Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси


Download 279.5 Kb.
bet10/14
Sana16.04.2023
Hajmi279.5 Kb.
#1358341
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Тулдирилди Кантракт ўқув дастури 2022

1. Ўқитишнинг стандарт услублари:
- суҳбат;
- ўқитувчилар консультацияси;
- кейс-стади;
- коллегиал муҳокама;
- аудио ва видео материаллар намойиши;
- тест топшириқлари;
2. Интерактив таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишуслублари:
- интерфаол суҳбат;
- ишчи ва ролли уйинлар;
- ишчи ҳолатларни таҳлил қилиш;
- гуруҳий муҳокама;
- кичик гуруҳларда ишлаш;
- кейс-стади;
- баҳс-мунозара;
- “Ақлий хужум”, “кичик гуруҳларда ишлаш” орқали турли вазиятларда муаммоларни ҳал қилишни ўрганиш;
- умумлаштириш ва баҳолаш.
Тренингни талаб даражада ўқитишни ташкил қилиш учун зарур моддий-техник таъминот:
1. Аудиторияда компьютер, экран, проекторларни мавжудлиги ва улардан тақдимотларда фойдаланиш.
2. Тренинг учун махсус хона, стул ва шароитларнинг мавжуд бўлиши, доска, флипчарт, рангли маркер, қоғоз, стикер, скотч каби концелярия моллари, шунингдек, улардан мавзуга оид дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётларнинг электрон вариантдан фойдаланиш имкониятининг бўлиши.


Масофавий таълим шакли
Масофавий ўқув курсида замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланилади. Ўқув машғулотлари материаллари online (вебинар) ва offline (мустақил тайёргарлик) таълим турлари асосида ўзлаштирилади.
  1. Оnline (вебинар) машғулотлар:


Вебинар машғулотлари мобайнида ўқитувчи ҳар бир модулнинг асосий мазмун-моҳиятини тақдимот тарзида баён қилади. Ўқув курси мобайнида мавзулар видеоконференция алоқалари орқали консультациялар берилиши, мавзунинг саволлари бўйича мулоқот ва вебинар орқали гуруҳий муҳокамалар ўтказилиши мумкин. Шунингдек модуль очиб берилган асосий ҳолат ҳамда тушунчалар юзасидан тингловчига топшириқ берилади. Ҳар бир модуль бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси тест синовлари орқали баҳоланади.
  1. Оffline (мустақил) тайёргарлик:


Тингловчи томонидан Академиянинг таълим порталига (https://mok.dba.uz) муставил равишда кирган ҳолда масофавий курс доирасида тақдим этиладиган ўқув материалини ўзлаштириш, топшириқларни бажариши ва тест синовларидан ўтиши кўзда тутилади.

Download 279.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling