Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§ 
4. Аэродром ҳудуди ва территориясида АҚИ ташкил этиш ва ўтказиш 
 
1041
. Авария-қутқарув ишлари қуйидаги ҳолларда ташкил этилади ва 
ўтказилади: 
а) ҳалокатга учраётган ҲК қўниши ҳақида маълумот олинганида; 
б) авиация ҳодисасида; 
в) ҲК кўчиришни талаб этадиган инцидентларда; 
г) аҳолига табиий офатларда ёрдам кўрсатишда; 
д) авиакорхона раҳбарининг кўрсатмасига асосан. 
1042
. Аэродром ҳудуди ва территориясида авария-қутқарув ишларини бажариш 
учун, аэропортнинг ҳар бир сменасида ҳаракати махсус йўриқнома билан 
белгиланадиган авария-қутқарув командаси тузилади. 
1043
. АҚГ ҳисоблари бўйича шароитдан келиб чиқиб, қуйидаги огоҳлантириш 
сигналлари узатилади: 
а) “тревога” – авиация ҳодисаси тўсатдан юз берганида ёки ҳалокатга учраётган 
ҲК ушбу аэродромда кутилаётган қўнишига 30 дақиқадан кам қолганида; 
б) “тайёр туриш” – ҳалокатга учраётган ҲК ушбу аэродромда кутилаётган 
қўнишига 30 дақиқа ва ундан ортиқ вақт қолганида; 
1044
. Авария-қутқарув ишларини ўтказиш учун бевосита раҳбарлик смена 
бошлиғи – авария-қутқарув ишлари раҳбарига юклатилади (аэропорт раҳбарининг смена 
бўйича ўринбосари ёки аэропорт раҳбарининг буйруғи билан тайинланган бошқа шахс). 
1045. 
Аэропорт раҳбарининг смена бўйича ўринбосари йўқ бўлган 
аэропортларда, раҳбарият етиб келгунига қадар, авария-қутқарув ишларини парвозлар 
раҳбари (катта диспетчер) ташкиллаштиради. 
XXV. 
Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш 
§
1. Умумий қоидалар 
 
1046
. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан 
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир 


140 
бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш қоидалари” асосида амалга 
оширилади. 
1047
. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштиришдан мақсад 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон 
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари 
билан содир бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш қоидалари”га 
мувофиқ келажакда бўлиши мумкин бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларининг 
олдини олиш ҳисобланади. Суриштирув фактик маълумотларни йиғиш ва таҳлил 
этишни, зарурий текширишларни ўтказишни, ҳодиса сабаларини аниқлаш ва 
профилактика бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади. 
1048. 
Кимнингдир жавобгарлиги ёки айбини аниқлаш суриштириш вазифасига 
кирмайди. 
1049. 
Кимнингдир айби ёки жавобгарлиги улушини аниқлашга қаратилган суд 
ёки маъмурий тартибда иш кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган 
“Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган 
авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш қоидалари” асосида олиб борилган 
суриштирувдан алоҳида ўтказилиши лозим. 
1050
. Авиация ҳодисаси юз берган АҲПАЙтдан бошлаб дастлабки ҳаракатларни 
ўтказиш учун жавобгарлик ҳудудида ёки территориясида авиаҳодиса содир бўлган ФА 
ташкилаоти раҳбари зиммасига, у етиб келгунига қадар эса ҲК командири зиммасига 
юклатилади. 
1051
. Ҳар бир ФАси ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат 
билан келишилган ҳолда, ушбу қоидаларни инобатга олиб, ҳаракатлар тартибини, 
авиация ҳодисаси юз берганида конкрет мансабдор шахсларнинг мажбурияти ва 
жавобгарлигини белгиловчи махсус йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши лозим. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling