9
Ўтиш зонаси (ҳудуди) – маҳаллий ҳаво йўли ҳудудидаги ҳаво ҳудуди ҳамда
учиш ва қўниш зонасидан ташқари, аэродром (аэроузел) доирасидаги ҳаво ҳудуди.
Самовий ҳаракатни бошқариш зонаси (ҳудуди) - самовий ҳаракатни
бошқариш органи ўз функцияларини
амалга оширадиган, белгиланган ҳажмдаги ҳаво
ҳудуди.
Самовий ҳаракатланишнинг интенсивлиги – бир вақт
бирлигида самовий
ҳаракатни бошқариш ҳудудидан (ҳаво ҳудуди сектори, трассаси, маҳаллий ҳаво йўли,
трасса қисми (участкаси), аэродром ҳудуди) ўтиб кетадиган ҳаво кемалари миқдори.
Ҳаракат тўғрисида маълумот – самовий ҳаракатни бошқариш органларининг
учувчиларга уларнинг тўқнашиб кетишларини олдини олиши учун ёрдам берувчи,
бошқа маълум ва кузатувдаги ҳаво кемалари тўғрисида маълумот.
Ҳолат - авиация ҳодисасидан ташқари, ҳаво
кемасидан фойдаланиш билан
боғлиқ бўлган, ҳаво кемаси ҳар қандай ҳодиса.
Катастpофик вазият – унинг юзага келишида инсонлар ҳалок бўлиши олдини
олиш амалий жиҳатдан мумкин бўлмай қоладиган алоҳида вазият.
ҲК парвозининг таснифланиш тезлиги – сертификатланган максимал қўниш
массасида қўниш конфигурациясида эркин тушиш парвози вақтидаги тезликдан 1,3
марта катта тезлик.
Do'stlaringiz bilan baham: