Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Ҳаво кемаси командири – эксплуатант томонидан ёки умумий фойдаланишдаги 
авиацияда ҳаво кемаси эгаси томонидан командир вазифасини бажариш ва парвознинг 
хавфсиз бажарилишига жавобгар этиб тайиноаган учувчи.
Тижорат парвозлар (тижорат ҳаводаги ташиш) – ёллаш ёки тўлов эвазига 
пассажирларни, юкни ёки почтани ташиш учун ҳаво кемасининг парвози. 
Компенсацияловчи ёқилғи заҳираси – метео шароитлар прогнози ва ёқилғи-
ўлчов тизими ҳатоликлари, шунингдек, ёқилғининг ҳақиқий 
МАИ
ф қилиниши 
ҳисобланганидан фарқ қилган тақдирда ёқилғи тўлдириш ва ҳисоб китоблардаги 
эҳтимолий ноаниқликларни компенсациялаш учун мўлжалланган заҳира ёқилғининг 
таркибий қисми. 
Нарзорат қилинувчи зона – учиш майдонининг учиш-қўниш йўлаги, учиш 
йўлкасининг (полоса) режалаштирилган қисми, тормозлашишнинг якуний йўлкаси 
(полоса) ва эркин зонани ўз ичига олувчи қисми. 
Аэродромнинг назорат нуқтаси –аэродромнинг географик жойлашувини 
англатувчи шартли нуқта. 
Назорат пункти (мўлжал) – ҳаво кемасининг жойлашган ўрни унга нисбатан 
маълум қилиниши лозим бўлган, маълум бир географик мўлжал. 
Назорат баландлиги – Ўтиш эшелонида босим аэродром босимига 
ўтказилганида ёки денгиз сатҳи даражасига келтирилган минимал босимга 
ўтказилганида ҳаво кемаси баландлик ўлчагичи шкаласи кўрсатиши лозим бўлган 
баландлик. Назорат баландлиги аэропортнинг штурманлик хизмати ҳисобланади 
қўнишга киришдан олдин эшелондан пастлаш парвозида ҲК бортига узатилади (назорат 
баландлиги даражаси ҲК экипажига тоғли аэродромга қўниш вақтида узатилади). 
Назорат қилинадиган парвоз – диспетчерлик рухсати мавжуд бўлган ҳолда 
амалга ошириладиган ҳар қандай парвоз.
Консультатив самовий ҳудуди – чегаралари доирасида самовий ҳаракатларга 
консултатив хизмат кўрсатиладиган, маълум белгиланган йўналиш ёки маълум бир 
ҳажмдаги ҳаво ҳудуди. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling