5
Кўтарилиш масофаси – ҲК старт нуқтасидан бошлаб горизонтал йўналишда
старт нуқтаси сатҳидан 10,7 метр (35 фут) баландликка кўтарилгунча босиб ўтган
масофа.
Векторлаш – ҲҲФБ (ҲҲБ) билан келишилган ҳолда
радиолокацион назорат
остида маълум курсни (диспетчер томонидан бериладиган траекториялар) кўрсатиш
орқали беллгиланадиган йўналиш
Қўнишга визуал кириш (1,2 ва 3 синф ҲК учун) – ускуналар бўйича қўнишга
ўтиш тугамай туриб қўнишга кириш учиш-қўниш йўлкаси ва унинг ориентирлари билан
визуал контактда давом этиши.
Параллел УҚЙга
қўнишга визуал кириш
(Side step approach) –
Параллел УҚ
ўқлари орасидаги масофа 300 м дан кам бўлмаган шроитда параллел УҚЙга ускуналар
бўйича қўнишга ўтишни тугаллаш учун бажариладиган визуал маневр
Визуал парвоз -ҲКнинг фазодаги ҳолати ва жойлашиш ўрни горизонт ва ерусти
ориентирлари ҳамда бошқа ҲК, объектлар ва тўсиқлар
билан горизонтал ва аетикал
бўйича ўзаро жойлашиши экипаж томонидан визуал амалга ошириладиган парвоз.
Визуал метеорологик шароитлар – ўрнатилган минимуммларга мос келадиган
ёки улардан ортадиган, кўриш узоқлиги ўлчовларида ифодаланган, булутларгача бўлган
ва булутларнинг пастки чегараси баландлигигача бўлган оралиқдаги масофа.
Учиш-қўниш йўлаги – ҳаво кемаларининг қўниши ва
учиши учун
мўлжалланган, қуруқликдаги аэродромнинг маълум бир тўғри бурчакли қисми.
Кўриш имконияти – атмосфера шартлари билан аниқланадиган ва
масофа
бирликлари
билан ифодаланадиган, чироқлар ёрдамида ёритилмаган,
сезиларли
даражадаги объектларни кундузи ҳамда чироқлар ёрдамида ёритилган, сезиларли
объектларни кечаси кўриш ва аниқлаш имконияти.
Do'stlaringiz bilan baham: