Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

 
1-расм. Инйектор ёрдамида пойдеворларни кучайтириш схемаси: 
а-вертикал; b-қия; d-горизонтал; e-комбинациялашган.
1-кучайтирилган пойдевор; 2-инйекторлар; 3-смола. 
Авария ҳолатидаги бинони қумли асосини мустаҳкамлаш учун газли 
силикатлаш усулидан фойдаланилади. Мустаҳкамлаш зичлиги 13 кг/м
3
бўлган 
натрий силикатнинг сувли қоришмаси ва углеродли газ билан амалга 
оширилади. Инйекторлар олдинига бинонинг ташқи томонидан, кейин бино 
ичидан ертўла орқали ва қия томонлама ўрнатилади 
(2-расм). 
 
2-расм. Инйекторлар (I-III) билан заминга ишлов бериш тартиби: 
1-эски пойдевор; 2-кучайтирилган замин; 3-инйектор. 
Инйекторларни пойдевор орқали ўтказишда бетон РR-241 перфаратори 
билан тешилади, қатор бўйича инйекторларни ўрнатишда уларнинг оралиғи 1,2 
м бўлади. Қотиришда ҳисобий радиус 0,6-0,75 м бўлади.
Саноат корхоналари, турар-жой ва жамоат биноларини таъмирлашда 
заминни қотириш учун карбомит смоласи (сақичи) қўлланилади. Карбомит 
смоласи билан пойдевор ости грунти ва қотлован ёнлари мустаҳкамланади. 
Грунтларни қотириш учун қоришма қурилиш майдонида тайёрланади. Қумли 


83 
асосни қотиришда карбомит смоласининг КМ, МҒ-17 ва МВS маркалари 
қўлланилади. Қоришманинг зичлиги 10,7-10,8 кг/м
3
бўлиши лозим. 
Хандақдаги асос ва ён томонларини қотиришда вақтинчалик таянч 
деворлари ўрнатилади. Вақтинчалик таянч деворлари ўрнатилгач пойдевор 
остига вертикал, горизонтал ёки қия қудуқлар қазилади. Бундан кейин 
қудуқларга қоришма хайдалади. Бу усулнинг камчилиги қудуқлар қазилган 
пайтда ертўла ва пастки қаватларга зарар етади ва бу узоқ вақт давом этади. 
3-расм. Термоустунларни барпо этиш: 
1-пуркагич; 2-тортқи халқа; 3-грунт; 4-кран; 5-эластик қобиқ;
6-термо пара; 7-кучайтириладиган пойдевор. 
Бино ва иншоотларнинг асосини қотиришнинг яна бир йўли грунтни 
қиздириш ёки куйдиришдир (3-расм). Бунда пойдевор яқинида грунт 
куйдирувчи ускуна ўрнатилади. Ускуна учун қудуқ қазилиб, унда ўрнатилган 
тўсқични форсункаси ёрдамида қудуқнинг остки қисми қиздирилади. 
Фокусда жойлашган машъал аста-секинлик билан тепага ҳаракатланиб 
грунтни керакли чуқурликда қиздириб беради. Қиздириш жараёни термопара 
ёрдамида назорат қилинади. Термопара назорат қудуқчаларида ва ишчи 
қудуқда жойлашади.
Бино пойдеворининг асосини чуқур мустаҳкамлашда қудуқлар асосан икки 
хил усулда ҳар хил ковловчи снарядлардан фойдаланган ҳолда бажарилади. Бу 
иккала усул хам маълум камчиликларга эга. Биринчи усулда қудуқдан тупроқ 
кавлаб олингани учун қудуқ атрофидаги грунтнинг зичлиги пасаяди. Иккинчи 
усулда қудуқ кавланмайди, балки тупроғи ўзида қолади, шу сабабли 
снарядларни тортиб олишда жуда катта куч талаб этилади. 
Агар биноларнинг асосини мустаҳкамлашда қудуқларни ковлашда 
винтсимон технология қўлланилса, юқорида кўрсатилган камчиликларни 
бартараф этиш мумкин (4-расм). 


84 
4-расм. Қудуқни винтли ботириш схемаси: 
а-вертикал қудуқларни ботириш; b-қия қудуқларни ботириш; d-комбинациялашган; 1-
эски пойдевор; 2-қия қудуқ; 3,4-мустаҳкамланган грунт; 5-замин грунти; 6-мустаҳкам грунт. 
 
Спиралсимон снаряд билан кавланган қудуқлар девори чидамли бўлади, 
девор грунтининг фильтрлаш коэффициенти сезиларли даражада камаяди. 
Бино пойдеворларини чуқур маҳкамлашда ўзаксимон қозиқларнинг ўзига 
хос ўрни бўлиб, уларнинг афзал томони пойдевордан тушаётган юкни чуқур 
жойлашган зич қатламга узатади (5-расм). Ўзаксимон қозиқларни ҳар хил 
қияликда ўрнатиш мумкин. Бунда бино пойдеворини жойлаштириш ва юк 
тушишига қараб қозиқлар ўрнатилади. Бу қозиқларни ўрнатиш қудуқлар BS-1M 
ва пневмокавлагич дастгоҳларидан фойдаланилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling