Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Андижон давлат тиббиёт институти


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвийлиги


Download 67.72 Kb.
bet3/13
Sana28.12.2022
Hajmi67.72 Kb.
#1017781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
#tayyor ИШЧИ ДАСТУР ЯНГИ2

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвийлиги
“Касбий таълим методикаси” фани қўшимча фанлар блокига киритилган курс хисобланиб, 6 курс 12-семестрда ўқитилади.
“Касбий таълим методикаси” ихтисослик фани ҳисобланади. Мазкур дастурни амалга ошириш учун талаба ўқув режасида режалаштирилган “Педагогика” “Психология”, “Касбий психология”, “Касбий педагогика”, “Фалсафа”, “Социология”, “Этика”, “Эстетика”, “Одам анатомияси ва физиологияси” ва клиник фанлардан эгаллаган билим ва кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади.Ушбу фан малакавий педагогик амалиёт фанини ўзлаштиришга асос бўлади.

Фаннинг илм фан, иқтисодиет ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Касбий таълим методикаси” фани умумий амалиёт шифокори-педагогларида педагогик ва психологик билимлар асосида шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. У бошқа заминий фанлар билан биргаликда замонавий таълимнинг педагогик технологиялардан интерактив усулларини танлаш ва ишлатиш малакаларининг шаклланишига кўмак беради ва критик тафаккурни ривожлантиришни таъминлайди

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар ҳамда ўқув машғулотларнинг лойихалаштириш
Талабаларнинг “Касбий таълим методикаси” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-таълим технологияларни тадбиқ этиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик,ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс-технологиялардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий машғулотларда ўқитишнинг интерактив усуллари (визуал, муаммоли, муаллифлик маърузалари, икки томонлама таҳлил, Инсерт, кластер, “Венна”, Синквейн ва бошқалар)дан фойдаланилади.
Фан ўқитувчиси томонидан педагогик ва модулли технология тамойиллари асосида “Касбий таълим методикаси” фани ўқув машғулотларининг лойихалар ишлаб чиқилган.

Фан модулининг дастури(modul syllabus)


Download 67.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling