Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида болаларга нисбатан эътиборсиз ва нолойиқ муносабатга нисбатан жавобгарлик


-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш


Download 137.27 Kb.
bet7/11
Sana09.01.2023
Hajmi137.27 Kb.
#1085406
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Болаларни зуравонликдан химоялаш конунчилик (2)

127-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш

127-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш

  • Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ёки психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
  • (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  •  Вояга етмаган шахсни гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб қилиш —

  • уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  • Вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
  • а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай жиноятни содир этган шахс томонидан;
  • б) икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан;
  • в) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, талабалар ўқув-тарбия, спорт ёки жамоат тадбирлари ўтказадиган бошқа жойларда содир этилиши —
  • беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1271-модда. Тиланчилик қилиш

1271-модда. Тиланчилик қилиш

  • Аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
  • икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

  • Download 137.27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling