Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Барометрик баландлик – стандарт атмосфера бўйича ушбу босимга мос акс 
эттирилган абсолют баландлик ўлчамларидаги атмосфера босими. 
Хавфсиз иложсиз қўниш – амалга оширилиши натижасида ҲК 
(самолёт/вертолдёт)даги ёки юзадаги шахсларга зиён етмаслигини тахмин қилиш учун 
етарли асослар мавжуд бўлгандаги иложсиз қўниш ёки авария қўниши. 
Хавфсиз баландлик – ҳаво кемаси ер (сув) юзаси ёки ундаги (препятствиями) 
билан тўқнашиб кетмаслигидан кафолатланган парвознинг минимал рухсат этиладиган 
баландлиги. 
Парвозлар хавфсизлиги – ҳаво транспортининг ва авиация ишларини 
парвозларни инсонларнинг хаёти ва соғлиғи учун таҳдид солмайдиган қилиб бажариш 
имкониятига эгалигини англатувчи комплекс таҲКифи. 
Силкиниш – уюрмавий атмосферада парвоз вақтида ҳаво кемасининг бетартиб 
кўчиши (кучсиз силкиниш -
юкланиш ±1,0g гача бўлганда, кучли - ±1,0g ва ундан 
ортиқ бўлганда, қўниш конфигурациясида кучсизида юкланиш - ±0,3-0,4g, кучлигида -
±
0,4g дан ортиқ). 
Борт ускуналари – ҳаво транспорти бортида парвозлар вақтида фойдаланиш 
учун мўлжалланган предметлар, шу жумладан, биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари ва 
авария-қутқарув ускуналари, борт жиҳозлар ва кўчма ёҳтиёт қисмлар бундан мустасно. 
Борт жиҳозлар – парвоз чоғида ҳаво кемаси бортида фойдаланиш ёки сотиш 
учун мўлжалланган, истеъмолга тайёр предметлар, шу жумладан борт озиқ-овқатлари. 
Борт ўзи ёзиш қурилмаси – авиация ҳодисасини текширишни амалга ошириш 
учун қўшимча манбаъ сифатида ҳаво кемаси бортига ўрнатиладиган ҳар қандай ўзи 
ёзадиган ускуна. 
Бошқарилмайдиган учувчисиз аэростатэркин парвоз этадиган, кучли 
қурилмага эга бўлмаган, учувчисиз бўлган ҳаво кемаси (газ баллони). 
Катта самолёт – максимал сертификатланган учиш масаси 5700 кг.дан юқори 
бўлган самолёт 
Вертолёт – ҳавонинг, тахминан вертикал ҳолатда жойлшган ўқлар атрофида 
кучли қурилма ёрдамида ҳаракатлантириладиган бир ёки бир нечта асосий винт билан 
таъсирлашиши ҳисобига парвоз қилувчи, ҳаводан оғир учувчи аппарат. 
Вертодром – тўлиқ ёки қисман вертолётларнинг келиши, жўнатилиши ва 
ҳаракатланиши учун мўлжалланган аэродром ёки иншоот юзасидаги маълум бир 
белгаланган ҳудуд юзаси. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling