Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Булутлар қуйи чегарасининг баландлиги


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Булутлар қуйи чегарасининг баландлиги – осмоннинг ярмидан зиёд қисмини 
қоплаб олган ва 6000 метр (20000 футдан) паст бўлмаган баландликда жойлашган, энг 
қуйидаги булутлар қатламининг қуйи чегараси билан ер ёки сув юзаси оралиғидаги 
вертикал масофа. Булутларнинг қуйи чегарасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда 
вертикал кўриш имкониятларига риоя қилиш керак бўлади. 
Ўтиш баландлиги – аэродром ҳудудида берилган эшелонни олиш вақтида 
барометрик баландлик ўлчагич (альтиметр) шкаласини 760 мм с.у.га (1013,2 мбар) 
ўтказиш баландлиги. 
Қарор қабул қилиш баландлиги (DA/DH) – қўнишга қатъий кириш ёки, ҳаво 
кемаси сардори қўнишга киришни давом эттириш учун зарур бўлган ориентирлар билан 
визуал контактга етишмагани сабабли, ёуд ҳаво кемасининг фазодаги ҳолати туфайли 
унинг ҳаракати параметрлари хавфсиз қўнишни таъминламаса, иккинчи айланага кириш 
учун белгиланган абсолют ёки нисбий баландлик. 
Қўнишга киришни визуал тўхтатиш баландлиги – ҳаво кемасининг фазодаги 
ҳолати ёки унинг ҳаракат параметрлари хавфсиз қўнишни таъминламайдиган ҳолларда 
иккинчи айланага кириш учун қўнишга визуал кириш схемасида кўрсатилган 
баландлик. ҚКВТБ ҳар қандай ҳолатда РЛЭда ўрнатилган, иккинчи айланага кириш 
баландлигидан пастда бўлиши мумкин эмас.
Давлат авиацияси – Мудофаа Вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлиги, Давлат 
хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига 
мувофиқ ва бошқа давлат бошқарув органлари юритувида бўлган авиация. 
 
10 ўзгартириш 2018 йил 3 июлдан кучга кирди 



 
Рўйхатга олувчи давлат –ҳаво кемасини реестрига киритилган давлат. 
Эксплутант давлати – эксплуатантнинг асосий фаолият жойи жойлашган, агар 
эксплуатант бундай жойга эга бўлмаса, эксплуатант доимий келадиган, давлат.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling