Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 21.02 Kb.
Sana05.05.2023
Hajmi21.02 Kb.
#1429613
Bog'liq
МАҚОЛА


ЭЛ ХИЗМАТИДА БЎЛАЙЛИК


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-252-сонли Фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилган.
Жумладан, мазкур фармоннинг 5-бандигага кўра давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш ҳамда кўриб чиқиш учун судга юбориш;
мурожаатларда кўрсатилган масала, муаммо ва важларни ҳар томонлама текшириш ва самарали ҳал қилиш юзасидан мурожаатларни кўриб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларига кўрсатмалар бериш;
давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини ўрганиш мақсадида уларнинг ҳудуди ва биноларига монеликсиз кириш;
мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида оғаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилиш ва олиш ҳуқуқ ва ваколатлари берилган.
Мазкур ҳуқуқ ва ваколатларни Халқ қабулхонаси учун масъулият деб ҳис қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шўрчи туманидаги Халқ қабулхонаси мазкур фармон талаблари асосида фаолият олиб бормоқда.
Халқ қабулхонаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ўз вақтида тўлиқ ва холисона кўриб чиқишда йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан чора кўриш масаласида маҳаллий ҳокимият, давлат бошқарув идоралари ва тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга 7 та кўрсатма, 5 та таклиф, 7 та тақдимнома, Халқ депутатлари туман Кенгашига 2 та ахборот, 1 та маъмурий баённома юборди.
Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларни ўрганиш ва ҳал қилишда тумандаги секторлар, туман Кенгаши депутатлари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Натижада жисмоний ва юридик шахслардан Виртуал ва Халқ қабулхонага 2023 йилнинг 3 ойи давомида 2022 йил шу даврига мос равишда 2 835 (3 634) та масалаларда мурожаатлар тушиб, мурожаатлар 799 та, яъни 22 фоизга камайди ва мурожаатларнинг 36,8 фоизи ижобий ҳал қилинди.
Айрим мурожаатлар бевосита Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб, шулардан 11 таси ижобий ҳал қилинди. Ҳар 10 минг аҳолига нисбатан таҳлил қилинганда Шўрчи туманида 127 та мурожаат тўғри келмоқда. Ўтган йилга нисбатан мурожаатлар асосан электр таъминотидаги муаммолар ҳақида 261 (212)та, ички йўлларни таъмирлаш 96 (88) та, ичимлик сув билан таъминлаш 68 (53) та, мол-мулк ва қарзларни ундириш 42 (24) та, иш билан таъминлаш 68 (45) ҳақидаги мурожаатлар ошган бўлса, алимент ундириш 182 (128), болалар нафақаси 423 (121) та, маиший газ баллон билан таъминлаш 143 (75)та, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам 65 (101) та, уй-жой билан таъминлаш 46 (97) та ҳақидаги мурожаатлар сезиларли даражада камайишига эришилди.
Секторлар кесимида 1-секторда 890 та, 2-секторда 697 та, 3-секторда 814 та, 4-секторда 436 та мурожаатлар тушган бўлиб, 1-секторда 239 таси (36,3 фоиз), 2-секторда 189 (37,76 фоиз), 3-секторда 226 та (36,9 фоиз), 4-секторда 139 та (39,9 фоиз) мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.
Тумандаги “Ҳурлик” (136 та) ва “Наврўз” (121 та) маҳаллаларидан мурожаатлар кўп тушмоқда. Мазкур маҳаллаларда мурожаатларнинг кўпайиш сабаблари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Халқ қабулхонаси фақат фуқароларнинг мурожааталарини кўриб чиқиш билан чекланмасдан тумандаги ободончилик, ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш каби соҳаларга ҳам эътибор бериб келмоқда. Тумандаги ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача ва мактаб бинолари, тиббиёт масканларини таъмирлаш ёки янгидан қуриш ишларига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб қелмоқда.
2023-йилнинг 1-чорагида ичимлик сув сохасида 22 км ичимлик сув тармоғи тортилди. Туман бўйича 60 дан ошиқ фуқароларга 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача жами 119 млн 900 минг сўм моддий ёрдам пул маблағлари ажратиб берилган. Ногиронлиги бор ижтимоийи химояга мухтож 4 та фуқаронинг хар бирига 7.250 минг сўмдан қуёш батарияси бепул ўрнатилиб берилди.
Бир неча йилдан буён тумандаги ички йўлларни ҳашар усулида таъмирлаш кам харажатлиги, тез бажарилиши, сифати билан ҳар томонлама қулайлиги сабабли бир неча йилдан буён ички йўллар ҳашар усулида таъмирланмоқда. Ҳашар усули билан ўтган йил туманда жами 85,5 км ички йўллар қум-шағал аралашмаси билан таъмирланган бўлса, жорий йилда жами 115 км ички йўллар ҳашар йўли билан қайта таъмирланади. Ҳозирги кунда тумандаги “Олийҳиммат”, “Қора ариқ”, “Какан”, “Озод” маҳаллаларидаги ички йўллар ҳашар йўли билан таъмирланмоқда.
Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини турар-жой билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда ҳам Халқ қабулхонасининг ўз ўрни бор. Халқ қабулхонаси туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан биргаликда жорий йилнинг 1-чорагида турар жойга муҳтож бўлган 20 тадан ошиқ эҳтиёжманд фуқароларнинг оилавий шароити ўрганилиб, бу ҳақдаги ҳужжатлар вилоят миқёсидаги комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Тумандаги “Олий ҳиммат”, “Шакаркўл”, “Қора ариқ”, “Озод”, “Эзгулик” маҳаллаларида тоза ичимлик сув муаммолари мавжуд. Туманда ичимлик сув муаммоси ечилмаганлиги сабабли ичимлик сув муаммоси масаласида 68 та мурожаатлар тушди.
Ҳозирда “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик сув келтириш мақсадида вилоятда давом этаётган бунёдкорлик ишлари якунланиши ҳам аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантириб, мурожаатларнинг камайишини таъминлайди.
Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” бўлган 2023 йилда “Хушчекка” маҳалласидаги 57-мактаб ўрнида янгидан 240 ўринли, “Қора ариқ” маҳалласи “Янгиер” қишлоғида 220 ўринли, “Бахштепа-1” маҳалласи “Қорасув” қишлоғида 176 ўринли, “Лайлакхона” маҳалласи “Бештом” қишлоғида 176 ўринли, “Дўстлик” маҳалласида 220 ўринли, “Жойилма” маҳалласининг “Бешкапа” қишлоғида 180-200 ўринли мактаб бинолари қуриб битказилса, оламшумул иш бўлади. Туманда мактабгача таълим соҳасида ижобий ишлар қилинганлигини эътироф этишимиз керак. Ўтган йилда “Олий ҳиммат” маҳалласида 120 ўринли, “Толли” маҳалласида 90 ўринли, “Ободон” маҳалласида 120 ўринли, “Конобод” маҳалласида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб ишга тушиб, боғча ёшидаги болаларни қамраб олиш туманда 59,5 фоизни ташкил қилмоқда. Яқинда “Саксонкапа” маҳалласи “Мингжар” қишлоғида 150 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг ишга тушиши “Мингжар” қишлоғи аҳолисининг кайфиятини янада кўтарди.


Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Шўрчи туманидаги
Халқ қабулхонаси мудири Райимберди Хўжақулов
Download 21.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling