Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Download 1.15 Mb.
bet82/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Маданий бойликлар]
жумҳурият халқларининг маданият ва тарихий бойликлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
жумҳурият бюджетининг маблағлари, жумҳурият ва давлат аҳамиятидаги банклар, суғурта, резерв фондлари ва бошқа давлат фондлари;
давлат аҳамиятига молик корхоналар, давлат олий ўқув юртлари, ижтимоий-маданий соҳа объектлари ҳамда давлатнинг республика истиқлолини ва иқтисодий мустақиллигини таъминловчи бошқа мол-мулклари киради.
2. Давлат талаб-эҳтиёжларини таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси томонидан ер майдонлари ҳамда бошқа табиий захиралар ва объектларни бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 17, 21-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
20-модда. Давлат мулкининг субъекти
Ўзбекистон Республикаси халқи давлат мулкининг субъектидир. Мулкий ҳуқуқни халқ номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва улар ваколат берган давлат бошқаруви органлари амалга оширади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 17, 22-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
21-модда. Ўзбекистон Республикаси субъектларининг республика сарҳадларидан ташқаридаги мулки
Ўзбекистон Республикасининг республика сарҳадларидан ташқаридаги давлат мулки ҳисобланган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда мол-мулк қайси давлатда жойлашган бўлса, шу давлатнинг қонунлари, шунингдек халқаро ҳуқуқ меъёрлари билан тартибга солиб турилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 17, 22-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
22-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилма мулки (коммунал мулк) объектлари
Маҳаллий бюджет ҳисобидан вужудга келтирилган ҳамда сотиб олинган, шунингдек давлат мулкидан ўтказилган ва маҳаллий аҳамиятга молик бўлган мол-мулк вилоят, туман, шаҳар ёки бошқа маъмурий-ҳудудий тузилма мулкининг объектидир. Давлатнинг мутлақ мулкига тааллуқли объектлар коммунал мулк ҳисобланмайди.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 23, 24-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
23-модда. Маъмурий-территориал тузилма мулкининг субъектлари (коммунал мулк)
Тегишли маъмурий-ҳудудий тузилманинг аҳолиси коммунал мулкнинг субъектидир. Мулкий ҳуқуқни рўёбга чиқаришни Ўзбекистон Республикасидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари амалга оширадилар.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 23, 25-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
24-модда. Давлат корхонасининг мол-мулки
1. Давлат мулки бўлган ва давлат корхонасига бириктириб қўйилган мол-мулк тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишлидир.
Корхона ўз мол-мулки билан тўла хўжалик юритиш ҳуқуқини амалга оширар экан, мазкур мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади, унга нисбатан ўз хоҳиши билан қонунга зид келмайдиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширади. Тўла хўжалик юритиш ҳуқуқига нисбатан, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларида бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, мулкчилик ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 23, 26-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
25-модда. Давлат корхонаси меҳнат коллективи аъзоларининг мулки
1. Солиқлар ва бошқа бюджетга тўловлар амалга оширилганидан кейин давлат корхонасида қоладиган фойданинг (даромаднинг) бир қисми (соф фойда) корхона меҳнат жамоаси аъзоларининг мулкига айланиб, ундан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва корхона уставига мувофиқ фойдаланилади.
2. Меҳнат коллективининг аъзосига тегишли фойда даромад миқдори унинг улуши бўлади.
Корхона тугатилган тақдирда улуш суммаси (акциялар қиймати) меҳнат коллективи аъзоларига (ворисларга) бюджет, банклар билан ва корхонанинг бошқа қарз берувчилари билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қолган мулкдан тўланади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 23, 27-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
26-модда. Давлат муассасасининг мол-мулки
(26-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
1. Давлат мулки бўлган ва мулкдор томонидан давлат бюджетида турувчи давлат муассасасига (ташкилотига) бириктириб қўйилган мол-мулк шу муассаса (ташкилот)нинг оператив бошқарувида бўлади.
2. Давлат бюджетида турувчи ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик фаолиятни амалга оширишлари мумкин бўлган давлат муассасалари (ташкилотлари) ана шундай фаолиятдан келган даромадларни ва шу даромадлар ҳисобидан орттирилган мол-мулкларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
3. Давлат муассасаси (ташкилоти) ўз мажбуриятлари юзасидан ўз эгалигидаги пул маблағлари билан жавоб беради. Давлат муассасасининг (ташкилотининг) маблағи етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича тегишли мулкнинг эгаси жавобгар бўлади.
V БЎЛИМ. АРАЛАШ МУЛК
27-модда. Аралаш мулк ҳуқуқи
Мулкнинг аралаш шакллари мулкдорларнинг моддий ва пул маблағларини бирлаштириш йўли билан ҳосил қилинади. Аралаш мол-мулкка эгалик қилиш ҳиссавий иштирок этиш принципи асосида ҳам, шунингдек ўз маблағларини бирлаштирган мулкдорлар ўртасида даромадларни қўшган улушига қараб тақсимлаш асосида ва томонларнинг келишуви билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Аралаш мулкнинг ўз маблағларини бирлаштираётган мулкдорларнинг мақоми билан белгиланадиган ҳар хил турлари бўлади. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг, турли юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини бирлаштиришга йўл қўйилади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 23, 28-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
27-1-модда. Давлат мол-мулкини хусусийлаштириш
Ўзбекистон Республикасининг ёки маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (коммунал мулк) бўлмиш корхоналар, мулкий мажмуалар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган тартиб ва шартлар асосида мулк қилиб республика ва бошқа давлатлар жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг тасарруфига ўтказиб берилиши мумкин.
(27-1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
VI БЎЛИМ. АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАР, ТАШКИЛОТЛАР ВА ДАВЛАТЛАРНИНГ МУЛКИ
(VI-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
29-модда. Чет эл фуқароларининг мулки
Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкларига эгалик ҳуқуқига эгалар. Давлат бу мулкнинг дахлсизлигини ва бошқа давлатларга эркин ўтказилишини кафолатлайди.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 32, 33-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
30-модда. Чет эл юридик шахсларининг мулки
Чет эл юридик шахслари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолиятларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида ман этилмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўладиган ўз мулкларига эга бўлишга ҳақлидирлар. Чет эл юридик шахсларининг мулки давлат томонидан муҳофаза этилади. Мулкни кўпайтириш ва бошқа давлатларга ўтказиш қонунан таъминланади.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 32, 34-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
31-модда. Ажнабий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг мулки
Ажнабий давлатлар ва халқаро ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро шартномаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда дипломатик, консуллик, ижтимоий-маданий, хайрия ва бошқа халқаро муносабатларни амалга ошириш учун зарур мол-мулкка эгалик қилишга ҳақлидирлар. Уларнинг мол-мулкини асраш, кўпайтириш ва бошқа давлатларга ўтказиш имкониятлари кафолатланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонунининг 32, 35-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)
[ОКОЗ:

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling