Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Download 1.15 Mb.
bet83/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.09.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш]
VII БЎЛИМ. МУЛКИЙ ҲУҚУҚНИНГ КАФОЛАТИ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ
32-модда. Мулкий ҳуқуқнинг кафолати
1. Ўзбекистон Республикаси мулкий ҳуқуқни амалга оширишни кафолатлайди, мулкдорнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, мол-мулкни кўпайтиришни чеклашга ҳамда уни мажбуран тортиб олишга йўл қўйилмайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг ва бошқа давлатларнинг юридик ҳамда жисмоний шахсларига мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси тенг шароитлар яратиб беради.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 32, 36-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
33-модда. Мулкий ҳуқуқнинг ҳимоя қилиниши
(33-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
1. Мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда эгаллаб олинган мол-мулкини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунларига мувофиқ талаб қилиб қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир.
2. Мулкдор ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бундай бузишлар уни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса-да, бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
3. Мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилиш суд ёки хўжалик суди томонидан амалга оширилади.
(33-модданинг учинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
4. Ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқлар гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, мулкдан тўла хўжалик юритиш, уни оператив бошқариш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки қонунда ёхуд шартномада кўзда тутилган бошқа ҳолларда, мол-мулкка эгалик қилувчи шахсга ҳам тааллуқлидир. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
34-модда. Мулкдорнинг ҳуқуқи қонуний равишда тўхтатилган тақдирда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш
1. Мулкдорга қарашли уй, бошқа бинолар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан ёки давлат идорасининг мулкдор мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган бошқа қарори муносабати билан мулкдорнинг ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга фақат Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибдагина йўл қўйилади. Бунда мулк ҳуқуқи тўхтатилиши оқибатида етказилган зарар мулкдорга батамом тўланади.
Мулкдор норози бўлган тақдирда низо суд, ёки хўжалик суди томонидан ҳал этилмагунича, мулк ҳуқуқининг тўхтатилишига олиб борадиган қарор амалга оширилиши мумкин эмас. Мулкдорга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам низони кўриб чиқиш жараёнида ҳал этилади.
2. Мулкдор мол-мулкининг давлат томонидан олиб қўйилишига мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш шу мулкка қаратилган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда, шунингдек реквизиция ва мусодара тартибида йўл қўйилади.
Табиий офатлар, фалокатлар, юқумли касалликларнинг тарқалиши, ҳайвонларда касалликнинг кенг ёйилиши ва фавқулодда рўй берадиган бошқа ҳолатларда мол-мулк давлат ҳокимияти идораларининг қарорига биноан жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда мулкдордан Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар билан мажбурий тарзда олиб қўйилиши (реквизиция қилиниши) мумкин ва унга мулкнинг қиймати тўланади.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда суднинг ёки хўжалик судининг қарорига биноан мол-мулк мусодара қилиниши мумкин.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 32, 38-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
35-модда. Мулкдорларнинг ҳуқуқини бузувчи ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги
(35-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
Давлат бошқаруви идораси ёки давлат ҳокимияти маҳаллий идораси томонидан қонунга хилоф бўлган ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида мулкдорнинг ва бошқа шахсларнинг ўзларига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш борасидаги ҳуқуқлари бузилган тақдирда бундай ҳужжат мулкдорнинг ёки ҳуқуқи бузилган шахснинг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилади.
Мазкур ҳужжатларни чиқариш оқибатида фуқароларга, ташкилотлар ва бошқа шахсларга етказилган зарарлар тегишли ҳокимият ёки бошқарув органи ихтиёридаги маблағ ҳисобидан тўла-тўкис қопланиши шарт.
36-модда. Давлат органларининг мулкдор ўз ваколатларини амалга оширишига аралашганлиги учун жавобгарлиги
Давлат органлари мулкдорга ёхуд тўла хўжалик юритиш, бевосита бошқариш ҳуқуқи бўйича ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосда мол-мулкка эгалик қилувчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилмаган қўшимча вазифалар ёки чеклашлар белгилаб қўйишга ҳуқуқли эмас.
Давлат органлари мулкдорнинг ҳамда ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг ўз мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишдан иборат ҳуқуқларини амалга оширишига қонунга хилоф равишда аралашганлик оқибатида етказилган зарар учун ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган ҳажмда мулкий жавобгар бўладилар.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling