Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Геосиёсат давлатларнинг бошқа мамлакат ёки минтақаларга 
нисбатан қиладиган ташқи сиёсати сирларини очиб беришга 
қаратилган. Бошқача айтганда, геосиёсат замирида кўпгина 
ҳолларда бошқа мамлакатларни босиб олиш ёки ўз хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида бошқа давлатларни заифлаштиришга 
қаратилган мақсад мужассам бўлади. Дипломатияда бундай 
мақсадлар қандайдир муқоваларга ўралган ҳолда ифода этилган 
бўлса, геосиёсатнинг замирида тажовузкорлик сиёсатини 
нисбатан очиқроқ сезиш мумкин. Шунинг учун ҳам баъзи 
назариётчилар уни фан соҳасидан узоқ сиёсий мажмуа сифатида 
талқин қилган ҳоллари ҳам учрайди.
Бу фикрларга қарамасдан геосиёсатнинг мавжудлиги, 
яшовчанлиги ва таъсирчанлиги унга турли олимлар томонидан 


13 
таърифларнинг шакллантирилишига олиб келган. Масалан, 1999 
йилда нашр этилган К.Грей ва Г.Слоан қаламига мансуб 
“Геосиёсат, география ва стратегия” номли китобда америкалик 
давлат ва сиёсат арбоби Хенри Киссинджер томонидан берилган 
“геосиёсат деганда мен тенгликнинг талабларига эътибор билан 
ёндашишни назарда тутаман” деган мавҳумроқ таърифини 
учратасиз.
Рус олими К.Э.Сорокин фикрига кўра эса, геосиёсат тарихий 
жараёнга 
географик 
омиллар 
мажмуасининг 
таъсири 
тўғрисидаги фан сифатида вужудга келган
1
. Таърифлар турли 
бўлишига қарамасдан геосиёсат билан шуғулланган олимлар ўз 
тадқиқотлари билан ташқи сиёсатда катта рол ўйнаганлар. 
Жумладан, геосиёсат тарихида чуқур из қолдирган инглиз 
олимларидан Х.Маккиндер таълимоти илмий ҳамжамият 
томонидан танқидга учраганига қарамасдан, у илгари сурган 
ғоялар ўтган асрнинг биринчи ярмида Англия ташқи сиёсатини 
белгилашда муҳим рол ўйнаган.
2
Ўтган аср охирига келиб геосиёсатни фан соҳасига 
яқинлаштириш масаласи сиёсатшунослар, халқаро муносабатлар 
соҳасидаги олимлар, географлар ва айниқса ҳарбий соҳадаги 
тадқиқотчилар олдида кўндаланг бўлиб қолди. Чунки, бу соҳанинг 
қоидаларини ташқи сиёсий амалиётда қўллаш шу қадар 
жадаллашиб кетдики, классик геосиёсатчилар яратган фундаментал 
қоидалардан узоқлашиш тобора яққолроқ кузатила борди. Шу 
нуқтаи-назардан геосиёсатнинг асосчилари яратган Шарқ ва Ғарб, 
чўл ва ўрмон, сув ва қуруқлик қарама-қаршилигини ифода этган 
фундаментал қоидаларга, яъни геосиёсатнинг илмий негизларига 
мурожаат қилишга бўлган эҳтиёж кучайди. Бундан ташқари, 
бугунги кунга келиб геосиёсатнинг қандай фанларнинг кесишувида 
эканлигини аниқлаш масаласи, бу соҳанинг объекти ва предметини 
белгилаш масаласи ҳам ўз долзарблигини намоён этмоқда. Зеро, бу 
соҳанинг бошқа фанлардан фарқи, тор доирадаги ёки бир-бирига 
ҳамоҳанг фан соҳалари эмас, балки бир-биридан узоқ бўлган 
география
тарих, 
демография, 
стратегия, 
этнография, 
диншунослик, экология, ҳарбий таълимот, мафкура, социология, 
сиёсатшунослик сингари фанлар ёки амалиёт соҳаларининг 
кесишувида эканлигига бориб тақалади.
Геосиёсат атамасини фанга киритган олимлардан бири 
Р.Челлен геосиёсатни “давлатни географик тана ёки ҳудудий 

Сорокин К.Э. Геополитика современности и геостратегия России. - М.: РОССПЭН, 1996. - 
167 c.

Дугин А. Основы геополитики. -М.: Арктогея, 1997. - С 7.


14 
ҳодиса сифатида талқин қилувчи доктрина” деб ҳисоблаган
1
. Рус 
олими Ю.В.Тихонравов эса машҳур немис геосиёсатчиларидан 
К.Хаусхофер геосиёсат “сиёсатнинг географияга боғлиқлиги” 
тўғрисидаги таълимот сифатида таърифлаганлгини таъкидлайди
2

Филадельфияда чиқадиган Геосиёсат журнали ўзининг электрон 
саҳифасида эълон қилган таърифига кўра, “Турли фанлар билан 
ўралган геосиёсат, ижтимоий фанларнинг барча жиҳатларини 
қамраб олган ҳолда, сиёсий география, халқаро муносабатлар, 
сиёсатшуносликнинг ҳудудий жиҳатлари ва халқаро ҳуқуқ 
кабиларга асосий урғу беради”.
3
Кўриниб турганидек, бу таърифларда ҳеч қандай тажовузкор 
сиёсат 
ифодаланмаган. 
Шунга 
қарамасдан, 
“сиёсатнинг 
географияга боғлиқлиги”, деган таърифнинг замирида аввало 
ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар ётганлиги ўртага чиқади. 
Бундан ташқари, “географияга боғлиқ сиёсат” деганда албатта бир 
давлатнинг бошқасига нисбатан ташқи сиёсати тушунилади ва 
албатта бундай сиёсатни амалга оширишда бир давлат объект, 
иккинчиси эса субъект сифатида намоён бўлади. Геосиёсат асрлар 
оша мана шу тамойил асосида амалга оширилган ўта мураккаб 
ҳодисадир. Иқтисодий манфаат, ҳарбий тактика ва стратегия, 
этномаданий, диний ҳамда тарихий омил, шунингдек табиий-
иқлим шароитлари унинг таркибида албатта мужассамлашган 
бўлади. Бу эса геосиёсатни бир фан соҳаси эмас, балки 
дунёқарашдек кенг қамровли ҳодиса эканлигини намоён этади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling