Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Учиб келишга диспетчерлик хизмати кўрсатилиши


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Учиб келишга диспетчерлик хизмати кўрсатилиши – учиб келаётган ёки учиб 
кетадиган, назорат қилинувчи ҳаво кемаларига диспетчерлик хизматини кўрсатиш. 
Кун – қуёш чиқишидан қуёш ботгунича бўлган давр (сутканинг қисми). 
Юк ортиш майдончаси – аэродромдаги ёки қўниш мадонидаги ҳаво кемаларига 
юк ортиш ёки тушириш учун, шунингдек юкларни ташки илгичларга илиш ёки 
илгичлардан тушириш учун махсус мослаштирилган ер участкаси.Юк ортиш 
майдончаси мазкур ҳаво кемасининг ҲК ПФҚларида ва мазкур авиация ишлари 
технологиясида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб бериши шарт. 
Парвозга топшириқ – ҳаво кемаси, экипажи ва парвознинг мақсади иўғрисида 
лозим бўлган бўлган маълумотларни ўзида акс эттирувчи, белгиланган шаклдаги 
ҳужжат. 
Захира аэродроми – ҲКнинг техник таснифига ва фойдаланишнинг 
ҳар қандай вақтида иш ҳолатида бўладиган, хизмат кўрсатишнинг муҳим турлари 
ва воситаларини ўз ичига олган, мўлжалланган аэродромгача учиб бориш имкони 
бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса ёхуд унда қўниш имкони бўлмаса ҲК учиб 
бориши мумкин бўлган аэродром.



6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради. 
Захира аэродромларига қуйидагилар тааллуқли бўлади: 
учишдаги захира аэродроми – ҲК учиб чиққанидан сўнг бунга зарурат 
туғиладиган бўлса, ҲК учиб чиққан аэродромга қайтиб қўнишнинг иложи бўлмаса ҲК 
қўнишни амалга ошириши мумкин бўладиган захира аэродроми; 
йўналишдаги захира аэродроми – йўналиш бўйича парвози чоғида бунга зарурат 
туғилганида ҲК қўнишни амалга ошириши мумкин бўлган аэродром;
назарда тутилган жойдаги захира аэродроми – белгиланган аэродромда қўнишни 
амалга оширишнинг иложи бўлмаганда ёки бу мақсадга мувофиқ бўлмаганда ҲК 
қўниши мумкин бўладиган аэродром. 
Ҳаво кемаси учишни амалга оширган аэродром ушбу ҳаво кемаси учун 
йўналишдаги ёки назарда тутилган жойдаги заҳира аэродроми ҳам бўла олиши мумкин.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling