Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


Биноларни фойдаланишга қабул қилиш


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/83
Sana23.11.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1794898
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   83
Bog'liq
Низомов Ш Р Бино ва иншоотларни техник бахолаш

Биноларни фойдаланишга қабул қилиш 


114 
Ҳозирги вақтда биноларни эксплутация (фойдаланиш)га қабул қилишда 
дефектларни аниқлаш учун инструментал методлардан фойдаланган ҳолда ҳар 
томонлама пухта қабул қилиш назоратини ўрнатиш талаб этилади. Биноларни 
қабул қилишдан олдин, уларни кўрикдан ўтказиш учун қуйидаги 
материаллардан фойдаланилади: 
-бино 
ва 
ундаги 
конструктив элементлар 
ҳамда 
инженерлик 
системаларининг сифати ҳақидаги хулоса Давлат қабул қилиш комиссияси 
қарорини ишлаб чиқиш, қурувчиларнинг ишини баҳолаш, шунингдек, қурилиш 
ташкилоти томонидан бартараф этишга лойиқ деб топилиб, тақдим этилган 
дефектлар рўйхати учун асос бўлиб хизмат қилади; 
-тўлиқ йиғма ҳолатда қуриладиган биноларда бажариладиган монтаж 
ишларининг сифатини объектив баҳолаш тайёрловчи-заводларни улар 
томонидан тайёрланган конструкцияларнинг монтаж қилишга лойиқлиги ва 
улардаги дефектлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш имконини беради; 
-биноларни 
фойдаланиш 
(эксплуатация)га 
топширишдан 
олдин 
ўтказиладиган инструментал кўрик уларнинг кейинчалик тўғри эксплуатация 
қилиниши учун бошланғич объектив маълумотларни аниқлаш имконини 
беради. 
Объектни кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин, унинг лойиҳаси билан 
танишилади. Бунда бинонинг конструктив схемасига, юк кўтарувчи 
конструкцияларнинг оралиқ “қадами”га, қўлланадиган конструкцияларнинг 
типларига, панеллар, колонналар, ёпиш плиталари, кровлянинг қандай 
бажарилганлигига, бинонинг ер ости қисмининг гидроизоляциясига эътибор 
қаратилади. 
Кейин 
бино 
(иншоот)нинг 
бажарадиган 
вазифасига 
(нимага 
мўлжалланганлигига) ва унинг асосий характеристикаларига боғлиқ равишда 
назорат қилиш мақсадида ўтказиладиган синовларнинг ҳажми аниқланади. 
Масалан, тўлиқ йиғма турар-жой бинолари учун квартиралир сони аниқланади 
ва улар ичидан инструментал қабул қилиш назорати учун квартиралар 
танланади ва назорат қилинадиган квартираларнинг жойлашиш ўрни 
аниқланади. Назорат қилинадиган квартиралар сони бинодаги квартираларнинг 
умумий сонига боғлиқ равишда аниқланади, жойлашиш ўрни эса уларнинг 
қайси секция(бинонинг оралиқ ёки четки қатори)да ва нечанчи (биринчи, ўрта 
ва охирги) қаватда жойлашганлигига қараб белгиланади. 


115 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling