Фуқаро авиацияси – давлат ва эксперементал авиация таркибига кирмайдиган
авиация.
Рухсат этилган ҳаракатланиш чегараси – ҳаво кемасига берилган
диспетчерлик русатнинг амал қилиши ҳақиқий бўлган жой.
Юк – ҳаво кемаси бортида ташилаётган ҳар қандай мулк, почта, борт заҳира
(
борт жиҳозлар) ва кузатиб бориладиган ёки нотўғри жўнатилган багаж бундан
мустасно.
Аҳолиси зиж ҳудуд – шаҳарга ёки аҳоли пунктига нисбатан қўлланади – асосан
истиқомат қилиш, тижорат фаолияти юритиш ёки дам олиш учун фойдаланиладиган ҳар
қандай ҳудуд.
Стандарт атмосфера бўйича денгизнинг ўртача даражасига келтирилган
аэродром босими (QNH) – барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида
ўрнатилаётганда аэродромнинг (жой (пункт)) барометрик баландлиги унинг абсолют
баландлиги билан мос келадиган атмосфера босимидир.
Кириб келиш диспетчерлик пункти - бир ёки бир нечта аэродромларга
келувчи ёки улардан учиб кетувчи назорат қилинувчи парвозларга диспктчерлик
хизматини кўрсатиш учун мўлжалланган орган.
Диспетчерлик ҳудуди – ер юзаси устидан белгиланган чагарадан юқорига қараб
чўзилиб кетган назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди.
Ҳаво ҳаракатларига диспетчкрлик хизмати кўрсатилиши; самовий
ҳаракатни бошқариш – қуйидаги мақсадларда кўсатилади:
а) тўқнашувлар содир бўлишини олдини олиш:
ҳаво кемалари ўртасида;
самовий ҳаракатланишни тартибга солиш ва тезлаштириш.
б) самовий ҳаракатланишни тартибга солиш ва тезлаштириш.
Диспетчерлик маълумоти - диспетчерлик хизматини кўрсатувчи орган
томонидан ҲК экипажига метеорологик шароитлар, самовий ҳолат, радиотехника
ускуналарнинг ишлаши, аэродромнинг аҳволи ва парвозни амалга ошириш учун
керакли бошқа маълумотларнинг узатилиши.
Диспетчеpлик зонаси – ер юзасидан юқарига қараб, белгиланган юқори
чегараларгача чўзилиб ётган, назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди.
Do'stlaringiz bilan baham: |