10
Назорат қилинадиган самовий ҳудуд – ҳаво ҳудудининг ҳаво ҳудудининг
таснифланганлигига мос равишда диспетчерлик хизмати
билан таъминланган маълум
бир қисми. Назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди - А, В, С, D ва Е синфлардаги самовий
ҳаракатга хизмат кўрсатадиган ҳаво ҳудудини англатувчи умумий атама.
Назорат қилинувчи аэродром – аэродромдаги ҳаракатлар
диспетчерлик
хизмати билан таъминланган аэродром. “Назорат қилинувчи аэродром” атамаси мазкур
аэродромдаги ҳаракатлар диспетчерлик хизмати билан таъминланганлигини англатади,
аммо диспетчерлик зонаси мавжуд бўлиши шартлигини англатмайди.
Йўналиш – ҳаво кемаси бўйлама ўқининг шимолий йўналишдан (ҳақиқий,
магнит, компас ёки шартли меридиан), даражаларда ўлчанадиган бурчакка фарқланувчи
йўналиши.
Йўл чизиғи – исталген нуқтасидаги йўналиши шимолий йўналишдан (ҳақиқий,
магнит, компас ёки шартли меридиан), даражаларда ўлчанадиган бурчак билан
ифодаланувчи ҳаво кемаси парвози траекториясининг ер сатҳига проекцияси.
Ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси – ҳаво кемаси, унинг тизимлари ва ва
ускуналарининг учиш эксплуатацияси бўйича қўлланмада
назарда тутилган, экипаж
томонидан парвоз вазифасини
бажаришда амалга ошириладиган, двигателларнинг
ёқилишидан то учирилгунича бўлган ишлар комплекси.
Экипажнинг учиш таркиби – парвозларда ҳаво кемасининг берилган типи
ва/ёки унинг ускунасини эксплуатациясига ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳнома ва
тайёргарликка эга экипаж аъзолари.
Учиш майдони –
аэродромнинг эркин зона, бурилиш йўлакчаси, перронлар,
тўхташ жойлари ва алохида мақсадлар учун махсус ажратилган майдонига эга, бир ёки
бир нечта йўлкалар жойлашган қисми.
Учиш йўлаги – аэродромнинг учиш-қўниш йўлагини ва
агар улар назарда
тутилган бўлса, ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишини, УҚЙ ташқарисига чиқиб
кетган ҳаво кемалари шикастланиши рискини камайтиришни ва учиш ва қўниш вақтида
унинг устидан учиб ўтиб кетаётганн ҳаво кемалари хавфсизлигини таъминлашга
мўлжалланган, якуний тормозланиш йўлкаларини ўз ичига олувчи қисми. Учиш
йўлагининг ўлчами ҳар бир аэродром учун ушбу аэродромдаги
парвозларни амалга
ошириш йўриқномасида белгилаб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: