Масофавий ўқув курсини талаб даражада ўқитишни ташкил қилиш учун зарур моддий-техник таъминот:
Оnline (вебинар) аудитория компьютер, экран, проекторларни ёки вебинар ўтказиш учун мослаштирилган компьютер мавжудлиги ва улардан тақдимотларда фойдаланиш.
Оffline (мустақил) тайёргарлик масофавий таълим порталининг (https://mok.dba.uz) ҳамда ундаги ўқув курси материалларининг тайёрлиги, тингловчига порталдан ва ундаги фанлар бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа зарур адабиётларнинг электрон вариантдан фойдаланиш имкониятининг бўлиши.
Тингловчиларга кундузги ва масофавий ўқув курсини ўзлаштириш бўйича услубий кўрсатмалар
Машғулот тури
|
Тингловчи фаолиятини ташкил этиш
|
Оnline (вебинар), суҳбат ва тренинг
машғулот-лари
|
Оnline (вебинар), суҳбат ва тренинг дарсларига кечикмай келиш. Диққат эътиборни жамлаш. Маъруза мавзусига ва унда қўйилган саволларга эътибор билан қараш. Уларни номланишини аниқ ёзиб олиш. Тақдимотни албатта конспектлаштириб ёзиб олиш. Конспектни қисқартириб, тушунарли ёзиш. Энг муҳим масалаларни ёзишга улгуриш. Муҳим ҳолатларни, қоида ва назарияларни белгилаш. Янги атама ва асосий атамаларни белгилаб олиш. Янги атамаларни маъносини дарслик ва луғатлардан мустақил излаш, агар улар тушинарсиз бўлса ёки топилмаса, уларни вебинар машғулотида ўқитувчидан сўраш. Тақдимотни охирида қизиқтирган ёки тушунмаган масалаларни савол бериб, ўқитувчидан аниқлаштириб олиш.
|
Offline (мустақил)
тайёргарлик
|
Ўқув режада кўзда тутилган мавзулар юзасидан порталдаги материалларни мустақил тарзда ўзлаштиради. Ўқув курси модуллар бўйича берилган топшириқларни бажаради, тестларни ечади, сўровномани тўлдиради.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |