Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида болаларга нисбатан эътиборсиз ва нолойиқ муносабатга нисбатан жавобгарлик


-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик


Download 137.27 Kb.
bet5/11
Sana09.01.2023
Hajmi137.27 Kb.
#1085406
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Болаларни зуравонликдан химоялаш конунчилик (2)

116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик

  • 116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик
  • Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
  • уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

  • Қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
  • базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
  • Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса, —

  • икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

118-модда. Номусга тегиш

118-модда. Номусга тегиш

Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш —

  • уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  • Номусга тегиш:

  • а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
  • б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг 119-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
  • в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
  • г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
  • етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  • Номусга тегиш:

  • а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
  • б) яқин қариндошга нисбатан;
  • в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
  • г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
  • д) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, —
  • ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  • Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш —
  • ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 137.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling