Коди
|
Касбий компетенциялар
|
Баҳолаш индикатори
|
КК-1
|
Инсон ҳаёти фаолиятининг турли ёшлар даврларида асосий қонуниятлари, одам организмидаги физиологик ва патологик жараёнлар ва уларни ҳаёт тарзига таъсирини билиш
|
-Аҳоли соғлиғини сақлаш, касалликларни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш.
- Соғлом ва бемор организмидаги физиологик ва патологик жараёнлар ва уларни ҳаёт тарзига таъсирини билиш.
|
КК-2
|
Беморларни парвариш қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида ҳамширанинг вазифалари, бурчи ва ҳуқуқларини билиш.
|
-Тиббиёт ходимларининг касбий фаолият соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини мукаммал билиш.
-Врач, ҳамшира ва бемор учлигида ҳамширанинг ўзига хос тиббий-психологик маданиятни билиш.
- Ҳамшира фаолиятига кирувчи асосий кўникма ҳамда муолажаларни амалга ошириш.
|
КК-3
|
Касбий фаолиятга оид жараён босқичларини амалга ошириш мақсадида юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун иш жойини талаб даражасида таъминланишига эришиш
|
- Ҳамширалик хонасини ташкил этиш.
- Ҳамшира иш жойини ташкил этиш.
-Қўл ва иш жойини дезинфекция қилиш.
- Иш жойига қўйилган гигиеник талабларни бажариш.
|
КК-4
|
Тиббий асбобларни стерилизация учун тайёрлаш ва стерилизация қилиш
|
- Тиббий асбобларини стерилизация қилиш қоидаларини билиш.
|
КК-5
|
Касалликларни сабаблари, ривожланишини, касалликларнинг асосий симптомларини,беморларни йўналтирилган холда даволаш усуллари ва принципларини билиш
|
-Касалликларни олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, даволаш принциплари ва парваришлашни билиш.
|
КК-6
|
Касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини билиш
|
- Аҳоли орасида диспансер кўриги ўтказиш ва хулосаларни таҳлил қилиш.
|
КК-7
|
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда шифокоргача биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
|
-Шошилинч ҳолатларда тез ёрдам кўрсатиш режасини тузиш ва амалга ошириш.
|
КК-8
|
Инфекцион ҳавфсизликни таъминлаш (санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тартиб, асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш)
|
-Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари, асбоб ускуналарни зарарсизлантириш ва қон инфекцияларини олдини олиш.
-Асептика ва антисептика қоидаларини билиш.
|
КК-9
|
Фавқулотда вазиятлар тушунчасини билиш фавқулотда вазиятларда шикастланганларни тиббий саралашни билиш.
|
-Фавқулотда вазиятларда шикастланганларни тиббий саралаш қоидаларини билиш.
-Террорчилик хавфи юзага келганда, гаровга олинганларнинг ва эгасиз буюмни кўриб қолгандаги ҳаракат қоидаларини билиш.
|
КК-10
|
Фавқулотда ҳолатларда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш
|
Ўткир заҳарланиш ва дори касалликларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билиш.
-Чўкиш, куйиш шокида ва электр токидан жароҳатланганда шошилинч биринчи тиббий ёрдамни амалга ошириш.
|
КК-11
|
Турли ёшдаги беморларни субъектив ва объектив текширувини амалга оширишни билиш
|
-Турли ёшдаги беморларни субъектив ва объектив текширувини ва бемор ҳолатини баҳолаш ҳамда назорат қилишни амалга ошириш.
|
КК-12
|
Ҳамширалик жараёни босқичларини ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштиришни билиш
|
-Ҳaмширaлик жaрaёни олиб бориш, парвариш режаларини тузиш, натижаларни баҳолаш ва ҳамширалик ҳужжатларини юритиш.
|
КК-13
|
Ҳомиладорликни тўғри ташхислаш
|
-Ҳомиладорларни текшириш усулларида ҳамширалик иши хусусиятларини билиш.
-Ҳомиладорлик диагностикасини амалга оширишни билиш.
-Ҳомиладорларни лаборатор-инструментал текширувларга махсус тайёрлашни амалга ошириш.
|
КК-14
|
Болаларнинг ўсиш ва ривожланишини баҳолаш
|
-Болаларда антропометрия ўлчовларини ўтказиш.
-Болалар ва ўсмирларнинг зарарли одатларини билиш, уларнинг саломатлигига таъсири ҳамда олдини олиш чора-тадбирларини олиб бориш.
|
КК-15
|
Ҳамширалик иши йўналиши бўйича фаолият доирасида профилактик ва даволаш-диагностик муолажаларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш ва даволаш чораларини натижасини баҳолаш
|
Аҳоли гуруҳлари ўртасида санитария тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
-Профилактик ва даволаш-диагностик муолажаларни мустақил бажариш ва натижасини баҳолаш.
|
КК-16
|
Ўлим ҳолатини аниқлаш
|
-Юрак тонларини фонендоскоп ёрдамида эшитиш, артериал қон босимни ўлчаш ва пульсни санаш;
-Кўз қорачиғи рефлексини аниқлаш.
|
КК-17
|
Бириктирилган худудда эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва олиб бориш
|
-Инфекцион ҳавфсизликни таъминлаш (эпидемияга қарши тартиб, асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш).
-Эпидемия ўчоқларининг тиббий – тактик тавсифи, юқумли касалликлар ўчоқларида эпидемияга қарши санитария-гигиена чора-тадбирларини билиш.
|
КК-18
|
Бемор ҳолатини баҳолаш ва назорат қилиш
|
-Беморларда ҳаёт учун муҳим бўлган кўрсаткичларни ўлчаш ва функционал ҳолатини баҳолаш.
-Беморларни текшириш ва биринчи тиббий ёрдам бериш қоидаларини билиш.
|
КК-19
|
Даволаш муолажаларини амалга оширишни ва даволаш чоралари натижасини баҳолаш
|
-Бемор билан мулоқот қилиш ва саломатлигини баҳолаш.
-Беморларни парвариш қилиш жиҳозларини зарарсизлантириш.
-Беморларни йўналтирилган ҳолда даволаш усуллари ва принципларини билиш ҳамда натижаларни баҳолаш.
|
КК-20
|
Ўрнатилган тартибда тиббий ҳужжатларни юритиш
|
-Зарурий ҳисобот ҳужжатларини олиб бориш.
-Муолажаларни расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни олиб бориш.
|
КК-21
|
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўзига хос болалар ва ўсмирлар гигиенасини, ривожланиш физиологиясини, эмлаш жараёнларини, соғломлаштириш талабларини, ёшга доир ўзгаришларни, озиқ-овқат махсулотларини назорат қилишни, тиббий кўриклар ўтказишни билиш.
|
-Болаларда ўзига хос ўсиш ва ривожланиш физиологияси кўрсаткичларининг антропометрик ўлчовларини амалга ошириш.
-Профилактик эмлаш жадвалини билиш ва амалга ошириш.
-Ёшга доир овқатланиш рационини тузиш назоарт қилиш жадвал асосида тиббий кўрикларни ташкил қилиш ва амалга ошириш.
|
КК-22
|
Касалликларнинг асбоб-ускунали ва инструментал ташхисот ва даволаш усулларини ва касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини билиш.
|
-Беморларнинг асбоб-ускунали ва инструментал ташхисот усулларига тайёрлаш ва ўтказишни билиш.
-Даволаш усулларини таҳлил қилиш.
-Касалликларни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришни билиш.
|
КК-23
|
Физиотерапия хонаси (бўлими) аппаратуралари билан ишлаш тартиби, уларни қўллашда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
|
-Физиотерапевтик аппаратларни ишлаш принципларини билиш.
-Физиотерапия хонасини ташкил этиш.
- Муолажалар учун зарур хом ашёларни тайёрлаш ва ишлатишни ҳамда техника ҳавфсизлиги қоидаларини тўлиқ билиш.
|
КК-24
|
Массаж турлари ва уни амалга оширишда тиббиёт ҳамширасига қўйилган талабларни бажариш.
|
-Массаж (уқалаш) муолажасини ўтказиш қоидаларини тўлиқ билиш.
-Массаж аппаратларини қўлланилиши бўйича кўрсатмалар ва уларнинг ҳаракат таъсирини билиш.
|
КК-25
|
Массажни ўтказиш қоидалари ва массаж хонасининг жиҳозланиши ва массажни ўтказиш учун кўрсатма ва монеликларни билиш.
|
-Турли касалликларни даволашда физиотерапевтик муолажалар(массаж) турларини танлашда умумий кўрсатма ва моънеликларни ҳисобга олишни билиш.
|
КК-26
|
Массажни ўтказишда ёшга боғлик хусусиятларини инобатга олиш.
|
-Физиотерапевтик муолажалар ва массажни ўтказишда ёшга боғлиқ хусусиятларни билиш.
|
КК-27
|
Турли касалликларда реабилитиция асосларини билиш.
|
-Турли касалликларда реабилитация қилишда ҳамширалик парваришини билиш.
-Соғломлаштириш мақсадида физиопрофилактик муолажаларни қўллаш ва жисмоний тарбия усулларни тавсия килиш.
|
КК-28
|
Массаж (уқалаш) кўникмаларини бажаришни билиш.
|
-Турли касалликларда массаж муолажаларини тўғри тавсия этиш ва бажариш.
-Массаж билан даволашда бемор ҳолатини баҳолаш.
|
КК-29
|
Аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш.
|
-Қишлоқ ва шаҳар аҳолисига тиббий ёрдамни ташкиллаштириш тартиби, турли шароитида соғлиқни сақлашнинг профилактик йўналтирилганлиги.
|
КК-30
|
Касбий фаолият доирасида ўз ваколатлари, маъсулияти ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг қонунийлигини англаш.
|
-Ўз Р Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида амалда бўлган буйруқлари, касбнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш.
|