Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§ 2.  ҲК хавфли метеорологик ҳодисаларга тушиб қолиши


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§ 2. 
ҲК хавфли метеорологик ҳодисаларга тушиб қолиши 
 
964
. Парвоз учун хавфли бўлган метео ҳодисаларга қуйидагилар киради: 
а) учиш ва қўниш аэродромларида момақалдироқ, дўл, кучли силкиниш
шамолнинг кучли суришри, музлаш, қаттиқ музлатиш, смерч, довул, кучли чанг тўзони, 
кучли жалали ёғинлар, вулқон кули; 
б) парвоз йўналиши бўйлаб дўл, момақалдироқ, кучли музлаш, кучли 
силкинишлар. 
965
. Парвоз йўналиши бўйлаб хавфли метео ҳодисаларга дуч келинганида ҲК 
командири уларни айланиб ўтиш чораларини кўради. Агар уларни йўналишни ёки 
парвоз баландлигини ўзгартириш орқали айланиб ўтиш иложи бўлмаганида экипаж 
(учувчи) учиш аэродромига қайтади ёки яқинроқдаги зақира аэродромида қўнишни 
амалга оширади. Ушбу ҳолларда вертолёт командирига ҳаводан туриб танланган 
майдончага қўниш амалга оширишига рухсат этилади. 
 
§ 3. 
Двигател (двигателлар) ишдан чиқиши 
 
966
. Бир двигателли ҲК двигатели 100 метргача (330 футгача) бўлган 
баландликда (шунингдек –учиш вақтида) ишдан чиқса, ҲК командири тўсиқлар билан 
урилиб кетишдан сақланган ҳолда, рўпарасида иложсиз қўнишни амалга оширади. 


131 
967. 
Агар двигател ишдан чиқиши 100 метрдан (330 футдан) ортиқ бўлган 
баландликда юз берса ҲК командирига иложсиз қўниш учун енг яроқли бўлган 
майдончани танлашга рухсат этилади. 
968
. Бир нечта двигателли ҲК двигатели (двигателлари) ишдан чиққанда ҲК 
командири: 
а) учиш аэродромида қўнишни амалга ошириш; 
б) парвоз шароитларини яхшилаш учун (агар имкони бўлса) ёқилғини бир 
қисмини тўкиб юбориш ёки юкларни ташлаб юбориш;
в) двигателларнинг учиш режимигача бўлган барча режимларини қўллаш; 
г) йўналишли парвозларда парвозни энг яқин аэродромгача (унинг идоравий 
мансублигидан қатъий назар) давом эттириш ва унда қўнишни амалга ошириш ҳуқуқига 
эга бўлади. 
969
. Уч ва ундан ортиқ двигателга эга ҲКларда двигателлардан бирининг ишдан 
чиқиш аломатлари билан (ёнғин бундан мустасно) учиб қолиши ҳолатида ҲК 
командири, агар парвозни хавфсиз якунлашга ишонса, белгиланган аэродромгача 
парвозни давом эттиришга қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади. 
970
. Агар ишлаб турган двигателда (двигателларда) парвозни давом эттириш 
имконияти бўлмаса ва парвоз хавфсизлигига реал хавф туғилса ҲК командири: 
а) ҲК ПФҚ талабларига мувофиқ зарурий ҳаракатларни бажариши; 
б) ҳалокат сигналини ёқиши; 
в) ҳар қандай аэродромда, шунингдек учиш аэродромига ёки агар, юзага келган 
конкрет вазиятда энг яқин аэродромгача учиб боришдан кўра аэродромдан ташқари
жойга қўниш камроқ хавфга эга бўлса, ўша ерда қўнишни амалга оширишга мажбур. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling