумларда яхши натижа беради. 
b) Оғир гурзи ёрдамида зичлаш. Бунда зичланаётган грунт устидан 
оғирлиги 3 т гача бўлган гурзи 5-6 м масофадан кетма-кет туширилади. Бир 
нуқтага ўн маротаба урилгач кутилган натижага эришилади. Натижада грунт 
сатхи 70 см гача пасайиб, унинг таъсири 1,8 м гача етади. Ушбу усул ёрдамида 
лёсс ва лёссимон грунтлар зичланади.
Чуқур зичлаш усуллари.  
a) Ёғоч қозиқлар ёрдамида зичлаш. Бунинг учун қурилиш майдони 
томонлари 0,8-1,2 м бўлган квадратларга ажратилади ва ҳар бир квадратнинг 
ичидан сиқилиш қатлами чегарасигача (Д) етадиган ёғоч қозиқлар қоқилади, 
натижада унинг атрофидаги грунт зичланиб ва қозиқ олинади, унинг ўрни эса 


80 
мустаҳкам грунт билан тўлдирилади. Ушбу усул ёрдамида лёсс грунтлар 
зичланади. 
b)  Портлатиш усули. Ушбу усул ёрдамида қуруқ ҳолатдаги лёсс грунтлар 
зичланади. Бу усулда ҳам олдингига ўхшаб томонлари 2,5 м гача бўлган 
квадратлар ажратилади ва уларнинг учидан мустаҳкам қатлам чегарасигача 
бурғуланади. Унинг остига портлатувчи модда тайёрланиб портлатилади, 
натижада 2,5 м гача грунтда зичлашиш юз беради. Портлаш оқибатида ҳосил 
бўлган воронка мустаҳкам грунт билан тўлдирилади. 
Сув ва титратгич ёрдамида зичлаш. Ушбу усул ёрдамида асосан қумли 
грунтлар зичланади. Усулнинг моҳияти олдинги усуллардагидек, яъни қурилиш 
майдони олдиндан квадратларга ажратиб олинади. Унинг томонлари 0,7-1,3 м 
оралиғида бўлиб, уларнинг қирраларидан тешикли қувур титратгич ёрдамида 
қаттиқ (жиддий) қатлам чегарасигача туширилади. Бу жараёнда тешикли қувур 
ичига насос ёрдамида маълум босим остида сув юборилиб, қувур ёнидан ўз 
оғирлиги ёрдамида пастлашувчи юмшоқ титратгич қўшимча туширилади. 
Грунт зарралари орасидаги туташтирувчи кучлар узилиб, улар ўз оғирлиги 
таъсирида зичлашади ва охирида грунтнинг мустаҳкамлиги аввалгисига 
нисбатан бир неча баробар ортади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling