Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк] II БЎЛИМ. ХУСУСИЙ МУЛК
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БЎЛИМ. ШИРКАТ (ЖАМОА) МУЛКИ
- 8-модда. Умумий қоидалар
- 10-модда. Маҳалла мулки
- 11-модда. Кооператив мулк
- 12-модда. Ижарага олинган корхона мулки
- 13-модда. Коллектив корхонасининг мулки
- 14-модда. Хўжалик жамияти ва ширкатининг мулки
- 15-модда. Хўжалик уюшмалари (бирлашмалари)нинг мулки
- 16-модда. Жамоат бирлашмаларининг мулки
- 17-модда. Диний ташкилотларнинг мулки
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк]
II БЎЛИМ. ХУСУСИЙ МУЛК 7-модда. Хусусий мулк 1. Хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир. Хусусий мулк мулкдорнинг ишлаб чиқариш жараёнида ва (ёки) ёлланма меҳнатни қўллашда шахсан бевосита иштирок этишига асосланиши мумкин. 2. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор ўз мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина маҳрум этилиши мумкин. 3. Хусусий мулк фуқароларнинг ёлланиб ишлашдан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олган даромадлари ҳамда кредит муассасаларига қўйган маблағларидан, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлардан келган даромадлардан, мерос бўйича ва амалдаги қонун ҳужжатларида ман этилмаган ўзга асосларга мувофиқ мол-мулкка эга бўлишлари ҳисобига ҳосил этилади ва кўпайиб боради. Фуқароларнинг хусусий мулки уларнинг давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиши ҳисобидан вужудга келтирилишига ҳам йўл қўйилади. 4. Фуқаро ўзининг меҳнат қилиш қобилияти – ишчи кучини тасарруф этишда мутлақ ҳуқуққа эга. У бу ҳуқуқни мустақил тарзда ёки шартнома (битим, аҳдлашув) асосида амалга оширади. 5. Уй-жой кооперативининг, уй-жой қуриш, дала ҳовли, гараж кооперативи ёки бошқа кооперативнинг аъзоси фойдаланиш учун ўзига бериб қўйилган квартира, дала ҳовли, гараж ёхуд бошқа иморат ёки бино учун пай бадалини батамом тўлагач шу мол-мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқни қўлга киритади. «Тошуйжойжамғармабанк»нинг эгаси кўрсатилган облигацияларига эга бўлган шахс имтиёзли кредитни тўлиқ узса ёки сотиб олинаётган квартира қийматини тўлиқ тўласа, ана шу квартиранинг ҳуқуқини қўлга киритади; (7-модда бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда) Давлат ва идоравий уй-жой фондининг уйидан турар жойни ижарага олган ижарачи ва унинг оила аъзолари мулкдордан тегишли квартира ёки уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олишга ҳақлидир. Мазкур мол-мулкни мулк қилиб сотиб олганидан кейин фуқаро уни ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга — сотишга, васият қилиб қолдиришга, ижарага беришга, ундан гаров сифатида фойдаланишга, унга доир қонунга зид бўлмаган бошқа битимлар тузишга ҳақлидир. 6. Хусусий мулк ўз мол-мулкини сармоя сифатида ўртага қўйиш, давлат, кооператив ва ўзга корхоналарнинг мол-мулкини, ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш, мол-мулкни ким ошди савдосида ёки қонунда йўл қўйиладиган ўзга асосларда харид этиш асносида юзага келади. 7. Хусусий мулк бўлиши мумкин бўлмаган объектлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади. 8. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки қилиб берилиши мумкин. (7-модданинг саккизинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда) (II-бўлим Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) III БЎЛИМ. ШИРКАТ (ЖАМОА) МУЛКИ (III-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 8-модда. Умумий қоидалар 1. Ширкат (жамоа) мулки оилавий мулкни, маҳалла мулкини, шунингдек кооперативларнинг, ижара, жамоа корхоналарининг мулкини, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг, турли хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, ассоциациялар ва юридик шахс ҳисобланган бошқа бирлашмаларнинг мулкини ўз ичига олади. 2. Коллектив мулкнинг ҳосил бўлиши ва кўпайиб бориши давлат корхоналарини ижарага бериш, меҳнаткашлар коллективларига олинган даромадлардан давлат мол-мулкини сотиб олиш учун фойдаланиш имконини бериш билан, давлат корхоналарини акциядорлар жамиятларига айлантириш билан, фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мол-мулкини кооперативлар ва бошқа хўжалик жамиятлари ҳамда ширкатларини тузиш учун ихтиёрий бирлаштириш билан таъминланади. 3. Жамоа мулкининг турли шаклларига берилмайдиган мол-мулкнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси белгилайди. (8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 10, 11-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 9-модда. Оилавий мулк Оила аъзоларининг мулки оилавий мулкдир. Бу мулк оила аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш, уй-рўзғор ва ёрдамчи хўжаликни юритиш учун ҳамда даромад олиш мақсадида қонунда рухсат берилган, ўзга фаолият учун керакли ишлаб чиқариш воситаларини ва истеъмол буюмларини, яратилган маҳсулотларни ўз ичига олиши мумкин. Оилавий мулк ҳуқуқи ўз субъектларининг ҳар бирига айнан тегишли бўлган хусусий мулкдан иборат бўлиши мумкин. (9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 10, 12-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 10-модда. Маҳалла мулки 1. Ижтимоий ўз-ўзини бошқаришнинг бошланғич бўғинлари — маҳаллалар эгалик қиладиган, фойдаланиладиган ва тасарруф этадиган мол-мулк, маҳалла аҳолисининг биргаликдаги меҳнат фаолияти ёки уларнинг муштарак даромадлари, шунингдек мазкур мол-мулкдан хўжалик мақсадларида фойдаланишдан келган тушумлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, моддий ва хайрия йўсинидаги ёрдамлари, халқ депутатлари маҳаллий Советлари берадиган моддий ва молиявий ресурслар асосида вужудга келтирилган мол-мулкдан иборат. 2. Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли маҳалла мулкининг субъектидир. Ўзи сайлаб қўйган органлар — маҳалла мулкини тўла хўжалик юритиш асосида эгаллайди, ундан фойдаланади ва тасарруф этади. (10-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 10, 13-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 11-модда. Кооператив мулк 1. Хўжаликни биргаликда юритиш ёки бошқа фаолият билан шуғулланиш учун аъзолик асосида ихтиёрий бирлашган фуқароларнинг биргаликдаги мулки — кооператив мулкдир. 2. Кооператив мулк унинг аъзолари берган пул ёҳуд бошқа мол-мулк шаклидаги бадаллар, улар ишлаб чиқарилган маҳсулот ва уни сотишдан ҳамда кооператив уставидан назарда тутилган бошқа фаолиятдан келадиган даромад ҳисобига ташкил топади ва кўпайиб боради. 3. Кооператив тугатилган тақдирда бюджет, банклар ва бошқа қарз берувчилар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қолган мол-мулк кооператив аъзолари ўртасида уставда назарда тутилган тартибда тақсимланади. (11-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 10, 14-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 12-модда. Ижарага олинган корхона мулки (12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) Ишлаб чиқарилган маҳсулот, олинган даромадлар ва ижарага олинган корхона маблағи ҳисобидан қўлга киритилган бошқа мол-мулк шу корхона коллективининг мулкидир. Ижарага олинган корхона меҳнат коллективи аъзоларининг коллектив ишларини идора қилишда иштирок этиш ҳамда фойда (даромад)ни тақсимлаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг ижара тўғрисидаги Қонуни асосида белгиланади. . 13-модда. Коллектив корхонасининг мулки (13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 1. Коллектив корхонасининг мулки давлат корхонасининг бутун мол-мулки меҳнат коллективи аъзоларининг мулкига ўтган, ижарага олинган мол-мулк сотиб олинган ёки қонунда кўзда тутилган бошқа усуллар билан мол-мулк қўлга киритилган тақдирда вужудга келади. (13-модданинг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) Коллектив корхонасининг мол-мулки, шу жумладан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадлар коллективнинг умумий мулкидир. 2. Коллектив корхонасининг мол-мулки таркибида унинг ходимлари қўшган ҳиссалар белгилаб қўйилади. Бундай ҳисса таркибига ходимларнинг коллектив корхонаси вужудга келишига асос бўлган давлат корхонаси ёки ижарага олинган корхона мулкига қўшган умумий суммаси, шунингдек мазкур корхона вужудга келтирилганидан кейин ходим корхона мол-мулкини кўпайтиришга қўшган улушлари киради. Ходимнинг мол-мулкни кўпайтиришга қўшган улуши миқдори корхона фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этганига қараб аниқланади ҳамда хўжалик фаолияти натижаларига асосланиб шу улушга меҳнат коллективи белгилайдиган миқдорда процентлар ажратилади ва тўланади. Корхона билан меҳнат муносабатларини тўхтатган ходимга, шунингдек вафот этган ходимнинг ворисларига қўшилган ҳиссасининг қиймати берилади. Коллектив корхонаси тугатилган тақдирда ҳиссанинг қиймати ходимларга (уларнинг ворисларига) бюджет, банклар билан ва бошқа қарз берувчилар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қолган мол-мулкдан тўланади. 14-модда. Хўжалик жамияти ва ширкатининг мулки 1. Юридик шахс ҳисобланган хўжалик жамияти ва ширкатининг мулки қатнашчиларнинг қўшган ҳиссаси ҳисобидан, хўжалик фаолияти натижасида олинган ҳамда қонунда ман этилмаган бошқа асосларда улар томонидан қўлга киритилган мол-мулкдан ҳосил бўлади. 2. Хўжалик жамияти ва ширкати қатнашчиси қўшган ҳисса таркибига асосий ва ахборот фондлар, пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, ўзга мол-мулк ҳамда мулкий ҳуқуқлар кириши мумкин. 3. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви идоралари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, хўжалик жамиятининг ва ширкатининг қатнашчилари бўлиши мумкин. 4. Акцияли жамият акциялар сотиш ҳисобига ҳосил бўлган, шунингдек ўз хўжалик фаолияти натижасида олинган ва қонунда ман этилмаган бошқа асосларга биноан қўлга киритилган мол-мулкнинг эгасидир. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, давлат бошқаруви идоралари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, акция эгалари бўлишлари мумкин. Давлат корхонаси ваколат берилган давлат идорасининг қарорига асосан корхонанинг бутун мол-мулки қиймати миқдорида акция чиқариб, акцияли жамиятга айлантирилиши мумкин. Акцияларни сотишдан олинган маблағ давлат корхонасининг қопланганидан кейин тегишли бюджетга тушади. (14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) (15 ва 16-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 15-модда. Хўжалик уюшмалари (бирлашмалари)нинг мулки (15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 1. Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик уюшмаси (шу жумладан концерн, тармоқ, тармоқлараро ва территориал бирлашма) унга корхона ва ташкилотлар ихтиёрий равишда берган, шунингдек унинг ўз хўжалик фаолияти натижасида олинган мол-мулкнинг эгасидир. 2. Хўжалик уюшмаси унга кирувчи корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмас. 3. Хўжалик уюшмасининг фаолияти тўхтатилгандан кейин қолган мол-мулк унга кирган корхона ва ташкилотлар ўртасида келишув асосида ҳамда уларнинг қўшган ҳиссаларини (улушларини) эътиборга олган ҳолда тақсимланади. 16-модда. Жамоат бирлашмаларининг мулки (16-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 1. Жамоат бирлашмалари (сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, шу жумладан халқ фронтлари, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ветеранлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, кўнгилли жамиятлар, ижодий иттифоқлар, фондлар, уюшмалар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари)нинг мулкида улар уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий жиҳатдан таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, асбоб-ускуналар, маданий маърифий ва соғломлаштириш мақсадларига хизмат қиладиган мол-мулк, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва мол-мулк бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмалари мулкида, шу бирлашмалар маблағлари ҳисобидан уларнинг уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ вужудга келтириладиган корхоналар ҳам бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари аъзо бўлиш ва аъзолик бадалларидан, ихтиёрий бадаллар, хайр-эҳсонлар; ўтказилган лотереялардан тушган маблағлар; ишлаб чиқариш-хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинган даромадлар; қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. Уюшмалар ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг шу уюшмаларга қарашли мол-мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш соҳасидаги ваколатлари уюшмалар ва бирлашмаларнинг уставлари билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ жамоат уюшмаларининг мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. Жамоат уюшмалари ўз уставларида ёзиб қўйилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ҳамда қонунларда белгиланадиган тартибда ўзга давлатлардан келадиган пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкни олишлари мумкин. Сиёсий мақсадларни кўзлайдиган партиялар ва ижтимоий ҳаракатлар ўзга давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларидан молиявий ва ўзга моддий ёрдам олишга ҳақли эмаслар. (16-модданинг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 2. Жамоат уюшмалари тугатилганидан кейин қолган мол-мулк унинг уставидан кўзда тутилган мақсадларда ишлатилади. 17-модда. Диний ташкилотларнинг мулки (17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 1. Диний ташкилотларнинг мулкида бинолар, диний фаолиятга доир буюмлар, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва хайрия аҳамиятига эга бўлган объектлар, диний ташкилотларнинг фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк бўлиши мумкин. Диний ташкилотлар ўз маблағига сотиб олган ва барпо этган, фуқаролар, ташкилотлар эҳсон қилган ёки давлат томонидан берилган ва қонунда ман этилмаган бошқа асосларга биноан қўлга киритилган мол-мулкка эгалик қилишга ҳақлидирлар. Диний ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси сарҳадларидан ташқарида бўлган мол-мулкка эгалик қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасида хайрия мақсадларида мол-мулк беришга йўл қўйилади. Диний ташкилотлар ихтиёрий суратда молиявий ва бошқа хайр-эҳсон қилишни сўраб мурожаат этишга ва уларни олишга ҳақлидирлар. (17-модданинг биринчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда) 2. Диний ташкилотларга тушадиган молиявий ва мол-мулк тарзидаги хайр-эҳсонлар, шунингдек фуқаролардан келадиган пул тушумларининг ҳамма турларига солиқ солинмайди. [ОКОЗ: Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling