7- мавзу: Тиббиёт коллежларида очиқ дарслар
ташкиллаштириш методикаси
Дарс қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: мақсад ва мазмунининг аниқлиги, тарбия ва таълимга оид вазифаларнинг ўзаро боғлиқлиги-бир бутунлиги, таълимнинг тарбиявий тавсифини жамиятнинг объектив қонунлари ёки анъанавий тарбиянинг қоидалари асосида белгилаш, дарснинг исталган босқичида таълимнинг энг керакли методларини танлай олиниши. Ўқитувчининг ўқитиш методини тўғри танлаши. Дарсда талабалар гуруҳига асосий иш билан якка тартибдаги ўқув ишларини тўғри уйғунлаштириб олиб бориш. Ўқитувчи дарс давомида бутун гуруҳ билан шуғулланишидан ташқари талабаларга якка тартибдаги топшириқларни бериб, уларни мустақил ишлашга кенгроқ жалб этиши лозим Дарсни самарали ташкил этиш
8- -мавзу: Тиббиёт коллежларида малакавий
амалиётни ташкиллаштириш методикаси
Олий таълим муассасалари «Касб таълими» йўналишларида талабаларни касбий фаолиятга талаб даражасида тайёрлаш учун биринчи навбатда уларга шу йўналиш бўйича етарли назарий ва амалий билимларни бериш ҳамда уни Давлат таълим стандартлари талаблари даражасида эгаллашига эришиш зарур. Ўқувчи-талабалар билан доимий мулоқотда бўлиш, тажрибали ўқитувчилар ва амалиётчи-талабаларнинг иш тажрибаларини кузатиш жараёнида уларда келгуси касбий фаолияти даврида зарур бўладиган сабр-тоқат, одоб ва хушмуомалалик, атрофдагиларга эътибор, жамоа билан ишлаш, устоз ва шогирднинг ўзаро муносабатлари, танлаган касбининг жамиятда тутган ўрни ва унинг моҳиятини тўла тушуниб етиш каби сифатлар шаклланади. Булар келгусида амалиётчи-талабанинг ўз ишининг моҳир устаси бўлиб етишишига асос бўлиб хизмат қилади.
3-Модуль.КАСБ- ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА
ДИАГНОСТИКА ТУРЛАРИ
9- -мавзу:Тиббиёт коллежларида диагностиканинг аҳамияти.
Билимларни текшириш ва баҳолашнинг таълимий аҳамияти, моҳияти.Ўқув материалининг ўзлаштирилганлиги ҳақида таълим берувчи ҳам, таълим олувчи ҳам муайян маълумотга эга бўлиши,олувчининг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, таълим берувчи ўз ишининг афзалликларига ва камчиликларига танқидий баҳо бериш. Баҳолаш натижалари Тиббиёт муассасаларда назорат тури қўлланади: жорий, оралиқ, якуний. Модул таълимида оралиқ назорат ўтказганида объектив структурланган клиник имтихон ўтказилмоқда, унинг аҳамияти, ўтказилиш методикаси,талаблари, баҳолаш мезонларини яратиш
Do'stlaringiz bilan baham: |