Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш
Заминни қотириш усуллари. Заминни қотириш деганда турли кимёвий тез қотувчан моддаларни ёки ўта юқори харорат таъсирида грунт ғоваклигини камайтириш тушунилади. Ушбу усуллар қурилишда турлича бўлиб, уларнинг асосийлари қуйдагича: a) Грунтни цементлаш. Ушбу усул ҳам олдингилардек қурилиш майдонини маълум квадратларга бўлиш билан бошланади. Квадратлар юзидан қаттиқ ( жиддий) қатлам чуқурлигигача бурғуланади ва унинг ичига маълум босим остида суюлтирилган цемент юборилади, у эса грунт ғовакларини тўлдириб уни яхлит ҳолатга келишига сабаб бўлади. Қўлланиладиган цемент маркаси 400 дан кам бўлмаслиги зарур. Ушбу усул ёрдамида қотирилган грунт мустаҳкамлиги грунт сувларининг зарарли таъсири уларнинг ҳарорати ва цемент қанчалик даражада грунт ғовакларига кириб борганлиги бўйича 30-100 кг/см гача ортиши мумкин. Ушбу усул ёрдамида асосан қумли ва қоя грунтлар қотирилади. b) Силикатлаш. Ушбу усул олдингидек квадратлар ёрдамида бажарилади, аммо бурғулар ичига цемент ўрнига натрий силикат тузининг сувдаги эритмаси кальций хлор билан қўшиб аралаштириб юборилади. Бу иккаласи грунт таркибидаги сув билан кимёвий реакцияга киришиб, гелкремнинг кислотасини ҳосил қилади. Бу кислота эса тез қотувчи хусусиятга эга бўлиб, грунтни мустаҳкамлигини етарли даражада ошишига олиб келади. Ушбу усул икки 81 қоришмали деб аталиб, асосан таркибида кальций моддаси бўлмаган грунтларда қўлланилади. Бундан ташқари бир қоришмали усул хам мавжуд бўлиб, бунда грунт таркибига натрий циликат тузи ўзи юборилади ва у грунт таркибидаги кальций ва сув билан кимёвий реакцияга киришиб гелкремний ҳосил қилади. Демак, ушбу усулнинг қўлланиши таркибида кальций бўлган грунтлар билан боғлиқ, яъни лёсс ва лёссимон грунтларда самаралидир. с) Электр ёрдамида қотириш. Ушбу усул ёрдамида сувга тўйинган лойлар ва лойсимон грунтлар қотирилади. Бунда ҳам шахмат таркибида квадратларга бўлиниб квадратлар қирраларидан Д масофага металл қувурлар туширилади ва бу қувурлар ора-ораланиб мусбат ва манфий зарядланади, натижада электростатик ҳаракат вужудга келиб, манфий зарядланган томондан мусбат зарядланган томонга сувлар оқа бошлайди ва катод қувури орқали сўрилиб, тортиб олинади. Натижада грунт намлиги камайиши ҳисобига унинг мустаҳкамлиги ошади. d) Исиқлик ёрдамида қотириш. Ушбу усул ёрдамида қуруқ ҳолатдаги лёсс ва лёссимон грунтлар қотирилади. Бунда ҳам квадратлаш, учларидан бурғулаш ишлари бажарилиб, (Д) масофагача уларнинг ичига С ҳароратли иссиқ ҳаво юборилади, бу эса ўз навбатида грунт таркибидаги органик моддаларни куйдириб, таркибини бузиб, зарраларни зичлашувига олиб келади. е) Бўш грунтни мустаҳкам грунт билан алмаштириш. Баъзи холларда шундай шароит бўладики, замин таркибидаги бўш грунтларни бутунлай олиб ташлаб унинг ўрнига мустаҳкам грунт ёстиқчаларидан фойдаланилади. Бундай ҳолат қаттиқ ( жиддий) қатлам Д унча катта бўлмаган ҳолатда (2,0-2,5) қўлланилади. Бино ва иншоотларнинг ер остки қисми ва уларнинг ичкариси ёки ташқарисидан ўтадиган мухандислик коммуникацияси ишларида пойдевор конструкцияларини мустаҳкамлаш ва қайта таъмирлаш ишлари катта меҳнат ва куч талаб қилади. Бино ва иншоотларни тамирлашнинг мураккаб томони шундаки, мавжуд муаммонинг ечими мустаҳкамланадиган конструкция ва қурилиш шароитининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Шунинг учун лойиҳалаш ишлари ечимини топишда таъмирлашни аниқ ҳолатлар бўйича қурувчининг тўплаган тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилади. Бино ва иншоотларни мустаҳкам асоси таъмирлаш даврида ортиқча юкларни кўтариш қобилятига эга бўлади. Пойдеворни алмаштириш ва таъмирлашда ер ишларини бажариш зарурати қолмайди. Заминни мустаҳкамлаш ишида қайси усулдан фойдаланиш пойдевор ўлчами ва шаклига, конструкцияга ва бошқа шароитларга боғлиқ. Инйекторлар пойдеворда жойлашишига қараб тик (вертикал), қия, горизонтал ва комбинациялашган бўлади ( 1-расм ). Ҳозирги даврга келиб бу ишларни бажариш бўйича катта тажриба ва билимлар тўпланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling